🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» 🕌 жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
📄Диний саволлар учун:
📞Тел: (78) 150-33-44
🔗 @SavollarMuslimUzBot
📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун:
• Telegram.me/Masjid_adminbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 18 ФЕВРАЛЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:55
⏰ ҚУЁШ -    07:14
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:18
⏰ ШОМ -      18:04
⏰ ХУФТОН -19:
17

Улашинг...


#kun_hikmati

📚 Киши ўзининг ва ўзидан кейингиларнинг салоҳияти учун  илмдан бирон бобни ёдлаб, ўрганиши...

Тобеъин Қатода Садусий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Киши ўзининг ва ўзидан кейингиларнинг салоҳияти учун  илмдан бирон бобни ёдлаб, ўрганиши бир йил нафл ибодат қилгандан кўра афзалдир".


#ilm #salohiyat #nafl

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🕋🕋🕋🕋🕋
✈️ Taplink.cc/angren_masjid


Ваҳҳобийларнинг Исломни бузиб кўрсатувчи баъзи ботил фикрлари

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини нишонлаш - бидъат.
2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун сафарга чиқиш - бидъат.
3. Ниятни талаффуз қилиб айтиш - бидъат.
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш ва мақташ - бидъат.
5. Зикр қилиш ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш учун йиғилиш - бидъат.
6. Ижтимоий йиғин ёки дастурларда одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишлари - бидъат.
7. Азондан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга жаҳрий саловат айтиш - бидъат.
8. Муборак "Қасидаи Бурда"ни ўқиш - бидъат.
9. Бомдод намозидан олдин ва жума кечасида одамларни "намозга келинглар!" каби сўзлар билан чақириш - бидъат.
10.  "Жума муборак!" дейиш - бидъат.
11. Жума намозидан олдинги суннат намози - бидъат.
12. Жумадан олдин фиқҳ дарсини ташкиллаштириш - бидъат.
13. Жума кунидаги иккинчи азон - бидъат.
14. Намоздан кейин биродарингизга "Аллоҳ қабул қилсин!" дейишингиз - бидъат.
15. Қироатда овозни чиройли қилиш учун оҳанг мақомларини ўрганиш - бидъат.
16. Шим кийиш - бидъат.
17. Ҳайит кунларида омматан такбир айтиш - бидъат.
18. Тасбеҳ ишлатиш - бидъат.
19. Намоздан кейин тасбеҳни санаш ва уни жаҳрий айтиш (овоз чиқариб) - бидъат.
20. Намоздан кейин имомнинг жамоат билан дуо қилиши - бидъат.
21. Бомдод намозининг иккинчи ракъатидан кейин қунут дуосини айтиш - бидъат.
22. Имом хатибнинг хутба сўнгида дуо қилиши - бидъат.
23. Хатиб дуо қилаётганда қўлларни кўтариш - бидъат.
24. Байтуллоҳга ҳаж қилган кишини "Эй ҳожи!" дейиш - бидъат.
25. Ота-онанинг қўлларини ўпиш - бидъат.
26. Масжидларга қубба қўйиш - бидъат.
27. Меҳроблар - бидъат.
28. Уч поғона зинадан баланд ҳолатдаги минбарлар - бидъат.
29. Имомнинг юзи қарайдиган икки томонга "Аллоҳ" ва "Муҳаммад" ёзувларини ёзиш - бидъат.
30. Марҳумнинг руҳи учун садақа ўлароқ оқшом ташкил қилиш - бидъат.
31. Ҳайит кунида марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдириш - бидъат.
32. Маййитнинг руҳига Фотиҳа сурасини ўқиш - бидъат.
33. Қабр устига Фотиҳа ёзилган қабртош қўйиш - бидъат.
34. "Бу фалончининг руҳидан" деб ёзиш - бидъат.
35. Рўзадор ифтор қилиш учун шомнинг азонини кутиши - бидъат.
36. Таровеҳ намозини 20 ракъат қилиб ўқиш - бидъат.
37. Таровеҳда ракатлар орасидаги дам олиш чоғида мавъиза қилиш - бидъат.
38. Зуҳо сурасидан бошлаб суралар орасида такбир айтиш - бидъат.
39. Такбири таҳримадан олдин одамларга намознинг жамоат намози эканини билдириб қўйиш - бидъат.
40. Соқолнинг узунасидан олиш ва уни тартиблаш - бидъат.
41. Туғилган чақалоқнинг қулоғига азон айтиш - бидъат.
42. Қабристонда марҳумнинг оиласига салом бериш - бидъат.
43. Гарчи мустаҳаб кунларга тўғри келса ҳам, шанба куни рўза тутиш - бидъат.
44. Инсонларга Исро ва ҳижрат каби Исломдаги тарихий кунларни  эслатиш - бидъат.
45. Суратга тушиш - бидъат.
46. Рамазон кирганида хурсандчилик ўлароқ уйларни безатиш - бидъат.
47. Ҳожилар келганида хурсандчилик қилиб уйларни безатиш - бидъат.
48. Қабрлар олдида дуо қилиш - бидъат.
49. Жамоавий овоз чиқариб Қуръон қироат қилиш - бидъат.
50. Набий алайҳиссалом, у зотнинг оилалари ва солиҳларни васила қилиш - бидъат.

Ушбу 50 та амал мусулмонлар минг йилдан кўпроқ вақтдан бери бажариб келаётган суннат ва мустаҳаблардир. Салафий-ваҳҳобийлар эса бу амаллар соҳибини дўзахга олиб борадаган бидъатлардандир, дея бонг уришмоқда.. Бу ҳам ҳаммаси эмас, агар барчасини санайдиган бўлсак, бу каби амаллар беш юзтадан ошиб кетади!

Дарҳақиқат, ваҳҳобийлар ўзларининг шайхлари бўлмиш Албонийнинг китобларидан бидъатларни бир китобга йиғиб чиқиш билан шуғулландилар, уни "Қомусул-бидаъ" - "Бидъатлар қомуси" деб номладилар ва унда юзлаб "бидъат" амалларни санадилар! Ана ўшанда гўёки, "оламда улардан бошқа мусулмон йўқлигини-ю қолганларнинг борадиган жойи дўзахда" эканини билиб оласиз!

Хўш, улар олиб келган бу уйдирмалар қандай дин бўлди?!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://Taplink.cc/angren_masjid


Рўза тутган одам жаннатнинг қайси эшигидан кириши башорати берилган? 📚
So‘rovnoma
  •   Дайён
  •   Кавсар
  •   Райён
  •   Энди билиб оламан
9 ta ovoz


Рўза тўғри бўлиши учун неча хил шарт мавжуд? 📚
So‘rovnoma
  •   4 хил
  •   3 хил
  •   5 хил
  •   Энди билиб оламан
7 ta ovoz


#ilm #quran #oyat
"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур" (Мужодала сураси, 11-оят).

🕋🕋🕋🕋🕋
https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 17 ФЕВРАЛЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:56
⏰ ҚУЁШ -    07:15
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:17
⏰ ШОМ -      18:02
⏰ ХУФТОН -19:
16

Улашинг...


Рўза араб тилида нима деб юритилади? 📚Мўминнинг қалқони
So‘rovnoma
  •   рамазон
  •   совм
  •   сиём
  •   Энди билиб оламан
87 ta ovoz


Рўза қачон фарз қилинган? >
So‘rovnoma
  •   ҳижратнинг 15-ойи, рамазон ойининг олтинчи кунида
  •   ҳижратнинг 15-ойи, рамазон ойининг ўнинчи кунида
  •   ҳижратнинг 18-ойи, шаъбон ойининг ўнинчи кунида
  •   Энди билиб оламан
69 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг
10-моддаси.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 16 ФЕБРАЛЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:58
⏰ ҚУЁШ -    07:17
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:15
⏰ ШОМ -      18:01
⏰ ХУФТОН -19:
15

Улашинг...


Рўза тутиш фарз эканлиги қайси сурада баён қилинган? 📚
So‘rovnoma
  •   Оли Имрон 34, 38-оятлар
  •   Муҳаммад24, 27-оятлар
  •   Бақара 183, 185-оятлар
  •   Энди билиб оламан
285 ta ovoz


Ҳайз кўрган аёл (қиз) рўза тутса бўладими? 📚
So‘rovnoma
  •   Мумкин
  •   Ман қилинган
  •   Ихтиёрий
  •   Энди билиб оламан


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#mutolaa #Alloh #bomdod #namoz
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.

📕 Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.

🤲 Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради.

⏺Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик.

🗣 Азиз биродарлар.

"Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?

☝️ Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.

❔ Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкинми? Шундай бўлиши мумкинми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсизми?

😄Яхши, агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!

💬 Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси


https://Taplink.cc/angren_masjid


Аёл киши қолдирган рўзаларини кетма-кет тутиб бериши шартми? 📚моминнинг_қалқони
So‘rovnoma
  •   Кетма-кет тутиб бериши шарт
  •   Кетма-кет тутиб бериши шарт эмас
  •   Кетма-кет тутиб бериши шарт. Агар бир кун қолдириб юборса қайтадан каффоратини тутиб беради


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

https://Taplink.cc/angren_masjid


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 15 ФЕБРАЛЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     05:59
⏰ ҚУЁШ -    07:18
⏰ ПЕШИН - 12:42
⏰ АСР -        16:14
⏰ ШОМ -      18:00
⏰ ХУФТОН -19:
14

Улашинг...


🧕АЁЛЛАР ЖАМОАТ БЎЛИБ ТАРОВЕҲ ЎҚИШЛАРИ
#намоз  #таровиҳ

1555-CАВОЛ: Аёллар ҳам хатм қилиш учун таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлларнинг Қуръонни хатм қилиш мақсадида таровеҳни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ ҳисобланади.
   Аёллар учун бу борада энг мақбул ечим уйида ўзи таровеҳ намозини ўқийди. Кучи етгунича Қуръони каримни ўқиб, хатмини ҳам қилиб бораверади.
   Қолаверса, аёлларни намози ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
   “Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

🕋🕋🕋🕋🕋
✅️ Taplink.cc/angren_masjid


Фақат жума куни рўза тутса бўладими? ,,📚Мўминнинг қалқони
So‘rovnoma
  •   Бўлмайди. Жума байрам куни ҳисобланади
  •   Бўлади. Ундан олдин ёки кейин бир кун тутиб қўйса афзал бўлади
  •   Бўлади. Бошқа кунларни қўшмай, фақатгина жума куни рўза тутиш мустаҳаб амал


#oyat #hadis #juma
🌙 Жума намозидан кейин нима қилиш керак...?

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🕋🕋🕋🕋🕋
🔈 Taplink.cc/angren_masjid

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.