bakiroo dan repost
"Парламент назорати, аввало, сиёсий назоратдир"
Давлат раҳбарининг Қонунчилик палатаси янгиланган таркиби илк мажлисида сўзлаган маърузасида иқтисодий ва ижтимоий йўналишларга оид қатор муҳим таклифлар билдирилди.
Хусусан, бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида Парламентда Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилгани маълум қилинди.
Бундан ташқари:
Ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашларини тузиш;
“Реновация тўғрисида”ги қонун ҳамда фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунни қабул қилиш;
Электр энергияси онлайн улгуржи бозори механизмларини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тезлаштириш;
Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш;
Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш;
Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назоратини яратиш;
Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссиясини ташкил этиш;
Қонунларимизни Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мослаштиришни келгуси йилда якунига етказиш таклифлари янгради.