Президент: Аксар мансабдорлар ва фуқаролар карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилмоқдалар
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселекторда коронавирусга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Давлат раҳбари, жумладан, шундай деди:
"Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилмоқдалар. Энг ташвишлиси, ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.
Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда"
Президент ушбу ҳолат коронавирусга қарши қилинаётган ҳаракатлар ва харажатлар натижадорлигини йўққа чиқариши мумкинлини маълум қилиб, Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқишни ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритишни айтди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириш буюрилди.
Карантин чораларини юмшатиш оқибатида Ўзбекистонда 19 мингдан зиёд (91 фоиз) саноат, 9 мингта (76 фоиз) қурилиш, 51 мингта (52 фоиз) хизмат кўрсатиш, 45 мингта (44 фоиз) савдо корхоналарининг фаолияти тикланган. Солиқ ва божхона тушумлари ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 230 миллиард сўмга, товар-хом ашё биржасида қурилиш материаллари савдоси ҳажми эса 20 фоизга кўпайган.
@ANDUZBEK