Олий Маъҳад | Расмий dan repost
Таъзия
Тошкент ислом институти жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, устоз Убайдулла Уватовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Убайдулла Уватов юртимиз алломалари илмий-маънавий меросини ўрганиш ва жамоатчиликка етказишга қаратилган 200 дан ортиқ мақола, 50 га яқин китоб ва рисолалар нашр эттирган ва кўплаб шогирдлар тайёрлаган.
Олимнинг хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб қадрланиб, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланган.
81 ёшида охират сафарига кузатилаётган олимни Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза бугун, аср намозидан кейин Тошкент шаҳридаги Ваққос ота жоме масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
👉 @oliymahad