АЁЛЛАРГА ОИД МАСАЛА
#ҳайз
❓800-САВОЛ: Ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кунда қон кўрса ва 10 кун пок юриб, яна қон кўрса (ранги жигарранг) шунда намоз ўқиладими ёки йўқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масалан, аёлнинг одати 7 кун бўлган бўлса ва ҳайз қони ўн кундан ошиб 14 кунга тўхтаса, 7 кундан ортиғи истиҳоза (касаллик қони) ҳисобланади. 10 кундан кейин ҳамма намозларни вақтида ўқийди. Лекин 10 кунгача ҳайз бўлиш эҳтимоли (яъни, одати 7 кундан 8 ё 9 ёки 10 кунга ўзгариши мумкин) бўлгани учун намоз ўқимай туради. Ўн кундан ошиб кетса, ана энди 7-кундан кейинги намозларни қазосини ўқийди.
Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати камида 15 кун бўлиши керак. Ундан камида қон кўрса, бу истиҳоза қони ҳисобланади. Бизни мисолда ўша поклик муддати 7 кундан бошлаб ҳисобланади.
Энди бевосита саволнинг жавобига келсак, ҳайз одати 10 кун бўлган аёл 14 кун қон кўрса, 4 куни истиҳоза бўлади. Кейин яна 10 кун пок юриб, қон кўрса, бу ҳолатда икки қон ўртасидаги поклик 14 кун бўлиб қолади. Бу ҳолатда фақат 15-кундан кейин ҳайз ҳисобланади. Унгача намозларини ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ