Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш.
Кеча бир ташкилот кадровиги билан шу масалада гаплашиб қолдик, иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўлланган 3 ойдан сўнг касаба уюшмаси интизомий жазони олиб ташлаш бўйича илтимоснома киритган. Шу ҳолатда иш берувчи интизомий жазони олиб ташлаш керакми деган савол ўртага ташланди.
МКнинг 315-моддаси биринчи қисмига асосан Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Яъни интизомий жазонинг амал қилиш муддати бир йил, агар иш берувчи жазони ўз ташаббуси билан муддатидан олдин олмаса, бир йилдан сўнг ўз-ўзидан автоматик тарзда тугалланади.
Мазкур модданинг 3-қисмига кўра, иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Бу қисм масалага ойдинлик киритувчи энг муҳим қисм ҳисобланади. Бу ерда интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг ҳуқуқи дейилмоқда. Яъни гарчи касаба уюшмаси илтимоснома киритган бўлса-да, ходимдан интизомий жазони олиб ташлаш иш берувчининг ихтиёрида бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM