#ЯНГИЛИКЛАР
Вилоятимиз масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқдаРамазон ойи қадимдан диёримизда халқимизга хос поклик, меҳр-мурувват, бағрикенглик ва сахийликни ўзида мужассам этган муборак ой сифатида намоён бўлиб келган.
Шунингдек, бу ой мусулмонларни янада эзгу амалларга чорлайдиган, хайру саховатли бўлишга, бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатишга ундайдиган ойдир.
Муборак ой давомида Наманган вилоятидаги барча масжидларда мўмин-мусулмонларимиз хатми Қуръон ва таровиҳ намозларини имон-ихлос, эмин-эркинлик ва осойишталик билан адо этадилар. Аксар масжидларда хатми Қуръонлар ўқилиб, юртимиз тинчлиги, эл-халқимиз фаровонлигини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинади.
Айни кунларда вилоят масжидларида Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларда ободонлаштириш, тозалик, намозхонлар учун янада қулай шароитларни ҳозирлаш каби ишлар давом этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐
www.Ravza.uz | 📝
Telegram 💻
Instagram | 📝
Facebook | 🎞
Youtube