АЛИЖОН ҚОРИ ТЕРМИЗИЙ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Alijon qori Termiziyning Rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz!
Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz!
Facebook · fb.com/alijon.abrayev.9
Instagram · instagram.com/alijon_qori1
Tik tok · tiktok.com/alijon_qori

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Рамазоннинг РАҲМАТ кунларидамиз: 4-КУН, сешанба
— 4 март 2025
— 4 рамазон 1446.

Саҳарлик дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Ифторлик дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

КУН ДУОСИ

Аллоҳим, Ар-Роҳман, ар-Роҳиймсан, бизларни мағфират қил, Ўзинг раҳм қил, Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан. Тутаётган рўза ва қилаётган дуоларимизни ҳусни қабул эт!

@Alijon_qori_termiziy


#ramazon_shukuhi

Bugungi taroveh namozining shukuhi (4-kun)

📸Foto-lavhalar

@Alijon_qori_termiziy


#ramazon_shukuhi

Bugungi taroveh namozining shukuhi (4-kun)

📸Foto-lavhalar

@Alijon_qori_termiziy


Неъматга шукр қилиш

Ибн Ато раҳимаҳуллоҳнинг ҳикматида шундай дейилган:
"Кимки неъматга шукр қилмаса, унинг йўқолишига сабабчи бўлади, кимки шукр қилса, уни маҳкам боғлаб қўйган бўлади."
Яъни, агар инсон берилган неъматни қадрламаса, унинг йўқолишига сабаб бўлади, лекин агар шукр қилса, у неъмат сақланиб қолади ва янада ортади.

Неъматга шукр қилиш — Аллоҳ таолонинг яхшиликларини тан олиш, Унга шукр айтиш ва буйруқларига амал қилишдир. Шукр сўз билан чекланмаслиги, амалларда ҳам намоён бўлиши лозим. Фақатгина "Алҳамдулиллаҳ" деб айтиш кифоя эмас, балки Аллоҳ берган неъматлардан тўғри фойдаланиш ҳам зарур.
Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ шукрни шундай таърифлайдилар:
"Шукр — Аллоҳнинг неъмати бандада зоҳир бўлиши, бу неъматга ҳамду сано айтиб, Аллоҳдан эканлигини тан олишдир."
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
"Аллоҳ банданинг овқат еб, Унга ҳамду сано айтишидан, сув ичиб, Унга шукр айтишидан рози бўлади."

Шукр қилишга мисоллар
1. Уч киши ҳақидаги ҳикоя (Бану Исроилдан)
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Бану Исроилдан бўлган уч киши ҳақида ҳикоя қилганлар:
Биринчи киши пес касалига чалинган эди, одамлар ундан нафратланар эди. Унга фаришта келиб, "Сен нима истайсан?" деб сўради. У: "Пес касаллигимдан халос бўлишни ва чиройли бўлишни истайман." деди. Фаришта унинг танасини тоза қилди ва унга туя берди.
Иккинчи киши кал бўлиб, сочлари тўкилган эди. Фаришта ундан "Нима истайсан?" деб сўради. У: "Сочларим қайта ўсишини ва мол-дунёга эга бўлишни истайман." деди. Фаришта унинг бошига қўлини қўйди, сочлари ўсди ва унга сигир берди.
Учинчи киши кўр эди. У ҳам кўришни ва бой бўлишни истади. Фаришта унинг кўзини очди ва унга қўйлар берди.
Кейинчалик уччаласи ҳам бой бўлди. Бир куни фаришта камбағал кийимда уларнинг олдига келиб садақа сўради. Биринчи иккита одам беришдан бош тортди ва Аллоҳ уларни аввалги аҳволига қайтарди. Аммо учинчи киши: "Мен аввал камбағал ва кўр эдим, Аллоҳ менга бойлик ва кўришни берди. Мендан хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни қолдир", деди. Фаришта унга: "Аллоҳ сендан рози бўлди, лекин икки дўстингдан норози." деди.

2. Шукр қилган бир киши
Бану Исроилда бир киши оғир синовларга дуч келган эди, аммо ҳар доим шундай дерди: "Алҳамдулиллаҳ, мени кўпгина одамларга берилган балолардан асраган ва улардан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин!"
Ундан: "Сен қандай қилиб шукр қиласан, ахир сен мусибатга дучор бўлгансан?" деб сўрашганда, у: "Менда шукр қилувчи қалб, зикр қилувчи тил ва мусибатга сабр қилувчи тана бор. Бу катта неъмат эмасми?" деб жавоб берган.

Шукр қилган пайғамбарлар
1. Иброҳим (алайҳиссалом):
Аллоҳ Қуръонда айтади: "Албатта, Иброҳим бир уммат эди, У Аллоҳга тўла итоат қилувчи ва мушриклардан эмас эди. У Аллоҳнинг неъматларига шукр қилувчи эди, Аллоҳ уни танлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилди." (Наҳл, 120-121-оятлар)
2. Нўҳ (алайҳиссалом):
Аллоҳ шундай деган: "Биз Нўҳни шукр қилувчи банда деб топдик." (Исро, 3-оят)
3. Мусо (алайҳиссалом):
Аллоҳ унга шундай дейди: "Эй Мусо! Мен сени Ўзимнинг рисолатим ва сўзлашувим билан инсонлардан афзал қилдим. Энди сен Ўзим берган нарсани ол ва шукр қилувчилардан бўл!" (Аъроф, 144-оят)
4. Сулаймон (алайҳиссалом):
Аллоҳ унинг сўзини шундай келтиради: "Бу менинг Роббим томонидан бир синовдир. Мен шукр қиламанми ёки куфр келтираманми? Ким шукр қилса, шукри ўз фойдаси учундир, кимки куфр қилса, менинг Роббим Бениёз ва Каримдир." (Намл, 40-оят)
5. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
Пайғамбаримиз ҳар намоздан кейин дуо қилар эдилар: "Аллоҳумма аъинни ало зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатика."
(Аллоҳим! Менга Сенинг зикринг, шукринг ва гўзал ибодатинг учун ёрдам бер!)
Ўзлари пайғамбар бўлишларига қарамай, кечаси ибодат қилиб, кўп вақт тик туриб, оёқлари шишиб кетар эди. Бир куни у зотдан: "Нега бунча ўзингизни қийнайсиз?" деб сўрашганда: "Аллоҳга шукр қилувчи банда бўлмайинми?" - деб жавоб берганлар.
Аллоҳ Қуръонда айтади: "Агар шукр қилсангиз, албатта, Мен сизларга янада кўпроқ берурман." (Иброҳим, 7-оят)

Аллоҳ бизларни ҳам шукр қилувчилардан қилсин!

@Alijon_qori_termiziy


#Рамазон_туҳфаси

РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ

Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.

Биринчи шарт – зиммага лозим бўлиш шартлари.
Бу шартлар тўрттадир:
1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кундан бошлаб рўза тутади.
2. Ақл. Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.
3. Балоғат. Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.
4. Рўзанинг фарзлигини билиш.

Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар:
Бу шартлар иккитадир:
1) Соғлом бўлиш. Бемор кишига рўза тутиш вожиб эмас.
2) Муқим бўлиш. Мусофирга рўза тутиш фарз эмас. У сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.

Учинчи шарт – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари.
Бу шартлар учтадир:
1) Ният. Ниятсиз рўза дуруст бўлмайди.
2) Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. Нифос ва ҳайзли бўлатуриб тутилган рўза дуруст бўлмайди.

Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шаръий кундузнинг ярмидан аввал ният қилиш билан тўғри бўлади.
Маълумки, қилиниши лозим бўлган амални шариатда белгиланган вақтда қилиш «адо» дейилади. Қилиниши лозим бўлган амални белгиланган вақтидан кейин бажариш «қазо» дейилади.
Рамазон рўзасини вақтида тутиш фарз. Агар у вақтида адо қилинмаган бўлса, қазосини тутиш фарз.
Шунингдек, каффорат рўзалари ҳам вожибдир. Бировни хато, эҳтиётсизлик сабабли ўлдириб қўйган ёки аёлини зиҳор қилган одам бошқа каффоратларни бажара олмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиши вожиб бўлади.
Шаръий кундуз тонг отгандан (субҳи содиқдан) бошланиб, қуёш ботгунча давом этади. Шаръий бўлмаган кундуз эса «луғавий кундуз» деб аталади ва у қуёш чиққандан бошлаб ботгунча давом этади. Демак, рўза тутмоқчи бўлган киши тонг отгандан бошлаб кундузнинг ярмигача ният қилиб олса, рўзаси тўғри бўлади.

📚 «Мўминнинг қалқони», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Рамазоннинг РАҲМАТ кунларидамиз: 3-КУН, душанба
—3 март 2025
— 3 рамазон 1446.

Саҳарлик дуоси

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Ифторлик дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Рамазоннинг биринчи 10 кунлиги РАҲМАТ кунларидир. Унда рўзадор Аллоҳни кўп зикр қилса, Унга дуо қилса, Аллоҳнинг раҳматига эришади, ажр-мукофотларининг кўпайтириб берилишига сабаб бўлади. Аллоҳим тутаётган рўза ва қилаётган дуоларимизни қабул этсин!


@Alijon_qori_termiziy


#ramazon_shukuhi

Bugungi taroveh namozining shukuhi (3-kun)

📸Foto-lavhalar

@Alijon_qori_termiziy



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.