ABU HANIFA.UZZ | Расмий канал ✓

@Abu_Hanifa_uzz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Тошкент вилояти Пискент тумани «Собирхон ота» жоме масжиди имом хатибининг расмий канали
Мурожаат учун: @Abu_Izzatullah
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
27.09.2019 09:11
reklama
Зарабатывай до 35% в месяц на BTC
Лучшие курсы по покупке и продажи криптовалюты
Internet magazin unishop.uz
Siz izlagan barcha maxsulotlar shu yerda!!!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
385
ta obunachilar
~273
1 ta e’lon qamrovi
~2k
kunlik qamrov
~8
ta e’lon 1 kunda
70.9%
ERR %
0.92
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
109 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
4 ta repostlar
Hidoya.uz | Rasmiy kanal
Sammuslim.uz
Tartil.uz
mp3Muslim.uz
Hidoyat.uz
Muslim.uz
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Fitrat.uz
bukhari.uz
Vakillik.uz
imon.uz
Zamaxshariy.uz
Ravza.uz
Muslimun.uz
Muslimun.uz
Islomota.uz
sunna uz
Tartil.uz
Termiziy.uz
Irfon.uz
mp3Muslim.uz
Hidoyat.uz
imon.uz
Muslim.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
Ravza.uz
bukhari.uz
Яхшилик сари
Zamaxshariy.uz
Muslimun.uz
Fitrat.uz
30 Oct, 11:33
Hidoya.uz | Rasmiy kanal
Muslimun.uz
Islomota.uz
Termiziy.uz
Tartil.uz
Zamaxshariy.uz
imon.uz
bukhari.uz
Sammuslim.uz
Tavba.uz
@Abu_Hanifa_uzz iqtibos olgan kanallari
Vakillik.uz
Tartil.uz
Ravza.uz
kukaldosh.uz
Tasbeh.uz
bukhari.uz
Muslimun.uz
alberuniy.uz
Fitrat.uz
10 Nov, 19:54
Muslim.uz
Islomota.uz
Hanafiy.uz
muhsin.uz
Aqida.uz
Muxlis.uz
Xojabuxoriy.uz
Irfon.uz
Xadicha.uz
Hidoya.uz | Rasmiy kanal
nasafziyo.uz
Hazratnavoi.uz
Oliymahad.uz
Paziyletuz
Naqshband.uz
Zamaxshariy.uz
Tavba.uz
imon.uz
Nabaviy Uz
Hazrat Umar uz
Bushro uz | Rasmiy kanal
Buxoriy.uz
Uychi Ziyo | Rasmiy kanal
Munir.uz
OYNA.UZ
Sofdin.uz
YOSINUZ
@ISLAH_UZ
IBRAT TIME
Ilm - Ziyo
Mabrur.uz
zaydibnsobit.uz
Alquranuz
QUR'ON AHLIGA TUHFA
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИЖОБ ЎРАШ МУМКИНМИ?

#Савол
Assalomu alaykum ustozlar savolim shuki O'zbekiston hududida hijob o'rash mumkinmi? Ayolim uy bekasi mahalladan vakillar keb hijobni yech bo'lmasa rasmga olamiz deb ketishdi. Qanday yul tutishni bilmay qoldik. Javobdi aniqrog' bersangizlar bir qonun qoidalar bormi hijob bobida?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Ўша келганлар нотўғри иш қилишибди. Аёлингиз бемалол ўраниб юриши мумкин.

ЎМИ фатво ҳайъати

Яқинларингизга ҳам улашинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
To‘liq o‘qish
#АСЛИДА....||#ИНСОН_МУКАРРАМДИР


Пайғамбарлар алайҳимуссаломлар отаси битта бўлган, онаси ҳам.

Томир - асл - битта.

Биз биргина инсондан тарқаганмиз, биргина.

Барчамизнинг отамиз ва онамиз бир бўлган.

Қабила қабила бўлишимиз эса қуйидаги оятга кўра бўлган:


إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир»
.

[Ҳужурот сураси: 13-оят].


Бас, шундай экан, ўзаро иттифоқни йўлга қўйишимиз лозим.


Барча инсонлар - инсонлардир.

Уларга нисбатан ҳурмат маъноси қандай ҳам яхши.

Зотан, каломуллоҳда бундайин марҳамат этилган:


وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ
«Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик»
.

[Исро сураси: 70-оят].


Эътибор қилсак, оятда инсонлар омм лафз билан берилган, хос эмас.

Яъни, аслида фақатгина мусулмонлар эмас, барча инсонлар мукаррам қилиб яратилган.

Аммо, баъзи инсонлар ўзини мукаррам қилиб яратган Зотга эмас, бошқа ботил нарсаларга сиғинишиб, бу мукаррамликни зоил этишади.

Барча мусулмонлар бир бирларига ака ука биродардирлар.

Уларни ислоҳ қилиш иймондандир.

Уларни гиж гижлаш, уриштириш, ёмон кўриш, куфр ва ширкда бесабаб айблаш энг қабиҳ ишлардандир.


«Албатта, мўминлар биродардир. Бас, икки биродарингиз орасини ислоҳ қилинг».

[Ҳужурот сураси: 10-оят].


Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
To‘liq o‘qish
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ


Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамизга манфаатли этсин.


@Abu_Hanifa_uzz
#КЎЗИ_КЎР_АВЛИЁ

🌸 Йўқсил шайхлардан бири кўзи ожиз пирнинг уйида “Қуръон” турганини кўрди. Ўзича: “Бу ерда “Қуръон”нинг нима кераги бор. Бу одам кўр бўлса”, деди. Шу ўй оромини ўғирлади. “Бу ерда шу кўрдан бошқа ҳеч ким йўқ, бу қандай синоат? Яхшиси ҳеч нарса сўрамай, сабр қилай, сабр билан ниятимга етай”, деди. Тун ярмида “Қуръон” ўқиётган овозни эшитди. Ўрнидан сакраб турди-ю шу ажиб манзарани кўрди: кўр пир “Қуръон” ўқиётган еди! Тўғри ўқиётган эди. Сабрсизланган шайх беихтиёр савол берди: “Кўзинг кўр бўлгани ҳолда бу сатрларни қандай ўқияпсан, ҳайратдаман, тўғриси?”.
Кўр деди:
🌼 “Эй таннинг илмсизлигидан халос бўлган, буни Aллох қила олмайдими? Нега ҳайрон бўласан? Мен Aллоҳга: “Эй мададкорим бўлган Aллоҳ, эй мадад сўралгувчи Тангрим, одам жонига қандай боғланган бўлса, мен “Қуръон” ўқишга шундай иштиёқмандман. Aммо ҳофиз эмасман. Ё Раббий, “Қуръон” ўқиган пайтимда кўзларимга нур бер. Менинг кўзларимни оч, “Қуръон”ни қўлимга олиб ўқий”, деб дуо қилдим. Aллоҳдан: “Эй “Қуръон” ихлосманди, эй ҳар дардда бизга юзланган, биздан умид узмаган киши, қачон “Қуръон” ўқишни истасанг, уни қўлга олсанг, шу лаҳзада кўзларингнинг нурини қайтиб бераман, эй буюк фитратли киши”, деган нидо келди. Ҳар нарсани билгувчи, ҳеч бир ишдан ғофил бўлмаган у улуғ подшоҳ, у ягона Aллоҳ тун чироғи янглиғ кўзларимга нур эҳсон қилмоқда”.

Мавлоно Жалолиддин Румий. “Қалб кўзингни оч” китобидан.

mehrob.uz

@Abu_Hanifa_uzz
To‘liq o‘qish
Келин қулми ёки ҳур?!



Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ


https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Attached file
ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

❓228-CАВОЛ:
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир (яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас). Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан,
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلم قَالَ:
"مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ".
яъни: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
وَاسْتَدَلَّ فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ عَلَى اسْتِحْبَابِ مَسْحِ الرَّقَبَةِ أَنَّهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ مَسَحَ ظَاهِرَ رَقَبَتِهِ مَعَ مَسْحِ الرَّأْسِ
яъни: “Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаъул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган:
وَمُسْتَحَبُّ الْوُضُوءِ مَسْحُ الرَّقَبَةِ لَا الْحُلْقُومِ فَإِنَّ مَسْحَهُ بِدْعَةٌ
яъни: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”.
Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳулланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”.
Демак, ҳанафий мазҳабимиз бўйича, таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
dan repost: Fitrat.uz
☪️ ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАСАРРУФИДАГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ

♻️Марҳамат, РАСМИЙ - ИШОНЧЛИ - АСОСЛИ каналларга обуна бўлинг!
ПУЛ МЕНИКИМИ ЁКИ МЕН ПУЛНИКИ ?!


Жудаям пул сўрайдиган жойлар кўпайиб кетаябдими?

Аллоҳ таоло бизни сўралувчи қилиб қўйибди-ку шукр қилмайсизми, хоҳласа сўровчи қилиб қўяр эди, унда не қилар эдик?

Қайта қайта, ҳали униси, ҳали буниси сўраябдими? Ҳали у масжидга ёрдам, ҳали бу оилага ёрдам сўрашаябдими?

Ахир, ҳаммани ҳам ўз оилалари, ўз ташвишлари ва ўзига яраша ҳаражатлари бор.

Хўш, бу сўраётган ва сўралаётган жойларнинг ҳаммасига ҳам бермасак жоизми?

Шариати Исломда фарз садақотларни бермаслик гуноҳдир, нафллар эса ихтиёрлик, дейилган.

Шошилмайлик. "Бўларкан-у ээ", дейишга озгина шошилмай турайлик.

Ўзимизга биргина саволни доимо бериб юришга одатланайлик:

"Пул меникими ёки мен пулникиман-ми?".

Агар топаётган пулим меники бўлса ва мен уни қули бўлмасам, уни менга берган Роббим ризоси учун ишлатиб олишим лозим.

Ўлим ҳақ. Ажал етгач барча пулим қолиб кетиши шубҳасиз.
То тирик эканман, то Аллоҳ таоло менга инфоқ этиш имконини бераётган экан, кўзимни очайин. Айш-ишратда яшасам ҳам, савоб-у ҳалолликда яшасам ҳам ўламан.


«Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан, на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ кун келмасдан олдин нафақа қилинг. Ва кофирлар - ўшалар золимлардир».

[Бақара сураси: 254-оят].


Агар мен ўзим топган пулники бўлсам, яъни, пулни қули бўлсам, унда пулим камаймаслиги, биров сўраса бермаслик баҳоналарини топиш, бошқаларга бергач юрак сиқилиши, пулим камаймасин, дея қўрқувда бўлишга мубтало бўлишим ва бу қўрқув умрим охиригача қийнаши мумкин.


Аммо, агар пул меники бўлса ва Роббим менга ҳадяси бўлса, уни Худо ризоси учун сарф этиб олайин-ки, бу фақатгина пулимни янада кўпайишини таминлайди халос.


«Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир».

[Сабаъ сураси: 39-оят].


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бандалар ҳар тонг оттирганларида икки фаришта тушиб, уларнинг бири: Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин, иккинчиси эса: Эй Аллоҳ хасис, зиқнага талофат бер дейди”, деб айтдилар». 

Бухорий ривояти.


Савол: Сиз пулникимисиз ёки пул сизникими?!



Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ


https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
To‘liq o‘qish
Мавъиза: Эркак аёлдан устунми?!


Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ


https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Attached file
ШИРККА ҚАРШИ ДУО


Аллоҳим, Сендан Ўзингга билиб туриб ширк келтириб қўйишдан паноҳ тилайман ва билмаган нарсамдан Ўзингга истиғфор этаман.


Имом Аҳмад ривояти.


https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи вабаракотуҳ


Аллоҳ таоло ушбу кунни бизларга хайрли, манқаатли ва баракотли этсин.

@Abu_Hanifa_uzz
#ТАҲЗИР ||#ЁМОН_ГУМОН


Шом намозини масжидда ўқиётиб, олдинги сафда турган намозхоннинг елкасига сумкачасини осиб олганини кўриб, "Ичида қимматбаҳо нарсалари бўлса керакда, бўйнига осиб олиб намоз ўқиябди", деб ўйладим.

Тўғриси бу феъли менга яхши кўринмади.

Намоздан сўнг шу инсон рўпарамдан чиқиб қолди.

Э вооҳ. Қўли гипсда бўлиб, ҳалиги елкасида кўринган тасма сумканинг эмас, гипснинг боғичи экан.

Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ.

Аллоҳим унинг дардига, менинг эса қалбимга шифо бергин.



“Эй иймон келтирганлар кўп гумонлардан сақланинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларнингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирортангиз ўз биродарининг ўлган ҳолдаги гўштини ейишни яхши кўрадими. Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта Аллоҳ таоло тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидур”. 

[Ҳужурот сураси: 12-оят].



Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ




@Abu_Hanifa_uzz
To‘liq o‘qish
Аллоҳим дунёда Ўзингга қуллик учун бир сафда жам бўлиш ва сажда қилишни насиб этдинг.

Жаннатингда ҳам Ўзингга сажда қилишни насиб айлагин!


Умму ҲАДИЧА

@Abu_Hanifa_uzz
ҚУРЪОН ВА СУННАТГА АМАЛ


Устозимиз раҳимаҳуллоҳ фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, мубоҳ, макруҳ, ҳаром ва муфсидлардан иборат бўлган намоз масъалаларини ёдлатар, шогирдларига намоз масъалаларини ёд олишни таькидлар эдилар.

Зиёратларига келган аҳли илмлардан бири "Оят ва ҳадислар турганида, ушбу масъалаларни ёдлаш учун вақт сарфлашга не ҳожат?", деб қолди.

Устозимиз имом Раббоний раҳимаҳуллоҳнинг "Мактубот" китобини кўп ўқитар эдилар. Ўша асосида унга жавоб берилди.

Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ "Мактубот" да:
"Намоз масъалаларига, фарз, вожиб, суннат, муфсидларига, таъдили арконларига эътиборли бўлиш лозим. Зеро, қиёмат куни биринчи сўраладиган амал - намоз бўлади", деб айтганлар.

Намоз - Аллоҳ таолонинг буйруғи бўлиб, Қуръони каримнинг бир неча оятларида намозни ўқинглар деб эмас, "Намозни қоим қилинглар", дея марҳамат қилинган. Ўқиш билан қоим қилишнинг эса фарқи бор.

Намознинг фарзини ёд олган кимса, ўша фарз тарк бўлса, намоз бузилиши ва қайта ўқиш лозимлигини, вожиби тарк бўлса саждаи саҳв қилиш лозим бўлишини, суннати тарк бўлса макруҳ бўлишини, бирон муфсид амал бўлса ҳам намоз бузилиб, бошқатдан ўқиш кераклигини билиб олади.

Таъдили аркон - рукнлар мўътадиллиги амалини билиб олган кимса, намозни шошмасдан, хотиржам, рукуъ ва саждаларини ўз ўрнига қўйиб адо этади. Бу эса, нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шошиб, чала амаллар билан намоз ўқиган кимсага "Намозингни қайтариб ўқиб ол, дарҳақиқат, сен намоз ўқимадинг!", дея бир неча бор қайтариб ўқитганларини англатади.

Хўш, намоз масъалаларини ёд олиш Қуръон ва ҳадисга амал қилиш эмасмикан?!

Қиёмат куни биринчи сўраладиган амаллардан бири намоз бўлади. Агар, намоз салоҳиятли бўлса, бошқа амаллар ҳам салоҳиятли, фосид бўлса, бошқа амаллар ҳам фосид бўлиши ҳақида ҳадисларда келтирилган.

Намознинг масъалаларини ёд олган кимса, унинг салоҳиятини жойига қўйгувчидир.

Демак, намоз масъалаларини ёд олиш, айнан Қуръон ва суннатга амал қилиш бўлар экан. Ушбу масъалаларни ёд олишга тарғиб қилиш энг муҳим масъалалардан бири бўлар экан!


Абу ИЗЗАТУЛЛОҲ


@Abu_Hanifa_uzz
To‘liq o‘qish
#ТАСАВВУФ #МАКТУБОТ


37 – МАКТУБ


Шайх Муҳаммад Читрийга “Олий мақомдаги суннат соҳибига (у зотга саловату саломлар бўлсин) эргашишликка шавқлантириш ва Нақшбандия тариқати улуғларининг (Аллоҳ у зотларнинг сирларини муқаддас қилсин) нисбатларини ҳосил қилишга тарғиб” баёнида юборилди.


Карам ва меҳрибонлик ила ёзиб жўнатган шарофатли мактубингиз етиб келиб, камина унинг мутолаасидан ҳурсанд бўлдим.

Тариқаи олия Нақшбандияда рост ва мустаҳкам турганингизни ёзибсиз, (бунинг учун) Аллоҳ субҳанаҳуга ҳамду санолар бўлсин.

Бу улуғ тариқат улуғларининг баракоти ила Аллоҳ таоло бу тутган ишларингизга чексиз ривож-тараққийларни эҳтиром қилсин. Бу улуғларнинг тутган йўли кибрийти аҳмардир ва суннати саниййа (эгаси) га (у зотга салот-у саломлар бўлсин) эргашишлик узра барпо қилингандир.

Камина фақирнинг қўлига шу вақтгача нима келган бўлса, у ҳақида ёзаман.

Дарҳақиқат, илм, маърифат, куч-қувват ва мақомлар менда узоқ муддат, худди бахор ёмғири каби тўлиб тошди. Бу йўлда нима қилиш лозим бўлса, Аллоҳ инояти ила барчаси бажарилди.

Ҳозир эса, менда Муҳаммад мустафо (у зотга салавоту саломлар бўлсин) суннатларидан бирорта суннатни жонлантириш, аҳвол-у мавожидларни эса ўша завқ эгаларига топширишдан ўзга орзу қолмади.

Ботинни – хожагонлар (Аллоҳ таоло у зотлар сирларини муқаддас қилсин) нисбатлари ила маъмур қилмоқ лозим.

Зоҳирни эса – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига комил эргашишлик ила зийнатлаш лозим.

Байт:

Кор ин аст ғойри ин ҳама ҳеч.

Энг муҳим иш – мана шу, қолганлари хом ҳаёлди
р.

Беш вақт намозларни аввалги вақтида адо қилиш лозим. Магарам, қиш фаслидаги хуфтон бундан мустасно. Зеро, қиш фаслидаги хуфтонни кечанинг учдан биригача кечиктириш – мустаҳабдир. Лекин, камина фақир бу ишда музтарман-ки, бирон бир намозни адо қилишликда аввалги вақтдан қилча бўлса-да кечиктиришни асло хоҳламайман. Башарий ожизликлар эса бундан мустаснодир.


"Мактуботи имом Раббоний".

1-жил
д.


Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ



https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
To‘liq o‘qish
Шайх Ҳабиб Али Жифрий ҳафизаҳуллоҳ.

Аҳли сунна вал жамоанинг баъзи муҳим масалалари ҳақида


https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ



БИЛМАГАН МАСАЛАНИ "БИЛМАЙМАН" ДЕЙИШ ИЛМДИР


https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
Attached file