Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Sєη ιlмιηgdαη να'z õqιмα! 🍃
Aмαllαrιηgηι кõrιв єrgαѕнαу....! 🍃
Nιуαтιмιz ƒαqαтgιηα Allσhηιηg rσzιĻιgι... 🌸
Mαzhαвιмιz : Hαηαƒιу.
Aqιđαмιz: Ahlι Sυηηα ναĻ Jαмσα
Aᴅᴍɪɴ:
#KαηαĻ σcнιĻgαη ѕαηα 04.07.2019

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Аллоҳим! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Ўз раҳматингга ол! Динингга қилган хизматларини ва барча эзгу амалларини ўзларига ҳамроҳ қил, ажру савобларини кўпайтириб бер! У киши ёққан нурафшон машъалани то қиёматга қадар сўндирма! У кишининг издошлари ичидан ишларини давом эттирадиганларни чиқар, уларни ҳам Ўзинг қўлла! Ҳаммаларимизга мусибатимизда сабру салвон ато эт ва хайри халаф бер! Расулингнинг меросхўри бўлган бир олим банданг билан бу дунёда бирга бўлиш бахтини насиб этдинг, охиратда ҳам жаннатингда бизни бирга қил! Сўнгги дуоимиз –Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

#Имрон

@Alhamdulillah_Iyman


#Талабалик_даврлари


Ýрта Осиё ва Қозоғистон диний бошқармаси қаромоғидаги Имом Бухорий номидаги олий диний мадрасанинг битирувчи талабалари

Тошкент - 1975


@Alhamdulillah_Iyman


Таваллуд санаси: 21.07.1371/15.04.1952.

Таваллуд ери: Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Асака тумани, Ниёзботир қишлоғи.

Миллати: ўзбек.

Дини: Ислом.

Ақидавий мазҳаби: Аҳли сунна ва жамоа, мотуридия.
Фиқҳий мазҳаби: ҳанафия.
Тасаввуфий мазҳаби: нақшбандия.
Шиори: «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва Суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини таратиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат хурофотларни йўқотиш».
Мутахассислиги: даъват, тафсир, ҳадис, усул, фиқҳ, ақида, тасаввуф, араб тили.
Истиқомат қилган юртлари: Ўзбекистон Республикаси (Андижон вилояти, Асака тумани, Ниёзботир қишлоғи; Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғи, Булоқбоши тумани; Бухоро; Тошкент), Ливия жамоҳирияси, Туркия, Саудия Арабистони.
Иш-вазифалари: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси, мудир ноиби ва мудири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати.

Вафоти: 05.05.1436/10.03.2015,

Тошкент.
Дафнгоҳи: Тошкент, Кўкча, Шайх Зайнуддин қабристони.

📌Яқинларингизга хам улашинг каналга уланиш учунш линкни устига босинг

T.me/Alhamdulillah_Iyman


Узтоз Шайх МухаммадСодиқ МухаммадЮсуф Хазратларини эслаб

#Имрон

@Alhamdulillah_Iyman


Каналимиз аъзолари Жума айёмингиз муборак бўлсин!

#Имрон

@Alhamdulillah_Iyman


ИЙД АЛ ФИТР МУБОРАК!

#Имрон

@Alhamdulillah_Iyman


Алхамдулиллаҳ_ийман канали аъзолари

ИЙД АЛ ФИТР МУБОРАК!


@Alhamdulillah_Iyman


​​​ИЙД-РАМАЗОН ТАБРИГИ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Ийди Рамазон байрами барчамизга муборак бўлсин!

Бу кунларга етиб кела олмаган аҳли иймон қардошларимиз, яқинларимизни Аллоҳ ўзи раҳмат айласин!

Дуолар мустажоб кунларда Аллоҳ қалбларимиздаги эзгу мақсадларимизни ўзи рўёбга чиқарсин, ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!

Миллатимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, пешволаримизга ҳақ ва адолат, авомга инсоф ва итоат, динимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳиммат ва шижоат берсин!

Аллоҳ,
- илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- сафардагиларга ғаниматлар;
- уммати Муҳаммадияга бирлик, иттифоқ;
- олимларимизга ҳайбат ва тақво;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота-оналаримизга узун ва саодатли умр;
- вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато этсин!

Роббим ниятларимизда ихлос, дуоларимизни мустажоб айлаб, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизда хайр насиб этсин!

Омин! Омин! Омин, ё Роббал-оламийн!

Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли

Дўстларга ҳам улашинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFDnP3-xaaBzx79S5g

898 0 12 4 13

​​​​​​​​​#НАСИҲАТ

АЁЛЛАР албатта ўқинг...🍃🌹

🎀... Азиза, муниса муслима опам ~ синглим.!
Оила бекаси хам сиз... хонадонда рўзадорларга ўзингиз рўзадор бўлишингизга қарамастан югуриб елиб хизмат қилувчи муъмина хам СИЗ.🍃
Биламан сизга ушбу рамазон ойида оилада янада масъулият юкланди..

🎀... Тонг сахар барчадан аввал уйғониб, сахарлик дастурхонини тайёрлайсиз..
Толиқишингизга қарамастан ифторликка хар хил тансиқ таомлар хозирлайсиз..

🎀... Мўъмина муслимам.!!..
Ушбу хизматларингиз ажри савоби беқиёсдир.. Аллоҳим Ёлғиз Ўзи билгувчи Зотдир ~ сизни қилган хизматларингиз эвазига нима мукофотлар хозирлаганини..

Факат сиздан илтимос.!..🦋
Аллох тайёрлаган мукофотларига муносиб хизматда бўлинг.. Рамазон ойида аввалгиданда сабрли, аввалгиданда оқила бўлинг.!

🎀... Сиз айтмасангиз хам қалбингизни дардли сўзларини биламан..

🎀... Хожангиз (эр) рамазонда ишдан чарчаб келиб аламини сизга сочишини биламан..

🎀... Таомингиз ёки қайнок чойингиз бир сабаб билан (газ, чирок, ёш бола) ифторлик дастурхонига кечикса қайнота ёки кайнонангиздан қовоқ уюшлар ёки аламли гаплар бўлишини хам биламан..

🎀... Хонадон сохиблари гохида очликдан нафс сўзига берилиб, аламини сиздан олиб сизни хафа қилишларини хам биламан..

🎀... Қайнона ёки овсинингиз қўшниларга сизни мехнатингизни оёқ ости қилиб, шивирлаб сиз хақингизда ёмон сўзлар сўзлашаётганда сизни қулоғингизга чалиниб қолишини, шу вақт тамоғингизга аччиқ заққум туриб қолишини хам биламан..

🎀... Ўзимни муъмина, мехрибон муслимам.!
Сиз САБРЛИ🦋 бўлинг.. Сиз қандек буюк, сабрли сахобий оналар қизларисиз..
Ана ўшалардан ўрганайлик САБРНИ..🦋☝️

🎀... Сиз ундек холларда ўзингизни қўлга олинг.. Сизни САБРИНГИЗ эвазига тайёрланаётган жаннат калитини қўлдан бой берманг..

🎀... Сиз табассум қилинг. Табассум☺️ муслимани энг кучли қуролидир.. Хожангизга хам, хонадон сохибу,сохибаларига хам фақат табассум улашинг..

🎀... Қалбингиз оғриган вақт Аллохга хамдлар ва истиғфор айтинг..

ШУКРЛИ БЎЛИНГ..

Сиз ўтирган хонадон қанча муслимани орзуси эканини унутманг..

🎀... САБРни уруғидан гохида алам, аччиқ бир заққум тамоғингизга тиқилади.... уни юта билинг.. Ўшандагина ўша сабр уруғи келажакда икки дунёлик мева (хосил) беради..

Дунёдаги мақтовга энг лойиқ аёл..
САБРЛИ АЁЛДИР... ОИЛАСИНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛГАН АЁЛДИР.!..🌸🍃

🎀... Азиза муслимам.! Аллоҳ доимо сиз биландур, сабаби:..
АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР

📨Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИН ША АЛЛОҲ

Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman


Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

— Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
(Қадр сураси, 3-оят)

Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

وعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِِل رواه مسلم
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
Муслим ривояти


АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAFDnP3-xaaBzx79S5g


#Тарқатинг
❗️Рўза тутишга қийналаман деганлар учун тавсия!

Рамазон ойининг бошида 10 кун, ўртасида 10 кун, охирида 10 кун тутинг, қийналмайсиз, рўза тутиш анча осон бўлади.

Дўстларга ҳам улашинг!


@Alhamdulillah_Iyman


💐🍃🌿🌸🍃🌾🌼🍃🌺🍀
🍃🌺🍂
🌿🍂 Меҳрибон ва Раҳимли
🌸 Аллоҳ номи ила бошлайман❤️
🌹
🍃🌺 #TABRIKNOMA 🌺🍃

Барча оламлар роббиси Аллоҳга ҳамдлар ,Пайғамбаримиз Муҳаммад ( ﷺ )нинг оиласи, саҳобалари ва қиёмат кунига қадар уларни севган кишиларга салавот ва саломлар бўлсин.😊

Азиз диндошим ва қадрли дўстим.
Жамол ва Жалол соҳиби Аллоҳдан ислом умматига инъом қилинган буюк неъмат бўлмиш, ойлар султони бўлган Рамазон ойингиз муборак❗️
Рамазон ойи сиз ва оила азоларингиз қолаверса. Бутун уммат учун барча яхшиликларга фотиҳа. Бутун ёмонликлар учун хотима бўлсин. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида буюк футуҳотлар насб эцин. Аллоҳ ибодатларимизни қабул қилсин зиллатга барҳам бериб иззат эшикларини очсин. Сизга, оила азоларингизга ва энг яқин дўстларингизга доимий ибодатдаги узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик хотиржамлик, дастурхонингизга файзу барка, бахтли-саодатли ҳаёт, садоқатга тўла муҳаббат ва қалбизда бор лекин тилимизга келмай қолган энг гўзал эзгу тилакларни Аллоҳдан сўраб қоламиз...🤲

Юксак ҳурмат ва эхтиром билан❗️
Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃 КАНАЛИ ИЖОДКОРЛАРИ.😊

Бизнинг каналимизга яна қўшилмай қолган яқин инсонларингизни таклиф қиласиз деган умиттамиз 😇
Ҳуш кайфият доимий хамроҳингиз бўлсин. ☺️

Биз билан боғланиш истагингиз бўлса :
@Iymoni_mufassal га мурожат
қилишингиз мумкин ⁉️

🌹 Ассалому Алейкум
🌿 Ва Раҳматуллоҳи
🌾🍂 Ва Баракотуҳ.
🍃🌺🍂
💐🌾🍀🌼🌷🍃🌼🍃🌸🍃🌺

Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman


#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

АНДИЖОН ВАҚТИ БИЛАН РАМАЗОН ТАҚВИМИ.

(Мелодий 2024 йил, Ҳижрий 1445 йил)

Яқинларга юбориб қўйинг, расмни ўзингиз учун скачат қилиб олинг.

Кириб келаётган Рамазон ойи барчага муборак бўлсин!
👇

@Alhamdulillah_Iyman


2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

@Alhamdulillah_Iyman


🫵Сизга бир гап айтайми?

Рамазон ойи олдидан бир инсонга Жаннатни тиладим, топингчи у ким экан? 😊

Қизиқ бўлса...
Каъбани 👇 устига босиб кўринг!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋

👇👇

@Alhamdulillah_Iyman


#Рамазон_муборак

Сизга ҳам сабр - тоқат тилайман!
Кириб келаётган «РАМАЗОН» муборак!

@Alhamdulillah_Iyman


Рамазон ойи учун асосий таркиб эълон қилинди!

Эртадан катта мусобақа бошланади. Сиз ҳам бу таркибдан ўрин олинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг, улар ҳам асосий таркибдан ўрин олишсин👇👇

@Alhamdulillah_Iyman


РАМАЗОННИНГ БОШҚА ОЙЛАРДАН ФАРҚИ НИМАДА?

🔸Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
🔸Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
🔸Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
🔸Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
🔸Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
🔸Рамазон ойи сабр ойи;
🔸Дуолар мустажоб бўладиган ой;
🔸Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
🔸Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
🔸Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
🔸Рўза туфайли инсон тани покланади;
🔸Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
🔸Рўзадорда риё бўлмайди;
🔸Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
🔸Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
🔸Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
🔸Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
🔸Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
🔸Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
🔸Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
🔸Бу ой мағфират ойидир;
🔸Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
🔸Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
🔸Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
🔸Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
🔸Бу ой – саховат ойи;
🔸Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
🔸Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
🔸Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
🔸Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
🔸Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
🔸Закот берувчи кишининг моли покланади;
🔸Закот берувчининг молига барака киради;
🔸Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
🔸Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
🔸Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
🔸Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇

http://T.me/Alhamdulillah_Iyman


Рахмат бўлар экан бизни каналда ҳам бу нарса пуллик эмас лекин сизлар томондан бизга рағбат ва мативация бўлади барчага рахмат!


Бизнинг каналда ҳам қачонлардур шунақа 2, 3 қатор реаксиялар бўлиб қолар а ?!

#Имрон

@Alhamdulillah_Iyman

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.