Bekobod tuman Yuridik xizmat ko'rsatish markazi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Yuridik xizmat ko'rsatish markaz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri




Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ДА БЎЛГАНЛАРГА 1 500 000 СЎМГАЧА ЁРДАМ ПУЛИ!

🔹 Ҳукумат қарорига асосан, "Ёшлар дафтари"га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам берилади. Маблағ ҳаётий вазиятнинг мураккаблиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтожликдан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача (1 500 000 сўм) бўлади.

🔹 Ёрдам йилда бир марта берилади ва шахсни "Ёшлар дафтари"дан чиқаришга асос бўлмайди.

⚖️ Муаммоли саволлар бўлса, бизга ёзиб қолдиринг!

👉 @Musayev_s_s 👈


#Биласизми

⚠️Қонунчиликка кўра, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, йўқ қилиб ташланиши керак.

📦 Бунда улар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


🚖 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 7-iyuldagi “Avtotransport vositalarini boshqarishda va yo‘nalishsiz taksi faoliyatini amalga oshirishda qo‘shimcha qulayliklar yaratish to‘g‘risida”gi PQ-311-son qaroriga ko’ra, yo‘lovchilarni haydovchidan tashqari to‘rttadan ortiq bo‘lmagan o‘rindiqlarga ega bo‘lgan yengil avtotransport vositalarida tashish faoliyati 2022-yil 1-sentabrdan 2024-yil oxiriga qadar o‘zini o‘zi band qilgan shaxslar shug‘ullanishi mumkin bo‘lgan faoliyat (ishlar, xizmatlar) turlari ro‘yxatiga kiritilgan edi.

🚕 Jismoniy shaxslarga oʻzini oʻzi band qilgan holda taksichilik qilishiga berilgan vaqtinchalik ruxsat endi doimiy boʻladi.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди


Манба: ПФ-229-сон, 27.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, республиканинг барча ҳудудларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари (больничный лист) ва бошқа тиббий маълумотномалар электрон шаклда берилади.

🚫 Бунда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Ассалому алайкум! Мехнат таътилида бўлган ходим сиртқи таълимда ўқиши бошланганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиб келди. Ушбу холатла қандай йўл тутилса тўғри бўоади? Илтимос асоси бн жавоб берворилар

Javob: MK 229-moddasiga ko’ra, har yilgi mehnat ta’tili o‘quv ta’tiliga to‘g‘ri kelib qolganda xodimlar har yilgi mehnat ta’tilini uzaytirish yoki boshqa muddatga ko‘chirish huquqiga ega.

Agar har yilgi mehnat ta’tilidan foydalanishga monelik qiluvchi sabablar ta’til boshlanguniga qadar kelib chiqqan bo‘lsa, xodim bilan ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga binoan ta’tildan foydalanishning yangi muddati belgilanadi. Bunday sabablar ta’til davrida kelib chiqqan hollarda ta’til tegishli kunlar soniga uzaytiriladi yoki xodim bilan ish beruvchining kelishuviga ko‘ra ta’tilning foydalanilmay qolgan qismi boshqa muddatga ko‘chiriladi.

Xodim har yilgi mehnat ta’tilidan foydalanishga to‘sqinlik qiladigan, yuzaga kelgan sabablar to‘g‘risida ish beruvchini yozma shaklda xabardor qilishi shart.
Agar xodim ushbu Kodeks 228-moddasining uchinchi qismida nazarda tutilgan muddatda ta’til boshlanadigan vaqt haqida o‘z vaqtida xabardor qilinmagan yoki unga ta’til boshlanguniga qadar ushbu Kodeks 233-moddasining ikkinchi qismiga muvofiq ta’til vaqti uchun haq to‘lanmagan bo‘lsa, har yilgi mehnat ta’tili xodimning arizasiga ko‘ra boshqa muddatga ko‘chiriladi.

Demak, Sizning holatda ta’tilidan foydalanishga monelik qiluvchi sabab ya'ni o'quv ta'tili har yilgi mehnat ta’tili davrida kelib chiqqanligi sababli, xodim o'quv ta'tili tufayli har yilgi mehnat ta’tilini uzaytirish uchun ariza yozadi, arizaga OTMning chaqiruv qog'ozini ilova qiladi hamda xodimning har yilgi mehnat ta’tilini uzaytirish bo’yicha ish beruvchinig buyrug’i qabul qilinadi. Yoki xodim bilan ish beruvchining kelishuviga ko‘ra ta’tilning foydalanilmay qolgan qismi boshqa muddatga ko‘chiriladi.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Бекобод туман Адлия бўлими dan repost
#Адлия_табриги

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Сизларни 8 январь - прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Бекобод туман Адлия бўлими dan repost
#Кун_тарихи

🗓 8 январь 1992 йил

Президент Фармони билан Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

⚠️ Бунда ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМининг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, муқобил жойлаштиришнинг шаклларига йўналтириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибига мувофиқ ҳисобга олинган қуйидагилар фарзандликка олинади:

🔹ота-онаси вафот этган;

🔹ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган;

🔹ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;

🔹ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;

🔹ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;

🔹ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
⚡️Расман: "Йил Мактаби — 2024" танловига старт берилди

Бекобод туман миқёсида энг фаол, энг яхши ва энг кучли мактабларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Йил мактаби — 2024" ижтимоий лойиҳасига старт берилди.

Туман миқёсида 1, 2 ва 3-ўринни олган мактаблар расмий саҳифамиз орқали махсус сертификат билан тақдирланадилар ва ушбу мактаблар ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Овоз бериш жорий йил 2025 йилнинг 5 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади этади.

Қани марҳамат, мактабингиз Туман бўйича "ЙИЛ МАКТАБИ" деб эътироф этилиши учун овоз беринг.

ОВОЗ БЕРИШ — НАТИЖАЛАР

👉 @Musayev_s_s 👈


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#my_portfolio

Камбағал оилалар учун қонунчиликдаги имтиёзлар

Ушбу видеода камбағал оилаларга давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар ва қонуний ёрдамлар ҳақида сўз боради. Агар сиз ёки сиз таниш бўлган оилалар бу каби имтиёзлардан хабардор бўлишни истасангиз, видеони кўриб чиқинг.

Саволларингиз бўлса ёки қўшимча маълумот керак бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин:

📲 @Yurist_Musayevbot

👉 @Musayev_s_s 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️“Декрет” “декрет”га уланса ходимга тўлов қилинадими?


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Курашни ривожлантириш ва оммалаштириш янги босқичга олиб чиқилади


Манба: ПҚ-450-сон, 20.12.2024 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Биласизми

✳️ Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.

✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.

❕Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 13,5 фоиз, агар кредит фоизи 18 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Савол: Касал бўлиб ишга чиқмадим. Ишхонамга поликлиника берган касал бўлганлигим тўғрисидаги қоғозни бердим. Лекин кадрлар бўлимидаги ходимлар менга бу ҳужжат бўлмайди, касал бўлганлигингизни электрон ҳужжатини беринг дейишди. Шу тўғрими?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги янги тартиб жорий этилади:

🔘 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш бўйича:

🔹Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига дала четларида ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил қилиш вазифаси юклатилади;

🔹Агентлик йил давомида даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг талабларини ўрганади.

🔘 дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича:

🔹ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади;

🔹дала четларига экилган “in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган ҳолда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_YXKM


Musayev_Sunnatillo (yurist) dan repost
❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

Қандай ҳолларда таълим муассасаси ҳодимларига моддий ёрдам берилади ?


Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан,

➖ умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)

1) ➖ вафот этганда;

2)
оғир касалликка чалинганда;

3)
➖ ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

✍️ Ушбу низомдаги "оғир касалликка чалинганда" деган жумлани олиб ташлаш керак. Сабаб ушбу нормани ишлатаётганлар яни ушбу нормага асосан кимгадир моддий ёрдам учун пул ажратаётган педегоглар яъни мактаб директорлари ва масуллари саналади.

🔹 Улар қайси касалик оғир қайси касалик енгил эканлигини билишмайди ва билишга мажбур ҳам эмас сабаби улар ушбу соҳани вакиллари эмас балки педагоглар ҳисобланади.

❗️ Бироқ, Ушбу Низомда қуйдагичиа норма байён қилинган:

Умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.


Ишчи гуруҳи раҳбари — умумтаълим муассасаси директори;

🔹 Қайси касалик оғир турга киришини билмаганлиги сабабли амалиётда кўплаб директорлар ҲМҚО ҳодимлари томонидан жавобгарликка тортилмоқда.

💡Ушбу норма мазмунини ўзгартириб барча педагоглар календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ҳодимнинг ёзма аризасига биноан моддий ёрдам ажратилиши мумкунлиги кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 @Musayev_s_s 👈

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.