Акаларим, укаларим
Ота-онамдан меросим-
Акаларим, укаларим.
Йиқилсам ,гар суянмоққа,
Тутиб берар елкаларин.
Қандай ширин қондошликнинг
Меҳру-оқибат риштаси,
Учтаси жон акам бўлса,
Қондошим укам учтаси.
Берганига шукур, дейман,
Кам қилмасин қаторидан,
Айирмасин менинг каби
Ёлғиз итоаткоридан.
Меҳрим сочай ота-онам,
Опаларим меҳрини ҳам,
Яқинмисиз, узоқмисиз,
Топиб борсин сизни бекам.
Қондошларим, жондошларим,
Сизни дуо қилиб яшай,
Ўзингизни асранг сиз ҳам,
Мен ҳам юз ёшлардан ошай!
Давлатимсиз, савлатимсиз,
Хуш келбат, хуш улфатимсиз!
Самимият ёғиб турган
Хуш забон, хуш суҳбатимсиз!
Сизни кўрсам, ташвишлардан,
Қолмас асар, қолмас асар,
Рости, ширин дийдорингиз
Кутиб сабрим тоғдек ўсар.
Нортуядай чўкиб қолар,
Ярим кўнглим, хафа бўлсам,
Меҳрлироқ эди кўпроқ,
Сўрарди-я, опам бўлса...
Гоҳи гапим келса малол,
Юз ўгирманг, ойнангизман.
Айбингизни бетга айтар,
Қолган ёлғиз онангиздан.
Қондошларим, жондошлар
Мақсуда Каримова
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 👇❤️
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Ота-онамдан меросим-
Акаларим, укаларим.
Йиқилсам ,гар суянмоққа,
Тутиб берар елкаларин.
Қандай ширин қондошликнинг
Меҳру-оқибат риштаси,
Учтаси жон акам бўлса,
Қондошим укам учтаси.
Берганига шукур, дейман,
Кам қилмасин қаторидан,
Айирмасин менинг каби
Ёлғиз итоаткоридан.
Меҳрим сочай ота-онам,
Опаларим меҳрини ҳам,
Яқинмисиз, узоқмисиз,
Топиб борсин сизни бекам.
Қондошларим, жондошларим,
Сизни дуо қилиб яшай,
Ўзингизни асранг сиз ҳам,
Мен ҳам юз ёшлардан ошай!
Давлатимсиз, савлатимсиз,
Хуш келбат, хуш улфатимсиз!
Самимият ёғиб турган
Хуш забон, хуш суҳбатимсиз!
Сизни кўрсам, ташвишлардан,
Қолмас асар, қолмас асар,
Рости, ширин дийдорингиз
Кутиб сабрим тоғдек ўсар.
Нортуядай чўкиб қолар,
Ярим кўнглим, хафа бўлсам,
Меҳрлироқ эди кўпроқ,
Сўрарди-я, опам бўлса...
Гоҳи гапим келса малол,
Юз ўгирманг, ойнангизман.
Айбингизни бетга айтар,
Қолган ёлғиз онангиздан.
Қондошларим, жондошлар
Мақсуда Каримова
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 👇❤️
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi