ЭХСОН ВА САДАҚАНИНГ ХОСИЯТИ !
Ироқнинг Куфа шаҳрида жуда НОЧОР ОИЛА* яшар,
норасида болалари кўп бўлгани учун уларни
кийинтириш, едириб-ичириш мақсадида ота бечора
тинимсиз ишларди. Болалар тарбияси ва рўзғор
ишлари билан банд бўлган онанинг эса бирор иш
топиб, эрига кўмаклашишга имкони йўқ эди. Борига шукр қилиб, қаноат билан яшардилар.
Кунлардан бир куни отанинг қаттиқ тоби қочиб, ётиб
қолди... Касали тобора оғирлашиб борарди. Бир~икки кун
ўтгач, рўзғорда егулик ҳеч нарса қолмади. Болалар оч
қолиб, “НОН” деб йиғлашарди. Бечора она ўйлай-
ўйлай болаларига: – Сизларга ҳозир бирор егулик топиб келаман, – деб
уйдан чиқди.
Мақсади – ҳовлидан узоқ бўлмаган жойдаги ахлат
уюмидан бирор
нарса топиб, болаларини тинчлантириш эди. Бу
пайтда ҳаж мавсуми яқинлашиб қолганлиги сабабли ҳажга борувчилар сафарга отланган эдилар. Қутлуғ
мақсад билан сафарга чиққан таниқли аллома
Абдуллоҳ бин Муборак Куфа шаҳри кўчасидан ўтиб
борар экан, ахлатлар орасидан ҳаром ўлган
ўрдакни топиб, патларини тозалаётган аёлга кўзи
тушди. Унга яқин келиб сўради:
– Бу ўрдак ҳаром ўлган~ку, уни тозалаб НИМА
қиласан?!
– Болаларим билан ейман,~ деб жавоб берди аёл.
– Ахир, Аллоҳ таоло ҳаром ўлган нарсаларнинг
гўштини истеъмол
қилишни МАН этган~ку, – деди куйиниб аллома...
– Менинг болаларим кўп, улар уч кундан бери ҳеч
нарса еганлари йўқ, – зорланди аёл. Бу ҳолатга
ачинган Абдуллоҳ бин Муборак аёлдан уйи қаерда
эканини сўраб олди~да, кийим~кечак, озиқ~овқат
харид қилди. Уларни ўз хачирига юклаб, айтилган уйга келди ва
эшикни тақиллатди. Эшикни очган аёлга нарсаларни
бериб: – Эй муштипар аёл, хачир ҳам, унинг устидаги
нарсалар ҳам сизларга, ол, тортинма, ~ деди. Аёл эҳсонни оларкан, Абдуллоҳ бин Муборак ҳақига
йиғлаб ДУОлар қилди...
Аллома яна бир неча кун Куфада турди ва ҳажга
бормай ўз шаҳрига қайтди. Чунки у бор маблағини
аёлнинг оиласи учун сарф қилиб бўлганди. Унинг
қайтиши ҳаж мавсуми тугаб, ҳожилар ҳам ўз уйларига қайтишларига тўғри келиб қолган эди... Шунинг учун одамлар ва таниш~билишлари келиб,
муборакбод этдилар. Аммо Абдуллоҳ бин Муборак
эътироз билдириб:
– Азизлар, мени маъзур тутинглар, бу йил ҳаж
қилолмадим,~ деди...
Келганлар: --- “Во ажаб, ахир, ҳажда бирга бўлиб, сиздан ЁРДАМ
олдим~ку”, “ТАШНА* бўлиб, чарчаб қолганимизда
бизга СУВ бериб,
чанқоғимизни қондирдингиз”, “Фалон жойдан
бизларга совға~аломлар олиб бердингиз”, каби
сўзлар билан ҳайратларини изҳор этишди...
Абдуллоҳ бин Муборакнинг:
---“Мен буларни эслолмаяпман”, деган гапидан
ҳайратлари ортиб тарқалдилар. Шу кеча алломанинг
тушига бир нуроний Шайх кириб:
– Эй Абдуллоҳ! Аллоҳ таоло садақа ва эҳсонингни
қабул қилди, бир фариштани сенинг суратингда ҳаж
қилишга юборди.
Фаришта сенинг ихлос, пок ният билан қилган
садақотинг эвазига СЕН УЧУН ҳаж қилди. Ҳажинг
АЛЛОХ даргоҳида қабул қилинди...
ҲОЖИЛИК МУБОРАК БУЛСИН! ~ деди~да, ғойиб бўлди...
( Араб тилидан Узбек тилига таржима килинди...)
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g