📝 Токларда милдью (сохта ун-шудринг) касаллиги.
#касаллик #милдью #ток #узум
Милдью (сохта ун-шудринг) касаллигини қўзғатувчи замбуруғ Plasmopara viticola Berl. et de Toni бўлиб, Phycomycetes синфига киради.
Бу касаллик билан токнинг ҳамма ер устки аъзолари шикастланади. Касаллик ривожланиши учун оптимал ҳарорат 18 - 24 ᴼС ва ҳаво намлиги 80 – 85% ҳисобланади. Ёш баргларда оч яшил, томирлари орасида бурчаксимон ёки ёйилган доғлар хосил бўлади. Баргнинг орқа томонидан доғ, оқ ғубор билан қопланади. Барглар қуриб тўкилади. Касалланган гул ва тугунлар ҳам оқ ғубор билан қопланиб, барглар тўкилиб кетади. Меваларда кўп тўқ зич доғлар ҳосил бўлади. Устки мевалар бужмаяди, тўкилиб кетади. Пояда қўнғир доғлар пайдо бўлиб, ҳавода намлик кўпайганда оқ ғубор билан қопланади. Замбуруғ споралар ҳолида ўсимлик қолдиқларида қишлаб чиқади.
Токнинг милдью (сохта ун-шудринг) касаллиги оидиум (ун-шудринг) ва антракноз (қорасон) касалликларидан ҳам бир неча баробар хавфли бўлиб, бу касаллик билан кучли зарарланган токзорлардан умуман ҳосил олишнинг имконияти йўқ. Шунинг учун бу касалликка қарши ўз вақтида агротехник тадбирларни ва кимёвий кураш чораларини ўтказиш зарур.
Агротехник кураш чоралари.
1. Токни гуллашидан олдин ва кейин хомток қилиш (хомток қилинганда токнинг новда ва барглари сийраклашади, натижада шамол айланиши яхшиланади, намлик камаяди. Бу эса ўз навбатида касалликнинг ривожланишини олдини олади).
2. Кузда касалланган новдаларни кесиш ва дала ташқарисига чиқариб ёқиб юбориш (бундай тадбирда касаллик тарқалувчи манбаа зарарланган новда, барг ва мевалар ёқиб юборилади. Кейинги йилда токзорларда касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг қишлаб қолувчи захираси йўқотилади. Бу эса кейинги йил бу токзор бошқа токзорларга нисбатан камроқ касалланади)
©AGROHOUSE YANGILIKLAR
Энг яхши агро тавсия📖, фойдали видео📹 ва китобларни📚 агрооламда кузатиб боринг,
Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз ✔️
Обуна бўлинг👉@agroolamuz