Қайси инсон...?Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм- Қайси инсон энг кучли?Жавоб берди: - Ўз нафсини жиловлай оладиган киши.
- Қайси инсон энг заиф?Жавоб берди: - Овози баланд янграйдиган киши.
- Қайси инсон даҳо?Жавоб берди: - У ҳақида икки киши ихтилоф қиладиган одам.
- Қайси инсон энг оддий?Жавоб берди: - У ҳақида икки киши иттифоқ бўладиган одам.
- Қайси инсон энг оқил?Жавоб берди: - Ҳис-туйғуларга мойил бўладиган одам.
- Қайси инсон девона?Жавоб: берди: - Ўзини оқил деб даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон ахмоқ?Жавоб берди: - Ўзини ҳамма инсонлардан заковатли деб ҳисоблайдиган одам.
- Қайси инсон сергап?Жавоб берди: - Бемаъни гапирадиган одам.
- Қайси инсон фасоҳатли?Жавоб берди: - Сўзларини ихчам ва мазмунли қилиб гапирадиган одам.
- Қайси инсон олим?Жавоб берди: - Маърифат тарқатадиган одам.
- Қайси инсон жоҳил?Жавоб берди: - Билимсиз ҳолда маърифатни даъво қиладиган одам.
- Қайси инсон сахий?Жавоб берди: - Ҳеч қандай миннат ва исрофсиз саховат қиладиган одам.
- Қайси инсон бахил?Жавоб берди: - Бошқаларнинг ҳисобига яшайдиган одам.
- Қайси инсон ёзувчи?Жавоб берди: - Қалби билан ёзадиган одам.
- Қайси инсон ростгўй?Жавоб берди: - Аввало, ўзига нисбатан ростгўй бўлган одам.
- Қайси инсон ёлғончи?Жавоб берди: - Шайтон ўзи билан ўзини алдаб қўйган одам.
- Қайси инсон нуқсонли?Жавоб берди: - Ҳар қандай инсон.
- Қайси инсон комил?Жавоб берди: - Комил зот фақатгина якка ва ягона Аллоҳ таолонинг Ўзи!
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВДўстларингизга ҳам улашинг:https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA