Мана бу аудиокитобни эшитяпман.
Роберт Виппер немис аслли рус тарихчиси. Рим ва ўрта асрлар Европаси тарихи бўйича кўп тадқиқотлари бор.
Ушбу китобида мени бироз ажаблантирган ва чалкаштирган нарса — Рим тарихи ҳақида капитализм даври терминологиясида ҳикоя қилган. Рим тузумини капитализм, империализм, элитасини капиталистлар, оддий халқни пролетарлар дейди; фондлар, банклар, латифундиялар, компания ва корпорациялар ҳақида ёзади; баъзи римлик бойларни ҳатто "йирик корпорация директори" деб атайди.
Хуллас, илмий методология нуқтаи назаридан жуда баҳсли китоб экан. Рим тузуми қай даражада капитализмга мос келади, бу атамаларни ишлатиш қай даражада тўғри — билмадим. Лекин қизиқ маълумотлар олса бўлади.
@AsanovEldar