ДАДА, СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН
Меҳрингиздан яшнаб юраман,
Мағрур қадам ташлаб юраман.
Дунёда энг табаррук инсон,
Дада, сизни яхши кўраман.
Аламларим кўзларин ёпай,
Ёнингизга югурай, чопай.
Келинг, бир бор бағримга босай,
Дада, сизни яхши кўраман.
Борлиғингиз бизларга тортиқ,
Кимим бордир, падардан ортиқ.
Ҳол сўрмадим, ўзимдан ортиб,
Дада, сизни яхши кўраман! Фахрланиб дадам бор учун,
Энг мўътабар одам бор учун.
Ҳайқираман шу сўзни бугун:
Дада, сизни яхши кўраман.Жон дадам-а, меҳрибон дадам,
Сўзларида сеҳри бор дадам.
Камтаргина, хокисор одам,
Дада, сизни яхши кўраман.Қадрингизни билмаганим бор,
Айтганингиз қилмаганим бор.
Кечиримлар сўрайман такрор,
Дада, сизни яхши кўраман.Ўз дардига ўралган дунё,
Ташвишлардан яралган дунё.
Айтолмадим шу сўзни гоҳо:
Дада, сизни яхши кўраман.
Дунёда йўқ бағри бутуни,
Суйган дилнинг чиқмаскан уни.
Оиламиз тиргак устуни,
Дада, сизни яхши кўраман.Пешонасин терин сидирган,
Болаларин ризқин қидирган.
Фарзандим деб елиб-югурган,
Дада, сизни яхши кўраман!Ҳар кун сизни ўйласам ҳамки,
Меҳрингизга тўймасам ҳамки.
Кунда қучиб қўймасам ҳамки,
Дада, сизни яхши кўраман.Қучоғингиз бунчаларам кенг,
Жон болам-а, жоним болам, денг.
Сўзларингиз тиллоларга тенг,
Дада, сизни яхши кўраман.Қилдиммикан бурчимни адо,
Дада, омон бўлинг, аввало.
Юрагимни ўртар бир нидо,
Дада, сизни яхши кўраман.Дардин еган ҳар ўғил-қизни,
Зориқтирмай ўстирган бизни.
Ота бўлиб англадим сизни,
Дада, сизни яхши кўраман.Бўғзимга не тиқилди шу дам,
Тўхтатолмас кўз ёшин одам.
Жон дадам-а, меҳрибон дадам,
Дада, сизни яхши кўраман!
✍Камолиддин ШУКУР
🎤Нодирбек ХОЛБОЕВ
@Baxtiyor_Tuyev