📔🔔🌐
Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари. #Асмоил_Ҳусна
72.АЛ-МУАХХИР.Орқага сурувчи.
У зот хоҳлаган шахс ва нарсани хоҳлаган шахс ва нарсасидан орқага суради.
Ал-Муаххир луғатда Ал-Муқаддамнинг акси бўлиб, ортга суриш деган маънодадир.
Бандалар тавба қилиши учун уларни раҳмати ва ҳикматига биноан азоблашни кечга суради. Аллоҳ шу даражада ҳалим зотки, инсон гуноҳ қилса, тавба қилиб олиши учун унга фурсат беради.
Умар розияллоҳу анҳу бир ўғрини азоблашни хоҳлаганларида, ўғри: «Аллоҳга қасам, бу биринчи марта ўғрилик қилишим», деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: « «Ёлғон гапирдинг, Аллоҳ биринчи марта гуноҳ қилганингни ошкора этмайди. У зот Ҳалим бўлгани учун ошкора қилишни кечиктиради, сен бундан олдин ҳам ўғирлик қилгансан», дедилар.
Ҳақиқатда, инсон бирор гуноҳни содир қилиб, унга муккасидан кетса ва тавба қилмаса, ўша содир қилган гуноҳи билан фахрланса, азоби тезлик билан келади. Аммо бирор гуноҳ содир қилса, Аллоҳ муҳлат беради. Ўша гуноҳкор қилган гуноҳига пушаймон бўлса, ўша пушаймонлиги ҳам тавбадир. Агар гуноҳдан тўла чекинса, у ҳам тавба ўрнидадир.
Аллоҳ таоло фақат гуноҳига муккасидан кетган одамнигина азобга гирифтор қилади. Демак, Аллоҳ таоло бало ва офат туширишни етук ҳикмат ва етук раҳматига биноан осий бандаларидан кечга суради.
Бандалар агар тавба қилишса, Аллоҳ уларнинг дўстидир. Борди-ю, тавба қилишмаса, Аллоҳ уларнинг табибидир. Улар гуноҳ ва айблардан покланишлари учун бало ва офат билан синайди.
📲
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇
📝
Telegram |🎞
YouTube 🕌