Postlar filtri


Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди

Президент “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Демак:

28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

➖29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

➖30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

➖31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

➖1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

@pressuzb


Омадингиз бор экан...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!
• Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!
• Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!
• Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!
• Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!
• Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!
• Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Берган неъматларига Яратганга шукур айтинг!


@Begmurod_Nizamiddinov1


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

📆 20-Декабрь 26-Декабрь

⏱️ Бомдод намози    - 06:55
⏱️ Пешин намози      - 12:50
⏱️ Аср намози     - 15:20
⏱️ Шом намози - 16:55
⏱️ Хуфтон намози - 18:35


Қанчалар ғалати бўлса ҳам бошқаларнинг орзулари устидан кулма.
Қанчалар оғир бўлса ҳам орзуларинг ушалиши йўлида бўшашма. Зотан, ҳаётнинг орзудан бошқа таъми йўқ.

@Begmurod_Nizamiddinov1


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
DIQQAT E’LON!

Joriy yilning 17, 18 va 19 dekabr kunlari O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Andijon viloyati Qo‘riqlash boshqarmasida idoraviy jihatdan tegishli bo‘lmagan harbiylashtirilgan qo‘riqlash bo‘linmalaridagi bo‘sh lavozimlarni jamlash maqsadida tanlov o‘tkaziladi.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Maqom nima?

🎼O‘zbek milliy musiqa san'ati oltin ensiklopediyasi

Yaqinlaringiz va do'stlaringiz bilan bo'lishing!

@Begmurod_Nizamiddinov1


❗️Ижтимоий карта жорий қилинади

Президентнинг маълум қилишича, мазкур карта қуйидаги имкониятларни беради:

➖ автобус ва метрода бепул юриш;
➖ электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш;
➖ нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Шу тариқа ягона ижтимоий карта 10 дан ортиқ ҳужжатлар ўрнини босади.

Бу тизим 2025 йил 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook


Бир куни кўз ёш табассумга деди:
— Сенинг доимо қувноқ бўлишингга ҳавасим келади...
Табассум жавоб берди:
— Адашасан, мен фақатгина дардларингнинг ниқобиман...

@Begmurod_Nizamiddinov1


❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА ҚАНДАЙ ТОИФАДАГИ ЁШЛАР КИРИТИЛАДИ ?

📄 Ҳукуматнинг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ «Ёшлар дафтари»га 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги:

✅ оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган;

✅ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;

✅ боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;

✅ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;

✅ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;

✅ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;

✅ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;

✅ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;

✅ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;

✅ «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;

✅ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;

✅ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;

✅ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;

✅ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;

✅ психологик маслаҳатга муҳтож;

✅ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;

✅ деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;

✅ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Байрам_муборак

💥Бугун 10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадхияси қабул қилинган кун

Мадхия шеъри муаллифи Абдулла Орипов, бастакор Мутал Бурхонов

Серқуёш ўлкамизга кўз тегмасин🤲

Дўстларни биринчи бўлиб табриклаб қўйинг👇

@Begmurod_Nizamiddinov1


8-dekabr – Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni

Konstitutsiya farovon hayot kafolati

Dunyoda hech bir davlat, hech bir jamiyat yoʻqki qonun bilan tartibga solinmagan boʻlsa. Har birida xalq manfaati, insonlar shaʼni, qadr qimmati huquqiy kafolatlangani bois ham dunyoda muvozanat barqaror boʻlib kelmoqda.

Tahlillarga koʻra, har tomonlama katta davlatga aylanib borayotgan Yangi Oʻzbekiston aholisi 2040-yilga borib 50 millionga yetadi. Tabiiyki, jamiyatning yarmidan koʻpini yoshlar tashkil qiladi. Ularga munosib sharoit yaratish uchun esa barqaror iqtisodiyot, xavfsiz davlat, samarali boshqaruv, ijtimoiy kafolatlar boʻlishi lozim. Ayonki, bu yangi tahrirdagi Konstitutsiyamizda oʻz aksini topdi.

Bugungi sana munosabati bilan barcha yurtdoshlarimizni samimiy muborakbod etaman!

Barchangizga sogʻlik-omonlik, oilaviy farovonlik tilayman.
Yurtimiz osmoni hamisha tinch va musaffo boʻlsin!

@Begmurod_Nizamiddinov1


Гугурт чўпи фақат бир марта ишлатилади. У ўша биргина ишланганида, яхшиликка ёки ёмонликка сарф бўлади. Инсоннинг умри ҳам ана шундай...

Яхшилик йўлида ёниб яшаш насиб этсин!

@Begmurod_Nizamiddinov1


O‘zbekiston fuqarolari “Konstitutsiya kuni” munosabati bilan uch kun ketma-ket dam oladi

Bu yilgi dam olish kunlari quyidagicha:
7-dekabr (shanba)
8-dekabr (yakshanba)
9-dekabr (dushanba) qoshimcha dam olish.


O‘zbekistonda maktablarda qishki ta’til 28-dekabrdan boshlanadi

Dam olish kunlari 2025-yil 10-yanvargacha davom etadi. Barcha maktablarda uchinchi chorak 2025-yil 11-yanvarda boshlanadi.


❗️БИРОВНИНГ ШАХСИЙ СИРИНИ ТАРҚАТГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР !!!

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46 прим 1-моддаси, "Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш" деб номланиб,

➖унга кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм)дан қирқ баравари (15 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.


• Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
• Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
• Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
• Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
• Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
• Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
• Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси.

@Begmurod_Nizamiddinov1


Қандай аёл учраши тақдирдан, келажакда унинг қандай бўлиши эрдан!


Вафо Мўмин

@Begmurod_Nizamiddinov1


Bilasizmi?

Maxsus mashinalarni o‘tkazib yuborsangiz, jarimaga tortilmaysiz


Ko‘k yoki qizil rangli mayoqchasi yoqilgan yohud sirena chalib ketayotgan maxsus xizmat (tez yordam, yong‘in xavfsizligi, ichki ishlar) transport vositalariga o‘tib ketishi uchun yo‘l berish natijasida qoidabuzarlik sodir bo‘lsa, haydovchi javobgarlikdan ozod etiladi.

Huquqbuzarlik radarda qayd etilgan bo‘lsa ham, bu oxirgi zarurat deb topilib, ushbu ish MJtKning 271-moddasiga asosan tugatiladi.

@Begmurod_Nizamiddinov1


❗️Президент Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан бошлаб:


➖меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

➖етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

➖босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.


Япония бош вазири Синдзо Абедан Япония тараққиёти, япон мўжизаси сири нимада деб сўрашганда: "Биз ўқитувчиларга вазир маошини, дипломатнинг дахлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик", - деб жавоб қайтарган.


@Begmurod_Nizamiddinov1

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.