XABAR :
Тошкентда 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш олиб борилмоқда.17 январь куни Тошкент ерусти метросида 18 ёшли йигит ўзини метро тагига ташлади. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, тунги соат 22:40 ларда “Турон-Дўстлик” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган электропоезд “Олмос” метро бекатига кириб келаётган вақтида бекат платформасида турган 2006 йилда тугилган йигит электропоезд тагига ўзини ташлаган.
Метро бекатида хизмат олиб бораётган наряд ходимлари томонидан жабрланган шахс вагон тагидан тирик ҳолда олиб чиқилиб, шифохонага юборилган.
“Ҳозирда терговга қадар текшириш Ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
@Aloqada_OLAM