Тўп ортидан қувиш1982-йили Вайне Гретзкий хоккей бўйича дунёдаги энг кўп тўп киритган спортчига айланади.
Муваффақиятининг сири — оддий.
Барча тўпга етиш учун рақобатлашганда — мен тўп қаерга келишини кўриб, ўша ерга туриб олардим, дейди Вайне.
Менимча, таълим тизими орқада қолаётганининг сабаби ҳам шу — мактаблар тўп учун курашади.
Маъно муҳим эмас, беллашув муҳим:
Минглаб болалар тақдири қизиқ эмас — 4-5 таси олимпиадада ўрин олса бўлди;
Тушунганининг аҳамияти йўқ — тестда яхши натижа кўрсатса бўлди;
Ўқувчилар тарбияси муҳим эмас — ўқишга кўпроқ кириб, мактаб рейтингини кўтарса бўлди.
Рейтинг учун курашиш = хоккей тўпини ортидан қувишдек гап:
Мактаблар беллашув билан банд — лекин келажакда бу кўникмаларга жамиятда эҳтиёж йўқ.
Ишсизлик сонининг йилдан-йилга ортиб боришининг асосий сабаби ҳам шу.
2008 йил, 150 та корхона раҳбарлари уларга тестни яхши ишловчи эмас, балки тарбияли, тез кўникишга мойил ва ташаббускор битирувчилар кераклигини
айтиб ўтади.Яъни замонавий бозор иқтисодиёти учун — ўқувчиларнинг қизил дипломи, тест натижалари, фахрий ёрлиқлари қизиқ эмас. Уларнинг кўникмалари қизиқ.
Мактаб эса бу кўникмаларни ўлдиряпти, афсуски..
Хулоса
Тўғри йўлда беллашинг!
@Ustoz_kundaligi