ANDIJONDA BOR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🛜 Эълон учун: 👉🏻 @uymarket_menejer
Хақиқий Андижонликлар бозорига хуш келибсиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😊 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугунги тонг барчангизга барокатли бўлсин!

📆 Бугун 26-феврал хафтанинг чоршанба куни. Кунингиз барокатли ўтсин!

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

🇺🇿 Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt ишлаб чиқариш ошди, Damas камайди

📈 2025 йил январда 5,7 минг дона Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилди (+68%).
📉 Damas ишлаб чиқариш 28,5% камайиб, 2,8 минг донани ташкил этди.

🚗 Бошқа моделлар ишлаб чиқариш ҳажми:
🔹 Haval – 6 баробар ошиб, 373 дона
🔹 BYD – 802 дона йиғилди
🔹 KIA, Onix, Tracker – сезиларли ўсиш

📉 Жами ишлаб чиқариш:
🔻 Ёнгил автомобиллар – 4,4% камайиб, 15 минг дона
🔻 Махсус автомобиллар – 32,4% камайди
🔻 Юк машиналари – 29,3% камайиб, 152 дона
🔻 Автобуслар – 17 та (ўтган йилга нисбатан 32% кам)

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Дунё

🏦 Сингапур банки AI сабаб 4 минг ходимини қисқартирмоқчи


DBS Group Holdings Ltd. 3 йил ичида 4 минг ходимни ишдан бўшатади. Сабаб – AI инсон вазифаларини бажараётгани.

🔹 Бош директор Пиюш Гупта маълум қилишича, фақат вақтинчалик ва шартнома асосидаги ходимлар қисқартирилади.
🔹 DBS банкида 41 минг ходим бор.
🔹 Bloomberg Intelligence: 3-5 йилда банклар 200 минггача иш ўрнини йўқотиши мумкин.

Айрим банклар эса, аксинча, AI сабабли ходимлар сонини оширмоқда. 🌍

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

💥 Смартфон нима учун чўнтакда ёниб кетиши мумкин?

Смартфоннинг ёнғин чиқариши асосан қизиб кетиш ёки батарея шикастланиши сабабли рўй беради.

Асосий сабаблар:
🔹 Оғир юклама – навигация, камера ёки оғир иловалардан фойдаланиш.
🔹 Иссиқ муҳит – тор ёки ҳаво ўтказмайдиган чўнтакда ҳаво айланиши ёмонлашади.
🔹 Кучли зарба ёки босим – батарея шикастланиб, қисқа туташув юзага келиши мумкин.
🔹 Шишган ёки эскирган батарея – хавфли реакциялар юзага келади.
🔹 Сифатсиз зарядловчи ва батареялар – нотўғри ток тақсимоти ёнгинга сабаб бўлиши мумкин.

Агар батарея шишса ёки телефон сабабсиз қизиса, уни текшириш ёки батареяни алмаштириш тавсия этилади. 🚨

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Иқтисодиёт

💸 MrBeast YouTube’dan ойига қанча даромад қилади?

Машҳур YouTuber MrBeast (Жимми Доналдсон) ойига тахминан 4,2 миллион доллар фақат YouTube рекламасидан даромад қилади. Бу суммадан ҳомийлик шартномалари ва бренд ҳамкорликлари ҳисобга олинмаган.

Охирги 28 кунда:
📌 2,6 миллиард марта кўрилган
📌 162 миллион соат томоша қилинган

Энг машҳур видеолари:
▶️ "I Spent 100 Hours Inside The Pyramids!" – 38 млн кўриш
▶️ "Every Minute One Person Is Eliminated" – 22,6 млн кўриш

MrBeast ҳозирда YouTube’даги энг даромадли ва энг катта аудиторияга эга блогерлардан бири ҳисобланади.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#тезкор

❗️Маст ҳолда машина бошқарганлар 5 йилга қамалади


Аввал жарима ёки 15 сутка ҳабс белгиланган бўлса, эндиликда жазо янада қаттиқлаштирилди.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, маст ҳолатда транспорт бошқариш ёки бошқаришни бошқа шахсга топшириш учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Бу Жиноят кодексининг 261-моддасида қайд этилган.

Ичиб машина ҳайдайдиган танишларингизни огоҳлантиринг!

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

Хоразмда ота ўғли, келини ва набирасига ўқ узди


Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида оилавий келишмовчилик оқибатида оғир жиноят содир этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

🔹 1954 йилда туғилган эркак 19 февраль куни ўғлини ов милтиғи билан отиб ўлдирган.
🔹 Келини ва набирасига ҳам ўқ узиб, оғир жароҳат етказган.

Жиноят тезкор гуруҳ томонидан фош этилган. Гумондор ҳибсга олинган, тергов ишлари давом этмоқда.

"Ҳодисага ичкилик сабаб бўлган", – дейди маҳалла раиси Отабек Назарий.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жамият

Фоизсиз ссудалар кимларга ажратилади?


✅ Узоқ вақт самарасиз қолган ва такрорланувчи субсидиялар бекор қилинади ёки бирлаштирилади.
✅ Маҳалла ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ёки деҳқончилик учун грант ва фоизсиз ссудалар берилади.

👉 Фоизсиз ссуданинг хусусиятлари:
🔹 Фоиз тўланмайди – қарз олувчи фақат олган суммасини қайтаради.
🔹 Муддатли қайтариш талаб қилинади – белгиланган вақт ичида тўлиқ тўланиши шарт.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

💡2025 йил 1 апрелдан электр нархи ошади

"Ҳудудий электр тармоқлари" 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси учун янги тарифларни эълон қилди.

🔹 200 кВт/соатгача – 600 сўм (ҳозирги нарх 450 сўм)
🔹 200 кВт/соатдан ошса – 1 000 сўм (ҳозирги нарх 900 сўм)
🔹 10 000 кВт/соатдан ошса – 2 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, электр ва газ нархлари ошиши ҳақида ўтган йил охирида маълум қилинган эди.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Хушхабар

Тадбиркорлар учун ер-жойлар тақдим этилади


Андижонда мебелсозлик саноатини ривожлантириш бўйича мега-лойиҳа амалга оширилмоқда. Олтинкўл туманида жойлашган мазкур ҳудудда турли мебелларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун йирик мебел савдо мажмуаси ташкил этилади.

Тадбиркорлар мазкур ҳудуддан ер-жойга эга бўлиш учун Андижон вилояти ҳокимлигига мурожаат қилиши мумкин. Ер майдонлари аукцион савдолари орқали тақдим этилади.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
📌 +99891-484-00-07
📌 +99897-994-06-04
📌 +99888-998-89-79

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

Мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида 564,9 минг нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда.

Бу кўрсаткич 2019/2020 ўқув йилига нисбатан 78,3 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида ўқитувчилар сони:
2019/2020 – 486,6 минг
2020/2021 – 508,2 минг
2021/2022 – 510,0 минг
2022/2023 – 521,6 минг
2023/2024 – 547,7 минг
2024/2025 – 564,9 минг

Шунингдек, мамлакатда фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 943 тани ташкил этмоқда.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

Тошкентда эркак тўй ташкил қиламан деб фирибгарлик қилди

Тошкентда бир шахс фуқароларнинг тўйларини ташкил қилишни ваъда қилиб, уларнинг пулларини ўзлаштиргани аниқланди.

У тўйхоналардан бирида администратор бўлиб ишлаган ва мижозлардан буюртмалар қабул қилган. Бироқ тўй куни зал тайёр эмаслиги маълум бўлган. У бир неча кишини 66,3 миллион сўм ва 7,4 минг долларга чув туширган.

Ҳозирда унга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Дунё

Олимлар ерта инсультнинг сирли сабабини аниқлади


Британиялик олимлар 50 ёшдан кичик кишиларда номаълум сабабли инсульт (криптоген инсульт) хавфини оширадиган омилни аниқлади.

Тадқиқотда 18-49 ёш оралиғидаги 546 киши иштирок этди. Натижаларга кўра, тамаки чекиш инсульт хавфини икки-етти баробар оширади. Энг катта хавф 45-49 ёшлилар ва йилда 20 қутидан ортиқ сигарет чекиб юрувчиларда кузатилган.

Олимлар инсульт ҳолатларини камайтириш учун чекишга қарши кураш чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

Чиқинди соҳасидаги қарздорликка қарши янги тизим жорий этилмоқда


Олий Мажлис Сенати чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган Қонунни кўриб чиқди.

Ҳозирда тизимда 600 млрд сўмлик дебитор қарздорлик мавжуд бўлиб, бу соҳанинг ривожига тўсқинлик қилмоқда. Янги қонунга кўра, қарзи бор истеъмолчиларга аввал SMS-хабар юборилади, агар қарз узилмаса, уларнинг электр тўловлари вақтинча чекланади.

Қонун чиқинди хизмати учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, хизматларни яхшилаш ва хусусий секторни жалб этишга ёрдам беради. Сенаторлар ушбу Қонунни маъқуллади.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Жамият

Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди

Маълум қилинишича, 2014 йил 21 майда Шаҳрихон тумани Байроқ маҳалласида икки нафар ниқоб кийган шахс пичоқ ва ов қуроли билан қуролланиб фуқаролардан бирининг яшаш хонадонига бостириб кирган.

Улар хонадон эгаси ва унинг оила аъзоларига ҳужум қилиб, улардан пул талаб қилган. Сўнг агар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилса ўлдириб кетишини айтиб уйдан чиқиб кетган ва яширинган.

Қарийб 11 йилдан сўнг ушбу жиноятни 1990 ва 1993 йилда туғилган икки шахс содир этгани аниқланиб, уларнинг бири қўлга олинган. Иккинчи жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Авто

Афсоналар водийси” боғида фестивалнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов иштирокчиларни қутлаб, уларга муваффақият тилади.

Фестивал доирасида ретро, спорт ва тюнинг қилинган автомобиллар кўргазмаси, автоусталар беллашуви, дрифт томошалари, картинг мусобақалари, машина эҳтиёт қисмлари ярмаркаси ҳамда концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор

Андижонда белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган пиёдаларга жарима қўлланди


Андижон шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган пиёдалар аниқланиб, уларга жарима тайинланди. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😊 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугунги тонг барчангизга барокатли бўлсин!

📆 Бугун 23-феврал 2025-йил хафтанинг якшанба куни. Кунингиз барокатли ўтсин!

Андижонда бор канали билан энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
https://t.me/+pzO-mg4g_sdjNGNi


#Жамият

Жамғарма томонидан жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига 26 365 нафар фуқароларга янги пенсиялар тайинланди. Шундан:

19 998 нафар фуқароларга ёшга доир пенсия;
4 558 нафар фуқароларга ногиронлик пенсияси;
1 809 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланди.

Ўтган йил январь–декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи доимгидек Тошкент шаҳри кузатилган — 9,1 миллион сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 миллион сўм), Тошкент (5,1 миллион сўм), Андижон (4,6 миллион сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 миллион сўм) вилоятлари қайд этилган. Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 миллион сўм), Сурхондарё (3,8 миллион сўм) ва Наманган (3,9 миллион сўм) вилоятларида кузатилган.

Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!
Telegram | Instagram


#Диккат

Иш ҳақидан қарздорлик ечиб олиш қонунийми?


☑️ Меҳнат кодексига кўра:
▪️269-модда – Ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Агар ходим розилик билдирмаса, фақат суд қарори ёки Мажбурий ижро бюроси (МИБ) қарори асосида иш ҳақидан ушлаб қолишга рухсат берилади.

❌ Банк кредитлари бўйича қарздорлик ходим розилигисиз иш ҳақидан автоматик равишда ечиб олиниши қонунга зид ҳисобланади.

▪️271-модда – Ходим истагига кўра, унинг иш ҳақи ёки унинг бир қисми белгиланган миқдорда ва муддатда тўғридан-тўғри банкка ёки бошқа кредиторларга ўтказилиши мумкин. Бу жараён учун ходим ёзма ариза ёзиши шарт. Ушбу маблағлар банк кредити, коммунал тўловлар ёки бошқа харажатларни қоплаш учун ишлатилади.

❗️Ҳар қандай ушлаб қолиш фақат ходимнинг розилиги ёки суд қарори асосида амалга оширилиши мумкин. Агар банк ёки иш берувчи бу қоидаларга риоя қилмаса, бу ҳолат қонунбузарлик ҳисобланади.


Андижонда бор каналини кузатишда давом этинг!

Telegram | Instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.