ЖЎЙРАБОТ АРИҒИ ҚАЧОН ҚАЗИЛАДИ?
Жўйработ қишлоғининг номи-- жўй-ариқ, чуқурлик, работ-қишлоқ, қўрғон маъносини билдиради.Яъни-- ариқ бўйидаги қишлоқ. Бу қадимий ариқ неча юз йиллардан буён қишлоқ аҳолиси томорқа ерларини, қишлоқ хўжалик экинларини оби ҳаёт билан таъминлаб келмоқда.
...Қишлоқнинг ёши кекса отахонларининг ҳикоя қилишларича, бундан 20- 30 йил аввал Жўйработ ариғи кенг ва чуқур бўлиб, жуда катта сув сиғимига эга бўлган.
Бироқ, кейинги 5-6 йил ичида аҳолининг эътиборсизлиги, ариқ сувидан фойдаланиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарларининг лоқайдлиги, бу оби ҳаёт манбаини ўз вақтида қазилмаслиги оқибатида ариқ торайиб, кўмилиб, тобора кичрайиб бормоқда.Аксинча, аҳоли сони йил сайин ошиб, оқар сувга бўлган талаб ортиб бормоқда.
Жўйработ қишлоғининг сувга ноқулай бўлган ғарбий қисмида яшовчи аҳоли табиий оқар сув етишмаслиги оқибатида ўз хонадонларига ер ости сувларини сўриб олувчи махсус нассослар ўрнатишган.
Натижада, томорқа экин ерлари тупроғи шўрланиб, ҳосил олиш имкони камайиб боряпти.
...Мана, кузнинг сўнгги ойи- ноябр ҳам ниҳоясига етмоқда.Ҳадемай, қиш бошланиб, ернинг устки қатлами музлайди. Афсуски, қулай об-ҳаво шароитидан фойдаланиб, на бирорта фермер хўжалиги раҳбари, на сувдан биринчи бўлиб фойдаланадиган хонадон эгаси ариқнинг бошига чиққани, бир метр ҳам ҳашар қилгани йўқ.
ХУЛОСА ШУКИ, КУЗНИНГ ҚУЁШЛИ КУНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ, МФЙ ВАКИЛЛАРИ, ФЕРМЕРЛАР, ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИ БИР ТАН, БИР ЖОН БЎЛИБ ЖЎЙРАБОТ АРИҒИ ҲАШАРИГА КИРИШМОҒИ ЛОЗИМ.
БОБОҚУЛ УСМОН
фахрий журналист