🎊
Янгича бахт олиб келсин янги йил...Кимларни йўқотдик кимларни топдик,
Гоҳи шод гоҳида маҳзун бўлди дил...
Йилларнинг яна бир китобин ёпдик,
Янгича бахт олиб келсин янги йил...
Ўкинчлар қолмасин кўнгил зорида,
Яшайлик завқланиб умид борида,
Юраклар поклансин қишнинг қорида,
Янгича бахт олиб келсин янги йил...
Айтилсин доимо сўзларнинг боли,
Ошиққа буюрсин ёрнинг висоли,
Якуни энг гўзал эртак мисоли,
Янгича бахт олиб келсин янги йил...
Оқибат йироқлаб биздан қочмасин,
Андуҳлар биз томон қучоқ очмасин,
Аламлар кўнгилга ғамлар сочмасин,
Янгича бахт олиб келсин янги йил...
Зўр дамлар эди деб ҳаёл сургани,
Дўстларга мақтаниб эслаб юргани,
Ёр-у биродарга сўзлаб тургани,
Янгича бахт олиб келсин янги йил...
Чидаймиз озгина совуқ бўлса ҳам,
Қишнинг қаҳратони кўпроқ елса ҳам,
Майлига-майлига қорсиз келса ҳам,
Янгича бахт олиб келсин янги йил...
📝Зоҳид Зиё...
Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻https://t.me/+3DY3uc9J-j04YmNi