Бахтли Оилам 💝


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Аёллар учун керакли мавзулар 📝
Оила мундарижаси 🔥
Бахт формуласи 💌
Фарзанд тарбияси 🤱
Кайнона ва келин хамда Кайнота ва Куёв муносабатлари ✨
Бола психологияси
Эр ва Хотин муносабати 🔐
Барчаси бизда 🗯️💬
Реклама Нархи : 1 млн !

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарзандингиз ўзига ишончи кучли бўлиши учун қандай усуллардан фойдаланасиз?

яқинларга юборамиз

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


ЎЗИМНИНГ ЖИГАРЛАРИМ

Мингларга кириб юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё тургунча туринг,
Ўзимнинг жигарларим.

Сизсиз бу ҳолим ёмон,
Онадан туғишганларим,
Бахтимга бўлинг омон,
Ўзимнинг жигарларим.

Бировдан ҳеч кам бўлманг,
Бирга ўйнаб ўсганларим,
Гулланг, доим ҳеч сўлманг,
Ўзимнинг жигарларим.

Бир нарса бўлса бизга,
Шифо излаб юрганларим,
Тилайман жаннат сизга,
Ўзимнинг жигарларим.

Менинг кенг дунёйимсиз,
Қалби нур зиёйимсиз,
Х,аммадан аълойимсиз,
Ўзимнинг жигарларим.

Қалбингизга бордир меҳр,
Ҳар ишда топдим мен сабр,
Борингизга минг бор шукр,
Ўзимнинг жигарларим.

Мингларга кириб юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё тургунча турин,
Ўзимнинг жигарларим.

✍Каримбек Асатуллаев


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌷Ассалому алайкум. ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин 🌗

☘Ушбу кунимизни Яратгам эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

☘Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин

ЖУМА АЙЙОМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қадрлигим бормисиз!

Ой-кунлар ҳам тез ўтиб,
Сабр ила биз кутиб,
Бардошни маҳкам тутиб,
Қадрлигим бормисиз!

Араз, гина унутиб,
Дийдор ширин кўришиб,
Ҳаммани хурмат қилиб,
Қадрлигим бормисиз!

Сийласак бир-биримиз,
Нурли-зиё йўлимиз,
Елка тутиб қўлимиз,
Қадрлигим бормисиз!

Излаб инсоф диёнат,
Яхшига нурли жаннат,
Йўқотмайлик оқибат,
Қадрлигим бормисиз!

Юзда қувонч югурган,
Нафис эзгулик сурган,
Адолат меҳр урган,
Қадрлигим бормисиз!

Маҳкам қадамни ташлаб,
Меҳр йўлни бошлаб,
Соғиниб кўзин ёшлаб,
Қадрлигим бормисиз!

Яқиним, омонатим,
Ардоқли диёнатим,
Сизку менинг омадим,
Қадрлигим бормисиз!

Омон бўлсин бошингиз,
Юзга кирсин ёшингиз,
Асраб юринг жонингиз,
Қадрлигим бормисиз!

✍️ Солиҳабегим


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌸 Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🌼Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

💐Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


🌺 МЕН 🌺
СИЗНИ
ҚАДРЛАЙМАН

Гуллардан-да гўзал инсоним,
Бегуборим, мехри осмоним,
Қадрдоним, яқин инсоним,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.

Орамиздан қочса-да гаплар,
Буришса-да не юз, не афтлар.
Бузилмасин тизилган сафлар,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.

Ҳаммамиз инсон, ҳаммамиз ожиз
Бир-биримизни кечирмоқ жоиз
Қадрингиз баланд, билинг 💯%
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман...

❤️❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


🦋Менга жуда кераксиз опа!

Тиргакдирсиз юрган йўлимда,
Ҳар бир ишда ўрнаксиз опа.
Яхши кунда, ёмон кунимда,
Менга жуда кераксиз опа!

Ўзингизни қилинг эҳтиёт,
Менинг учун бўлаксиз опа.
Қаддингизни эгмасин ҳаёт,
Менга жуда кераксиз опа!

Бўлмасангиз ҳароб бўламан,
Вужудимда юраксиз опа,
Сизсиз аниқ тамом ўламан,
Менга жуда кераксиз опа!

Сиз оқкўнгил фаришта мисол,
Ушалгувчи тилаксиз опа,
Бир донасиз, сизга йўқ тимсол,
Менга жуда кераксиз опа!

Сиз деб кечгум бутун дунёдан,
Сиз бахтимдан дараксиз опа.
Сизни яхши кўраман чиндан,
Менга жуда кераксиз опа!

Миллиарлар ичра ёлғизим,
Сиз ҳаммадан бўлаксиз опа!
Қадрдоним, меҳри азизим ,
Менга жуда кераксиз опа!

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хайрли_тонг

☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дадаси 😊

Гоҳ титратар зардангиз,
Гоҳ сўзингиз пардасиз,
Ёмон қарияпсиз~ми,
Болаларим дадаси?!.

Сал нарсага ёнасиз,
Айтган гапдан тонасиз,
Қай ишимдан қонасиз,
Болаларим дадаси?!.

Умр ўтмоқда қаранг,
Бўлманг асаби таранг,
Эҳ,чидаяпман, аранг,
Болаларим дадаси?!.

Ҳозирдан қариб олманг,
Ҳали ишлар кўп, толманг,
Гапирсам қовоқ солманг,
Болаларим дадаси?!.

Фарзандларимиз қўллаб,
Яхшиликларга йўллаб,
Юринг тоғ бўлиб, тиргаб,
Болаларим дадаси?!.

Бирга тўйлар қилайлик,
Набиралар кўрайлик,
Насиб қилсин, суяйлик,
Болаларим дадаси?!.

Майли, нима бўлса ҳам,
Юринг соғ-омон, бардам,
Доим қўлласин, Эгам,
Болаларим дадаси?!.

Қалбларин қўри бўлинг,
Уйларин нури бўлинг,
Боболар зўри бўлинг,
Ин Шаа Аллоҳ, дадаси!!!

Муножот Каримжон қизи


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кундузлари хаётимдасиз ухлаганимда эса😍 тушларимдасиз ана энди менга айтинг қандай қилиб сизи севмаслик мумкин ахир сиз мени вужудимдасиз
❤️юрагим❤️
Каналга обуна бўлинг ⤵️


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Арзон нархларда етказиб бериш dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💥#Диққат_акция📣📣📣

Слим бодй оздирувчи аёллар учун

 Ўрамимиз ҳаво ўтказадиган ва эластик полиестер ва латексдан тайёрланган. 
Бизнинг қорин бўшлиғимиз 10 000 та синовдан ўтди ва эластиклиги, мустаҳкамлиги ва бардошлилиги бўйича барқарор.  Қорин бўшлиғини текислаш ва қум соати шаклини яратишга ёрдам беради.  
Белни қисқартиради, орқангизни қўллаб-қувватлайди, ҳолатни яхшилайди, туғруқдан кейинги тикланиш. У спорт залларида, офисларда ва йога студияларида ишлатилиши мумкин. 
У бизнинг кийимимизда яхши яширинган бўлади

Скидка нарҳида ҳарид қилишга улгуриб қолинг🥳💥💥

Скидка нархи 59.000 мин✅

-- Орта (Л, ХЛ): 
-- Катта (2ХЛ, 3ХЛ): 
-- Кичик (С, М): 

✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз

🚕 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд
Буюртма бериш👇👇👇
https://alijahon.uz/oqim/57403
https://alijahon.uz/oqim/57403


Қалбимиз  гоҳида унсиз йиғлайди,
Ғубори кетмаган, кўнгил мисоли.
Овутсак овунмас , бу қайсар юрак,
Ҳар лаҳза кўради, ёрин  тимсоли.

Йиғлама эй юрак, овунгин энди,
Ёлғизлик кўйлагин кийда индамай.
Тақдиринг шу экан, начора эй дил,
Йўлингдан тик кетгин ортга қарамай.💦💦💦💦💦💦💦💦💦

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌧 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўғил фарзанд кутиб қизлик бўлганларга аталади

Билиб қўйинг! Қизлар энг кўп дадасини яхши кўради
! ❤️

👨‍👩‍👧‍👦

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


ЯХШИМИСИЗ...

Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликда не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми,  Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Арзон нархларда етказиб бериш dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅➡️100% Оригинали! (Соҳталаридан эҳтиёт бўлинг!)

Ортиқча ёғни емиради, ҳуснбузарларнинг олдини олади. Тери рангини яхшилайди, тешикларни очади, ўлик тўқималарни йўқ қилади.
Доғлар ва бошқа теридаги нотекисликни тез тозалайди.
Юздаги хуснбузарларни тезда йўқотади.
Юздаги ажинларни текислайди.
Терини қаришдан химоя қилади

Нарҳи акция нарҳда: 89,000 сўм

Тўловни қўлингизга олганда қиласиз.

Буюртма бериш
⬇️⬇️⬇️⬇️
https://alijahon.uz/oqim/57558
https://alijahon.uz/oqim/57558


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир минутлик рохат, 59 минут тайёргарлик 😂


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


соғинчим

Соғинч азоби...

Сен мендан сўрама хеч аҳволимни,
Сарғайган рангимнинг ҳолини сўра.
Яшириб қўйганман жон абгоримни,
Билмоқчи бўлсанг зор кўзларга қара.

Нималар деяпти сенга нигоҳлар?
Соғинчи ҳақида сўзлаяптими?
Айт-чи, ночор қолган ёшли қароғлар,
Азобларин айтиб бўзлаяптими?

Нолалар ёғилар қалб дафтаримдан,
Соғинч қаламимнинг учлари синган.
Ишқ деб аталмиш жон ҳатаримдан,
Чарчаган юракнинг кўзлари тинган.

Қадамларим вазмин, лабда ним кулгу,
Ичимда ғалаён чалар бонгини.
Аслида холим йўқ сенга айтгули,
Унутиб қўйган қалб қувонч тонгини.

Кўзларим остида ишқдан гулдаста,
Киприкларим обдон қўриқлар уни.
Таним гўё соғлом, руҳимдир хаста,
Бешафқат ҳижронга қолгандир куни.

Тортқилаб кетмоқда аламли соғинч,
Орини унутиб сен томон яна.
Кутиб ол, шунчаки бўлолгин овунч,
Бечора соф ишқим қилсин тантана.

Қайта қуёш чиқсин, булутлар аро,
Қайноқ тафтинг билан илитгин жонни.
Кўп нарса сўрамас, бўлмагин фидо,
Бир лаҳза унутсин соғинч армонни.

Сен мендан сўрама аҳволимни,
Сарғайган юзимнинг ҳолини сўра...

Санобар Юсупова.


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Бугун  душанба
15 Апрель, 2024
6 Шаввол, 1445

🕊Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.
кунингиз хайр ва баракали ўтсин !

Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh


Кетдим…
Соғинсангиз, стол устида
Шеърларим ёзилган дафтар туради.
Қайтсангиз, варақлаб кўринг оҳиста,
Сатрлар сиз билан суҳбат қуради.

Истасангиз отинг уни оловга,
Гулхан мавжларидан боқиб турар кўз…
Мен раво кўрмадим бошқа бировга,
Бор шеърим “СЕВАМАН” деган битта сўз.

Жўрабек РАМАЗОН


Оила даврасида кузатамиз 😍👇
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.