📝Қизгинамдан айланай....
Хуллас, куёвимнинг ишини хориждаги бўлимга ўтказишди-ю, ўзи билан оиласини ҳам кўчириб кетди. Ҳар ўн беш кунда кўришга ўрганиб қолган эканман. Юрак қурғур бирам соғинади... ўзиданам кўпроқ маҳмадоналарини қўмсайман. Онасига қўшилиб мен ҳам баъзида кўз ёш тўкиб оламан, сездирмай. Соғинч ёмон бўларкан. Бекорга ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи дейишмаган экан... Ана энди уларни бир йилда бир марта кўрадиган бўлдикда...
Яхшиям телефон аталувчи техника маҳсулоти бор. Гаплашиб, кўришиб туриш имконини беради. Қайси олим ўйлаб топган бўлса ҳам отасига минг раҳмат. Ҳозирги аппаратлар силайдиган бўлиб чиққан-ку.. “Силайдиган телефонингни бериб тур, амманг билан гаплашиб олай”, десам тўнғич набирам кулади. “Айфон бу, сенсорли, бобо”, деб ақл ўргатиб қўяди. Нима фарқи бор? Ахир силасанг бўлди-ку, тўғрими...
“Имо” дегани бор экан. Ана ўшанда ора-сирада Дурдона билан кўришиб, гаплашамиз. Қизалоқлари ҳам эринмасдан рақсга тушишади, инглизча шеър ёдлаб беришади. Омон бўлгурлар...
Дурдона ва куёвим янги йил арафасида келишмоқчи эди. Аммо куёвимизга иш жойидан рухсат тегмабди. Баҳорда борамиз, дейишганди, кун санаб баҳорни кутдик. Аксига олиб қишни ўтиши бирам қийин бўлдики...
Биринчи март куни қизим “Имо”дан қўнғироқ қилди. Онаси иккимиз бирга гаплашдик.
- Ассалому алайкум, дадажон, яхшимисиз? Яхши ўтирибсизми, оёқларингиз оғримаяптими? Яхши қарашяптими сизга, - деб ҳазиллашиб қўйди. - Дадажон, еттинчиларга бориб қолишимиз мумкин. Сизларни бирам соғиндим. Набираларингизни айтмайсизми? Куёвингиз бу ердан бир инглиз ҳамкасби ва унинг рафиқасини олиб бормоқчи. Аввал қайнонамникига кирамиз, сўнг сизларникига ўтамиз. Бизни уялтириб қўйманглар тағин. Дастурхонни чиройли безатинглар. Бу нафақат менинг, сизларнинг ҳам юзингиз. Ойижон, анави “Миллий таомлар”нинг норинидан олиб келиб қўйинг. Емаганимга анча бўлди. Сергўшт, мазаси зўр бўлади. Меҳмонларга ҳам ёқса керак. Тортни ҳам чиройлисидан, қимматроғидан танланглар. Яхши овқат жиғилдонни қайнатмайди дердингиз, дада, тўғрими? Товуқни ҳам семизидан олиб, келинойим бутунлигича димласин. Ойи, бир неча хил салат бўлсин. “Цезар”, “Мужской каприз”, “Под шуба” ҳам қилинглар. Ҳая, дада набираларингиз сиз қиладиган кабобни соғиниб қолишган. Кабобни ўзингиз пишириб берарсиз. Супермаркетдан тарвуз-қовун, узум олиш ёдингиздан чиқмасин. Меваларнинг ҳам сархили дастурхонни безасин. Ананасдан бир эмас, иккита бўлсин. Яна совғалар ҳам тайёр турсин. Дада, Чорсудан инглиз меҳмонга зарчопон ва дўппи сотиб олинг. Мундоғроғи эмас, қимматроғидан. Ойи, инглиз хонимга адрасни тозасини топиб қўйинг. Ўзбекистонга меҳмонга боришяпти. Кўриб қўйишсин, меҳмондўстлигимизни. Мени, куёвингизни обрўсида... Майли, яхши ўтиринглар.
Экран ўчди. Эру хотин иккимиз бир биримизга тикилиб қолдик. Пиёладаги совуб қолган чойимни қулт этиб ютдим.
Уч кундан сўнг:
- Рўйхатни туз, бозорга тушамиз, - дедим.
Зум ўтмай рафиқам узундан узоқ рўйхат тузиб келди. Бу ёғи илик узди пайт, бўлса... Ўғилларимдан сўрашга иймандим. Рўзғор ғор, қанча ташисанг ҳам тўлмайди. Яширган йиққанимизни белга боғлаб, йўлга отландик. Шу маҳал аёлим:
- Тўхтанг дадаси, 8 март байрамку. Бир йўла уйдаги келинларга, Дурдонага, қизларига ҳам совға ола келайлик. Яна чиқиб юрамизми?
Пешонамдан совуқ тер чиқиб кетди. Аммо уйдагиларга олмасак ҳам бўлмайди. Бир йилда бир марта совғага арзимадикми, деб келинлар қовоқ уйиб олишмасин. Тағин инглиз меҳмонларнинг ёнида-я... Ҳа, мард қайнаталар яшасин!
Ёлғизгина қизимиз, Европа деган жойдан меҳмон билан келаркан-у, ахир. Унинг таъбири билан айтганада “уялтириб қўймаймиз, албатта!”
Эру хотин шу пайтгача қадам ташламаган супермаркетга кирдик. Бозордан бошқа савдо жойига бормасдим. “Отанг бозор - онанг бозор”, тортишиб олаверасан, дердим. Лекин Дурдонамиз супермаркетдан олинглар дедими, иложимиз қанча. Мевалар томон юрдик. Нарх навони кўриб, ҳушим бошимдан учди. Бир дона ананасга отнинг калласидек нарх белгилаб қўйишибди, ўзиям. Узумларнинг ҳам нархи осмонда. Камига байрам арафаси “скидка” деб қўйибди.
@AYOLLOGIKASI