Акбар Файз
КИТОБЛАР
(Ҳикоя)
Тўлқинжон опаси ва акаси билан бекинмачоқ ўйнаб, югурганча, ҳовли этагидаги – китоблар бор уйга кирди-да cўл томондаги жавоннинг ўнг томонига – бурчакка беркинди.
У етти ёшли бола бўлиб, ҳансираб нафас оларкан, кенг пешонасидан чиққан терни енги калта кўк кўйлагининг этагига артди, сўнг ушланғичи бўшаб қолиб, тушиб кетаётган қора шалварини яна юқорига кўтарди. Шу пайт нотаниш овозни эшитиб, қўрқиб кетди.
– Бироз ухлаб қолибман. Эрта турган эдим, – деди “Эгривой билан Тўғривой” номли эртак китобча. Юзига пардаси ярим очиқ ойнадан офтоб тушиб, қиздираётган эди.
– Баракалло! Эрта турган кишини, Худо ўнглар ишини, – деди тепа поғонадаги жилди сарғайиб кетган “Ўткан кунлар” номли китоб. – Мен ҳам мудраб қолибман. Ҳамма жойим оғрияпди.
Тўлқинжон дастлаб қўрқиб кетган бўлса-да сўнг овоз жавон ичидан – китоблардан келаётганини англаб, қўрқўв ўрнини ҳайрат, қизиқиш эгаллади.
– Ие, бобожон нима бўлди ?, – ажабланиб сўради “ Музқаймоқ ” номли китобча.
– Э, сўрама, болам. Кеча Тўлқинжоннинг бобоси ўртоғларига маросим қилган эди. Онаси Тўлқинжонга хонтахтанинг оёғи остига ғишт қўй деса, эринди. Токчада турган эдим. Мени олиб келиб, қўйди. Зўрға чидадим. Ахир, уч соат оёғ остида туриш осонми?! Камига бобосининг ўртоғларидан бир-икки тепки ҳам еб олдим. Яхшиям-ки бобоси кўриб қолди. Бўлмасам яна қанча турардим билмадим. Мени у ерга невараси қўйганини билгач, бобоси унга:
“Болам, китоблар ҳам хафа бўлади. Уларга чиройли муомала қилиш керак. Улуғлардан бирлари “Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса, мен охирги туянинг арқонини таҳоратсиз ушламайман” – деган эканлар. Бошқа бундай одобсизлик қилмагин!”, – деб насиҳат қилди. Ҳа, бобоси жуда ақлли инсон-да!
– Бу зумрашадан мен ҳам хафаман. Тунов куни дадаси ўқигин деб, мени бериб, чиқиб кетган эди. Бир зумда рангли қаламлари билан юзимга чизиб, бўяб ташлади. Жуда хунук бўлиб кетдим! – деди “Тилла балиқча” номли китоб.
– Ҳа, бу бола қулоқсиз бўлиб кетяпди. Суҳбатга аралашди “Чумолилар салтанати” номли китоб.
Тўлқинжон шошиб қулоқларини ушлади. Ҳайрон бўлди. Сўнг: “Мана, қулоқларим бор-ку, – деб пичирлаб қўйди. Суҳбат эса давом этарди...
– Менинг ҳам баъзи саҳифаларимни ака-ука йиртиб, ўчоғда ёқиб юборишди. Ўзи келганимга икки кун бўлган эди. Ҳали ҳам ўзимга келолмаяпман... Аммо кеча келган Ҳабибуллоҳ исмли ўртоғи жуда одобли бола экан-да. Кийимлари ҳам озода, – деди “Шайтонваччанинг найранглари” асарининг биринчи китоби.
– Мени ҳам бир-икки саҳифа ўқиб, мақтаб қўйди, – суҳбатга қўшилди “Зумрад ва Қиммат” номли юпқа китобча.
– Ҳа, у болами ? Жуда ёқимтой, меҳрибон бола экан! Чангимни пуфлаб, букланган саҳифаларимни тўғирлади. Қани энди, ўшандек болалар билан доимо бирга бўлсак! Афсус, тезда кетиб қолди-да, – деди “Кундалик одоблар” номли китобча ҳам суҳбатга қўшилиб.
Тўлқинжон бурчакда китобларнинг суҳбатини жимгина, тинглаб ўтираркан, – Ие, булар Ҳабибуллоҳни ҳам танир экан-да, – деб пичирлаб қўйди. Айни дамда китобларни хафа қилиб қўйганини ҳам англади. Сўнг яна суҳбатга қулоқ тутди.
– Мен ҳам чанг-ғубор сабаб яхши нафас ололмаяпман. Тўлқинжоннинг онаси: “Китобларингни чангини тозалаб, тахлаб қўй”, – деб қачондан бери айтади. Қулоқ солмайди. Ҳаммасидан ҳам алам қилгани кеча бобоси: “Олмада темир моддаси бор. Китобларга ҳам фойдали” деб битта кўк олмани иккига бўлиб, олдимизга қўйган эди. Шуни ҳам еб қўйди, зумраша!..
Тўлқинжон китобларнинг суҳбатидан ҳайратланиб ўтираркан, тўсатдан акаси пайдо бўлди.
– Ҳа, шу ерда экансан-да, – ҳовлига қараб югурди акаси. Тўлқинжон акасининг ортидан югурди. У қанча уринмасин жуда секин чопаётганди...