Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тошкент тумани қабулхонаси

@Boshvazirtoshkenttumanqabulxona Yoqdi 4
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

O'zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini ko'rib chiqish böyicha Toshkent tuman qabulxonasi
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Telegram
Indeksga qo‘shilgan
01.01.2020 23:04
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
359
ta obunachilar
~484
1 ta e’lon qamrovi
~634
kunlik qamrov
~3
ta e’lon 1 kunda
134.8%
ERR %
0.72
iqtibos olish indeksi
@Boshvazirtoshkenttumanqabulxona iqtibos olgan kanallari
Huquqiy axborot
10 Jul, 22:03
Davyergeodezkadastr qo'mitasi
10 Jul, 19:53
Bank va Mijoz
10 Jul, 15:32
MIKROKREDITBANK
Huquqiy Axborot
Xushnudbek.uz
Kun.uz | Rasmiy kanal
Kun.uz | Rasmiy kanal
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Jun, 19:39
Hi-Tech Bank
30 Jun, 10:36
Ipak Yuli Bank
30 Jun, 10:36
SANOAT QURILISH BANK
30 Jun, 10:36
Turkiston Bank
30 Jun, 10:36
Agrobank
30 Jun, 10:36
Poytaxt Bank
30 Jun, 10:36
АКБ «Hamkorbank»
30 Jun, 10:36
Xalq Banki | Rasmiy kanal
30 Jun, 10:36
Kapitalbank Uzbekistan
30 Jun, 10:36
Asia Alliance Bank
30 Jun, 10:36
"Qishloq Qurilish Bank" ATB
30 Jun, 10:36
Aloqabank
30 Jun, 10:36
«Orient Finans» XATB
30 Jun, 10:36
DAVR BANK
30 Jun, 10:36
Turonbank
30 Jun, 10:36
davletovuz
28 Jun, 16:46
Ruhitdinov Bahtiyor
26 Jun, 15:23
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Huquqiy axborot'dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 12 та активи аукцион савдоларига қўйилади

“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларнинг активларидан самарали фойдаланиш ҳамда молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори
(432-сон, 09.07.2020 й) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларга қарашли бўлган бўш турган, фойдаланилмаётган ва тармоқнинг асосий фаолият турига боғлиқ бўлмаган активларидан самарали фойдаланиш мақсадида:

👉 оммавий савдоларда сотиладиган активлар (кўчмас мулк объектлари) рўйхати;

👉 давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активларнинг рўйхати тасдиқланди.

📌 Унга кўра, оммавий савдоларда сотиладиган 12 та, давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида бериладиган 3 та актив белгиланди.

❕Оммавий савдоларда сотиладиган активлар “E-IJRO AUKSION”да бошланғич нархи уларнинг баланс ва (ёки) номинал қийматида, агар баланс қиймати “нол”га тенг бўлган тақдирда, шартли “1 сўм” этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, қарор билан давлат ва ҳокимият органларига давлат мулки сифатида баланс қийматида бериладиган активлар бўйича ҳар қандай ҳаражатларнинг кимё корхоналари томонидан амалга оширилиши ман этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
To‘liq o‘qish
Тошкент шаҳридан тадбиркорлик учун савдога чиқарилган ер участкалари
__________
Земельные участки выставленные на продажу в городе Ташкенте

🔹Сирғали туманидан ер 871 млн.сўмдан (кўриш)
🔹Яшнобод туманидан ер 21,6 млрд.сўмдан (кўриш)
🔹Миробод туманидан ер 328 млн.сўмдан (кўриш)

Батафсил

💬#Тошкентшаҳри #еручасткалари
_________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
Тошкент вилоятида иссиқхона мажмуаси сотилади
________
В Ташкентской области продаётся тепличный комплекс

🔺1 хонали, 2018 йилда қурилган
🔺Бино майдони (га) - 0.80
🔺Нархи - 837,5 млн.сўмдан

Батафсил
_________________
Бизнинг ижтимоий тармоқлар👇🏻
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
To‘liq o‘qish
“Бугун ўтказилган вебинар чекка ҳудудларда бизгача етиб келмаётган муаммолар борлигини кўрсатиб берди."
Бугун Давергеодезкадастр қўмитасида “Ер муносабатлари” мавзусида видеовебинар бўлиб ўтди.
Ушбу вебинардан кўзланган мақсад фуқаролар ва тадбиркорларни ер масалалари бўйича қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, савол ва таклифларни тинглаш ҳамда уларга қонуний ечим топиш. Вебинарда 60 дан зиёд фуқаро ва тадбиркорларнинг ўзбошимчалик билан егалланган ерларни қайтариш, ёш тадбиркорларга аукционсиз ер бериш тартиби, ерга эгалик қилишнинг қонуний асослари каби ва бошқа долзарб саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.  - “Бугун ўтказилган вебинар чекка ҳудудларда бизгача етиб келмаётган…
⚡️⚡️⚡️ “Коронавирус пандемияси” даврида иқтисодиётни барқарорлиги таъминлаш юзасидан таклифлар, лойиҳа ёки режаларингиз бўлса;

❗️ тадбиркорлик фаолиятингизга кандайдир имконият ва шароитлар керак булса, маълум масалада амалий ёрдам ёки хукукий маслахат зарур булса,

👨‍💻Қабулхона ходимлари @ShovkatOlimov +998935504744 ёки @odilmaxmudov билан боғланишингиз
☎️1100 ёки (71) 211-00-00 рақамларига қўнғироқ қилишингиз ёки
💻business.gov.uz сайти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш @Boshvazirtoshkenttumanqabulxona

Гурухга кириш: https://t.me/joinchat/JyeotUS6Zh6bbCXQqzbSXA
To‘liq o‘qish
Bank va Mijoz'dan repost
"Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида"ги низом янги таҳрирда Адлия вазирлигидан (№3254, 30.06.2020) рўйхатдан ўтказилибти. Ушбу низом 1 октябрдан кучга киради.

https://t.me/joinchat/AAAAAEdjReBvtzWJDF8jPg
Attached file
⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган: https://t.me/joinchat/JyeotUS6Zh4bCNWTp3PckA

✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

Бунда:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши шарт.

✔️Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

✔️ Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

✔️ Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

✔️ Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

✔️“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

✔️ Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

✔️ Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

✔️ Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.
To‘liq o‘qish
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ


❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);

✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

❗️Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.

Manba: @koronavirusinfouz

Гурухга кириш: https://t.me/joinchat/JyeotUS6Zh4bCNWTp3PckA

Каналга уланиш: @Boshvazirtoshkenttumanqabulxona
To‘liq o‘qish
Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Фаолиятини бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст 6 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, 7 тасига ҳайфсан берилди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании обсуждены меры по развитию предпринимательства в регионах и безусловному обеспечению поступлений в бюджет.
Поручено наладить совершенно новую систему поддержки начинающих субъектов малого бизнеса, а также систему "Налоговый орган - помощник предпринимателя".
Руководители 6 секторов с самым низким показателем трудоустройства малоимущего населения освобождены от занимаемых должностей, 7 получили строгий выговор.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
To‘liq o‘qish
Республика махсус комиссияси йиғилиш баёни

Гурухга кириш: https://t.me/joinchat/JyeotUS6Zh4bCNWTp3PckA

Каналга уланиш: @Boshvazirtoshkenttumanqabulxona
Attached file
#ютуқли_ўйин
#призовые_игры

Харид чеки энди ютуқли чиптага айланди

✔️ Бугун, 🗓 2020 йил 7 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри истеъмолчилари орасида 🎁 ютуқли чек ўйинларига старт берилди.

❇️ Бу ҳақда Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган 📃 брифингда маълум қилинди. Брифинг UzReport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

🟢 Ушбу ютуқли ўйинда онлайн НКМ ёки виртуал кассанинг QR кодли чекини олган ҳар бир шахс иштирок этиши мумкин.

👉 Бирифингни батафсил ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
“Ютуқли чек ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Совринли ўйинларда иштирок этиш учун олинган касса чекини “SOLIQ” мобил иловаси ёки 1077 қисқа рақамига SMS юбориш орқали рўйхатдан ўтказилиши керак. “SOLIQ” мобил иловаси ёрдамида чекнинг QR коди сканер қилиниши лозим, шундан сўнг мазкур чек ўйинда иштирок этади. Шунингдек, чекнинг 12 сондан иборат фискал белгисини 1077 қисқа рақамига SMS тарзида юбориш орқали рўйхатдан ўтказиш имкони ҳам мавжуд.
To‘liq o‘qish
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

➖ ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
To‘liq o‘qish
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
To‘liq o‘qish
2020 йил 4 июль ҳолатига коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган туман (шаҳар)лар:

Тошкент вилояти

🔴Чирчиқ шаҳар, Бекобод тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент тумани.

🟡Оҳангарон шаҳар, Бекобод шаҳар, Янгийўл шаҳар, Оққўрғон тумани, Бўстонлиқ тумани, Паркент тумани, Пискент тумани, Чиноз тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Янгийўл тумани.

🟢Олмалиқ шаҳар, Ангрен шаҳар, Нурафшон шаҳар, Оҳангарон тумани, Бўка тумани, Қуйи Чирчиқ тумани.

Гурухга кириш: https://t.me/joinchat/JyeotUS6Zh6bbCXQqzbSXA

Каналга уланиш: @Boshvazirtoshkenttumanqabulxona
To‘liq o‘qish
E-KADASTR.UZ PORTALIDAN FOYDALANISH TARTIBINI O'RGANING VA YANGI QULAYLIKLARIDAN XABARDOR BO'LING!

Kanalga a'zo bo'lish
t.me/ygk_uz