Asl_Tarix


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


🧭Энг қизиқарли ва асл тарихий маълумотларни сиз билан баҳам кўрамиз.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri








“Умид” тажрибаси

1950-йилларда Гарвард психологи Курт Рихтер шафқатсиз тажриба ўтказади: у каламушларни ҳаёт учун қанча вақт курашишларини билиш учун уларни сувга солади.

Маълум бўлишича, улар ўртача 15 дақиқадан сўнг таслим бўлиб, чўкишни бошлайди. Бу биринчи гуруҳ каламушлари билан содир бўлган тажриба эди.

Иккинчисига келсак, синалувчилар таслим бўлгунга қадар, тадқиқотчи уларни сувдан олиб, қуритиб, қорнини тўйғазиб, бир неча дақиқа дам олишга рухсат беради ва яна сувга ташлайди. Сичқонларда умид бор эди.

Сизнингча, иккинчи тажрибада улар қанча вақт жон сақлай ололдилар? яна 15 дақиқа? 10 дақиқа? 5?
Йўқ, 60 соатгача!

Хулоса равшан: каламушлар ўзларининг давомий нажотига ишонишганлиги сабабли, улар ўз таналарини имконсиз ишларни бажаришга мажбур қила олдилар ва чегараларини кенгайтирдилар.

"Инсон таслим бўлмагунча - у ўз тақдиридан кучлироқдир" Эрих Мария Ремарк

..........................................
Каналга аъзо бўлинг👇
@Asl_tarix




















📝Мен учун собиқ СССРнинг охирги ўн йиллигида, яъни, 80-чи йилларда юз берган “Ўзбек иши” (“Узбекское дело”) анча тушунарсиз, зиддиятли воқеа эди. Россиялик таниқли тарихчи Фёдор Раззаковнинг ютубдаги бир неча суҳбатларини эшитиб, у келтирган фактологик ҳужжатлар билан танишгач, “ўзбек иши” борасида анча аниқ тасаввур шаклланди. Фёдор Раззаков, отаси томонидан ўзбек, онаси томонидан татар. Фёдор Раззаковнинг суҳбатларида келган энг аҳамиятли фактлар қуйидагилардан иборат ва бу фактларни ҳеч ким инкор қила олмайди:

Собиқ СССРда марказдаги ва иттифоқдош республикалардаги барча жараёнлар КГБнинг тотал назоратида бўлган. Ҳеч бир ходиса ёки жараён КГБнинг назоратидан ташқари бўлмаган. СССР тарқалишидан олдин, 1990 йилга қадар, сўнгги эллик йил мобайнида, масалан Грузиядаги барча КГБ раҳбарлари, тўлиқ грузин миллатидаги шахслар бўлган. Арманистонда ҳам, барча КГБ раҳбарлари армани бўлишган ва ҳ.к. Лекин, 50 йил мобайнида, Ўзбекистон ССРда биронта ҳам КГБ раҳбари маҳаллий ўзбек ёки тожик бўлмаган. Мутлақ барча раҳбарлар, асосан рус, баъзан армани еки яҳудий бўлишган.

СССР давлатчилигидаги энг олий бошқарув органи – Политбюро ЦК КПСС бўлган. Политбюро тарихида, бу ташкилотга аъзо бўлиш учун, энг узоқ муддат навбат кутган одам – Ўзбекистон ССР раҳбари Шароф Рашидов бўлган. Рашидов, 23 йил “Политбюро ҳақиқий аъзолигига номзод” бўлиб, ҳаётда ҳақиқий аъзо бўлмасдан, ўлиб кетган.

Москвада, энг заиф лобби – бу ўзбек лоббиси бўлган. Ўзбекларни, ёки Ўзбекистон ССР маҳаллий халқларидан қудратли мулозимлар, маслаҳатчилар деярли бўлмаган. Бу ҳам, Ўзбекистон ССР ва уни раҳбариятига қарши СССР тарихидаги энг катта жиноий ишлардан бирига қўшимча сабаб бўлган.

Сталиндан кейин ҳокимиятга келган Хрущёв Сталинни қайта кўмишни кун тартибига қўяди. Ўзбекистон ССР вакили бўлган Муҳиддинов “ўлган одамни суягини безовта қилавериш, ўзбекчиликда, мусулмончиликда яхши эмас” дея эътироз билдиради. Шундан сўнг, норасмий бир шаклда ўзбекларни Политбюрога яқинлаштирмаслик сиёсати олиб борилади.

Шароф Рашидов СССРни Афғонистонга бостириб киришига жиддий қаршилик қилган. Бу Андроповга мутлақ ёқмаган.

Ш.Рашидов Брежнев командасининг энг таниқли ва содиқ намоёндаларидан бири сифатида кўрилган. Лекин, Брежнев ўлимидан сўнг бу гуруҳнинг оппоненти бўлмиш Андропов-Горбачёв гуруҳи ҳокимиятга келади. Брежнев командасининг энг таниқли ва ихлосманд вакили Ш.Рашидовни жазолаш ва йўқотиш учун “ўзбек иши” операциясини бошлашади. Брежнев тарафдори бўлган Ш.Рашидов, инфарк бўлиб, жон беради.

Битта Ш.Рашидовга расман 100 миллион рубль ўғрилик айби қўйилади. Лекин, собиқ СССРда, Ўзбекистондан кўра бир неча баравар коррупция кучли бўлган Грузия, Арманистон, РСФСРларда ҳеч қандай коррупцияга қарши иш олиб борилмайди...

Яқин ўтмишни, собиқ СССРда нималар бўлганлигини билишимиз муҳим. Умуман, ҳар қандай тарихни билиш, жумладан, ўз тарихимизни чуқур билишимиз ва бу билимлардан мустақиллигимиз ҳамда рақобатбардошлигимиз учун керакли хулосалар чиқариб олишимиз ниҳоятда муҳим.

Менимча, отаси томонидан асли деновлик бўлган Фёдор Раззаков каби тарихчиларнинг асарларини ҳам ўзбек тилига таржима қилиш, бундай олимларни Ўзбекистон давлатчилиги манфаатларини парваришлашда унумли фойдаланиш, айни муддао бўлар эди.

©️Камолиддин Раббимов

..........................................
Каналга аъзо бўлинг👇
@Asl_tarix













20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

498

obunachilar
Kanal statistikasi