Сан-Францисколик айтишник брат камбағалликдан шикоят қиптиСан-Францискода яшовчи ва йилига 340 минг долдр маош оладиган бир айтишник ўзини камбағалдек ҳис қилиши ҳақида
гапириб берди. (Бу бизда ойига 366 млн сўм ойлик дегани🥲)
Так вот, ITчига кўра, унинг ойлик даромади солиқлардан сўнг $18,300 бўлиб, (бизда солиқ кўп деб йиғлайдиганларга салом🤣) лекин унинг “базавий” харажатлари бу пулни деярли батамом сарфлаб юборяптикан. Бундай даромад аксарият одамлар учун орзудек кўринса-да, унинг шикояти ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳсларга сабаб бўлди.
Ёш мутахассис ойлигининг катта қисмини уй ижараси учун сарфларкан — бу ойига $9,500. (Ука, ярим йиллик ижара пулинга Тошкентда 2 ҳоналик шахсий уй оволасан😇) Сан-Францискода кўчмас мулкининг қимматлиги оддий ҳолат, лекин бундай улкан сумма кўпчилик учун ҳануз ҳайратли кўринади. Шу билан бирга, у ўзининг замонавий кибертрак автомобили учун лизингга ойига $1,368 тўлайди. (Бизда Кибртракни миллиардерлар опкелолади холос кибрга😁) Айтишник соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаркан, соғлом овқатланиш эса бемазалигидан ташқари қиммат ҳам бўлади. У салат етказиб беришлари учун ойига $1,680 сарфларкан.
Шунингдек, йигит ҳар ой $2,380ни ресторанлардаги учрашувларга сарфлайди. Сан-Францискодек шаҳарда романтик кечалар қиммат туриши мумкин, лекин бу кўрсаткич ҳам бошқалар учун орзу. Унинг ҳордиқ чиқариш ва кўнгилочар машғулотлар учун ажратган харажатлари ҳам ажабланарли даражада юқори: чанғи учишга сарфланадиган пул $2,650ни ташкил этади, маданий ва кўнгилочар тадбирлар эса яна $1,802ни талаб қилади. Унинг кийим-кечак ва бошқа маиший хизматларга сарфлайдиган $200 пули ҳам умумий харажатларга қўшилади. (Нега оз? Чунки айтишник бутун умр устида битта футболкани чиритиши мумкин😁)
Шикоят қилувчи ўзини “ижтимоий босим” қурбони деб ҳисоблайди: Сан-Франциско каби инновацион марказларда юқори ҳаёт стандартига мос келмаслик руҳий босимга олиб келади. Лекин унинг “базавий” харажатлари кўпчиликка орзу. Бундай вазиятни кўриб, ҳақли савол туғилади: моддий фаровонлик ва ҳаётдан қониқиш бир-бири билан қанчалик боғлиқ?
🧠
@nurbekalimov