#ибрат
Ҳаёсизларнинг зулмат макони
Шаҳватини қондириш ва бир лаҳзалик лаззат орқасидан қувишдан бошқа ғами йўқ, аҳлоқсиз бир отанинг ҳайвоний истаги уни яширин фоҳишахоналарнинг бирига олиб киради.
Қўшмачи аёл мижозга фоҳиша қизлар суратини кўрсата бошлайди. Ногаҳон отанинг кўзи ўз қизининг суратига тушади. Ота бир сония эсанкираб қолиб, кейин бу ҳақиқатан ўз қизими ёки англашилмовчиликми эканини аниқлашга қарор қилади. Қўшмачига: “Менга ушбу суратдаги ёқди”, деб қизини кўрсатади. Қўшмачи: “Фалон рақамли хонага киргин, тайёр бўлиб, сени кутиб турибди”, дейди. Ҳалиги киши хонага киради ва “мижозини” кутиб турган ўз қизини кўради… Нақадар даҳшатли манзара!..
Қиз ҳам ўз отасининг рўпарасида турганини кўриб, даҳшатдан бир муддат қотиб қолади, сўнг қўрқувдан қалтирай бошлайди. Бошида қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Унинг олдида фақатгина бир йўл, эшикдан чиқиб қочишдан бошқа чора йўқ эди. Ота эса буткул терга ботиб, онгсиз равишда худди ваҳший шердек ўлдириш учун қизига ташланади. Аммо бир зумда кўтарилган қийчувдан тезлик билан бошқалар келиб, қизни қутқариб қолишади. Бу қизнинг бундан кейинги аҳволи нима бўлганини билмадик, бироқ қандай қилиб бу йўлга кириб қолганини воқеадан хабардор бўлганлар айтиб берди.
Қиз фоҳишалик билан шуғулланиб юрадиган аёл билан дўстлашган. Оқибатда эса ўзи ҳам шу ишга қўшилиб қолган ва иффатини, орномусини шу фоҳишахонада кўмиб қўя қолган.
Коллеж ўқитувчиларидан бири ҳикоя қилади: “Бир куни шаҳар қаҳвахоналаридан бирига дўстимни излаб кирдим. Ногаҳон иккинчи қаватга кўтарилаётган талаба қизйигитларга кўзим тушди. Мен улар нима учун юқорига чиқаётганига қизиқдим. Иккинчи қаватга чиқиб кўзим тушган манзарадан ҳайратда эсанкираб қолдим. Кўпчилиги мен таниган талаба қизйигитлар эди. Улар бирбирларини қучоқлаган, баланд мусиқа қўйилган, рақсга тушишар, қаҳқаҳа отиб кулишар, хуллас, шармандали бир ҳолат эди. Не бир алфозда бу жойни тарк этиб, уйга бориб ўйлай бошладим. Бу йигитқизларнинг бу жойга тўпланишига сабаб нима? Нима уларни бирбирларига бунчалик боғлаб қўйди? Қучоқлашаётганларнинг отаонаси туппа тузук инсонларку ахир. Отаоналари фарзандларининг андишасиз бу қилмишидан хабардормикан?
Хўш, отаоналар қайси жиҳатларда эътиборсизлик ва лоқайдликка йўл қўйишмоқда? Фарзандлар қандай қилиб бундай енгилелпи ҳолатга тушишяпти?
Ёшлигимни хаёлимдан ўтказа бошладим. Асло тасаввуримга сиғдира олмадим. Чунки биз синфдош қизлар билан шу даражада масофа ушлардик, ҳатто қўл бериб сўрашишга ботинолмасдик. Ёнимизда ўтирган партадош қизга ножўя гап гапириш у ёқда турсин, ёмон хаёлга ҳам бормасдик.
Кўрганим бу ҳолатдаги қизларнинг бундай “эркинлиги”ни, йигитларга бўлган муомаладаги беҳаёликни бизнинг даврда мутлақо тасаввур қилиб бўлмасди. Раҳматли отаонам бир гапни кўп такрорларди: “Ўғлим, ўғрилик ва ҳаёсизликдан сақлангин”. Шунда отам ҳаёсизлик нима эканини тушунтириб, бундай деган: “Ҳаёсизлик бировнинг қизи ёки аёлига нисбатан ғаразли назар ва муомаладир. Бу эса оқибатда кишини шарманда қилиб, “зинокор” деган ўчмас тамғани босади”.
Отамнинг бу ўгитлари бир умрга татигулик бўлиб эсимда қолган. Ҳозир эса ушбу насиҳатни фарзандларимга уқтириб боряпман. Наҳотки, бу йигитқизларнинг отаоналари ҳам ёшликларида ушбу тарбияни отаоналаридан олмаган бўлишса? Наҳотки, бугун бу даражага келиб қолган ўз нуридийдаларининг тақдирига отаоналар шунча бепарво бўлишса? Наҳотки, орият, йигитлик шаънини жонидан ҳам устун қўйган боболаримиз авлоди бўлса бу йигитлар?
Хуллас, тарбия жараёнида бу борадаги эътибор беришимиз лозим бўлган жуда муҳим масъулиятли вазифаларимиз исталганча топилади. Зеро, давомчиларимиз бўлган азиз фарзандларимиз бу дунё ва охиратда раҳмат келтирадиган, салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишлари учун сизу бизнинг гўзал тарбиямизга жуда ҳам муҳтождир.
Муфтий Усмонхон АЛИМОВнинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан
Manba: @Fargonaziyouz
#اايشَ🌺
https://t.me/joinchat/AAAAAFDnP3-utSQPA7ZYjg