Азиза Шаназарова ўзбеклардан биринчи бўлиб Колумбия университетида tenure track позициясини эгаллагани ҳақида мендан бошқа ҳамма ёзиб бўлди. Мен ёзиб ўтирмаганимнинг сабаби – бошқалардан ўқиб бўлдингиз. Лекин ҳеч ким бу хабардан менчалик хурсанд бўлмагандир, менчалик илҳомланмагандир.
Колумбия университети – орзуимдаги ўқув даргоҳи. У ерда таълим олиш, ишлашни фанга ошуфта ҳар бир инсон орзу қилса керак. Азизани табриклайман. Бизга ҳам дунё тан олган университетларда жаҳон илмий ҳамжамиятига тадқиқотларимиз натижаларини тақдим этиш насиб қилсин.
Дарвоқе, шу канални очганимдан буён асосий суратни ўзгартирмаганман. Пайқаган бўлсанглар, бу сурат Колумбия университети кутубхонаси ҳовлисида олинган. Бу қадар ажойиб университетни бошқа кўрмаганман. У ерга киришингиз билан ўзгача руҳият сизни чулғаб оласиз. У ерда юрган талабалар, университет архитектураси, ҳар ерда жойлаштирилган ижодий инсталляция ва ҳайкаллар, буюклардан иқтибослар илм ва ижод қоришиган муҳитни ҳосил қилади. Борганимда кетгим келмаган. Ўша ерда қолиб, китобдан бош кўтармасликни, кўз чарчаганда эса ҳовлисида айланиб, фан романтикаси электрлаштирган ҳавосидан нафас олишни хоҳлаганман. Қанийди Ўзбекистоннинг ўзида ҳам шундай ўзига магнитдай тортадиган, илмни севишга мажбур қиладиган университетлар бўлса.
👉 @AsanovEldar