Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!Авваламбор барчангизни халқимизнинг энг орзиқиб кутиладиган, энг қадрли байрамларидан бири –
Рамазон ҳайити билан чин дилдан самимий табриклайман!
Эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазон ойи бутун мусулмон аҳли учун доимо муқаддас айём сифатида ўзгача қадрланади.
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан 25 март оқшомида бутун мамлакатимиз маҳаллаларини қамраб олган ҳолда ўтказилган ифторлик маросимлари кўпмиллатли Ўзбекистон халқини бамисоли бир дастурхон атрофида бирлаштириб, ушбу ойга хос эзгу фазилатларнинг яна бир мужассам ифодаси бўлди.
Азиз тумандошлар!Бир ой давомида ҳар бир куннинг шукуҳини янада чуқур англаб, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, қилган дуолар ва яхши ниятларингиз ушалишини, тутган рўзангиз қабул бўлишини тилайман.
Юртимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
Ғанижон СОЛИЕВ,
Бағдод тумани ҳокими