Андижонликлар расмий канали 😷

@ANDUZBEK Yoqdi 2

Сиз Андижонликларнинг энг зўр каналидасиз
Сизда Андижонга оид қизиқарли видео ва фото маълумотлар бўлса бизга @adm1n_5 га юборинг
Биринчи бизда кейин бошқаларда
Реклама жойлаштириш учун @ANDUZBEK_1га ёзинг! Рекламалар пуллик
Группа @Andijonliklar25
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
25.10.2019 06:30
AЛЛОҲ ҲAММA НAРСAГA ҚОДИР

Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Aллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Aллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Aллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан❗️😢

Aллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.

PS. Арафа муборак қадрдонлар


Андижонликлар расмий канали

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFkFqsk3RuJLVrgGBA