ФАРЗАНДИНГИЗГА КЕЧИРИМ СЎРАШНИ ҲАМ ЎРГАТИНГ
Фарзандингиз кўчада ўйнаб юриб, бирорта бола ёки киши билан низо чиқарган бўлса, аввал айб кимда эканлигини яхшилаб текширинг. Агар айб фарзандингизда бўлса, унга меҳр билан «Ўғлим, сен хатоинг учун кечирим сўрашинг керак, шунда Аллоҳ таолонинг наздида бу хатоинг кечирилиб, У Зотнинг ҳузурига пок ҳолатда борасан», деб насиҳат қилинг. Кечирим сўраш – мард кишиларнинг фазилати эканлигини айтинг, токи кечирим сўрашдан уялмасин, «ғурурим йўл қўймайди» деб, кибрланмасин.
Худди шунингдек, фарзандга қилган хатолари учун Аллоҳ таолодан ҳам кечирим сўрашни ўргатинг, истиғфор дуоларини ўргатинг, токи бола барча яхши ва ёмон ишларини кузатиб борувчи, аммо гуноҳларни мағфират қилувчи ўта меҳрибон Зот борлигини ҳис этсин.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.