Давлат бюджетини 700 млрд сўмга “чопиб кетишаётган” контрабандачилар ҳақидаБугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдираётган муаммолардан бири - тамаки маҳсулотлари контрабандаси. Статистик маълумотларга кўра, агар бу муаммога қарши самарали чоралар кўрилмаса, 2024 йил охирига келиб давлат бюджети 700 миллиард сўмгача зарар кўриши мумкин.
Бу рақам мамлакат ривожланиши учун сарфланиши мумкин бўлган катта маблағдир. Масалан, бу пул ижтимоий соҳа, таълим ёки соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга йўналтирилиши мумкин эди.
Бироқ тепадагилар ҳам ушбу муаммонинг жиддийлигини англаб турибди. Масалан 6 июнь санасидан бошлаб Преиздент фармони кучга кирди. Унга кўра, Бош прокуратура ҳузурида махсус Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди.
Инспекциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Лицензиялаш жараёнларини назорат қилиш
- Ноқонуний савдога қарши курашиш
- Бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш
- Янги акциз маркаларини жорий этиш ва уларнинг сохталаштирилишига қарши курашиш
Ушбу чора-тадбирлар орқали ҳукумат нафақат бюджет тушумларини оширишни, балки қонуний тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва аҳолини сифати кафолатланманан маҳсулотлардан сақлашни ҳам кўзлаяпти.
🧠
@nurbekalimov