Қозоғистон Туркистон вилоятини сув босиши юзасидан Ўзбекистонга нота юбормайди
Сардоба аварияси сабабли Туркистон вилоятига сув босиши юзасидан Қозоғистон томонидан Ўзбекистонга нота юборилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров маълум қилган.
“Ҳукуматлар ва чегарадош ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимият вакилларининг сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича икки томонлама ҳамкорлигидан келиб чиқиб Қозоғистон ТИВ томонидан ўзбек томонига нота юбориш масаласи кун тартибида эмас”, — деди Смадияров.
Унинг айтишича, Туркистон вилояти акими шошилинч равишда Ўзбекистоннинг қўшни ҳудудларига бориб, зарур музокаралар олиб борган ва натижалари ҳақида бугун ҳукумат йиғилишида ҳисобот берган.
Қайд этилишича, сув тошқини оқибатларини баратаф этиш бўйича икки томон алоқалари давлатлар ўртасидаги Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, стратегик ҳамкорлик ва трансчегаравий сув манбаларидан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш бўйича Конвенция талаблари доирасида амалга оширилаётгани айтилмоқда.
Қозоғистонда мазкур ҳолат юзасидан бош вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган. Скляр эртага Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
@azizbek_abduvaliyev