Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари dan repost
"Котта холангни банкидан акция" каби номлар билан аталган, одам қўшганларга 50 мингдан бир неча миллион сўмгача мукофот пулларини ваъда қиладиган, бутун уруғ-аймоғини қўшганларга эса, суппер-пуппер ютуқ сифатида Самсунг ва олмафонларни охирги моделларини ваъда қиладиган телеграм каналлари ҳақида аввал ҳам ёзгандим. Уларнинг фирибгарлик схемасини ёки бошқа мақсадларини ҳам билсангиз керак.
Ҳар хил блогерлар шунча огоҳлантирсак ҳам, ҳаттоки Ички ишлар органларини ўзи ҳам, "бунақа фирибгарлардан эҳтиёт бўлинглар!" деб расмий мурожаат қилиб чиққан бўлса ҳам, шундай каналларга одам қўшаётган ва пулини ўғирлатиб қўяётган Ғишматлар ҳали ҳам топиляпти. Кейин йиғлаб юришипти, "пулимни ким олдиии", деб.
Сўнгги пайтларда, кўпчилик банкларимиз томонидан ўз банкининг номидан фирибгарлик қилишга уринаётган ҳар хил телеграм каналлар ҳақида огоҳлантиришлар ҳам бериляпти. Албатта, бу қувонарли ҳол. Лекин, иложи бўлса, мижозларни фақат огоҳлантириш билан чекланиб қолмай, бунақа каналлар ҳақида ички ишлар органларига хабар бериб бориш зарур, деб ўйлайман.
Адашмасам, банкларда "Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш" деган бўлинмалар бор. Камерага қараб ўтиравериб, зерикиб қолган бўлишса, ана тайёр қизиқарли вазифа! 😉
@bankers_uz