Сурат Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси расмий саҳифаларида жойланганди. Ўчириб ташлашибди.
Шармандали фотошоп тармоқларда роса муҳокама қилинди. Кўришга улгургандирсиз. Биз бошқа нарсага тўхталмоқчимиз. Биласизми бу нимани англатади? Шунчаки ташкилотларда бошлиқ-ходим тизими шу қадар аянчли аҳволдаки, ходим ўзидан юқори лавозимдаги бошлиққа, "ниқоб тақиб олинг", расмга оламиз дея айта олмайди. Яхшиси фотошоп қилиб ёпиштириб қўя қолишни осон деб билади. Бошлиққа бир оғиз эътироз (эътироз ҳам эмас-ей бу, маслаҳат дейлик) билдира олмайди.
Оддий маска тақиш мажбуриятини эслата олмаганлар, раҳбарият қандайдир буйруқ ёки қарор чиқарганида унга таклиф билдира олади деб ўйлайсизми? Ёки маслаҳат берадими? Йўқ албатта.
Энг даҳшатлиси эса бу тизимли муаммоларимиздан. Фақатгина ИИО тизимида эмас, деярли барча ташкилотларда шундай бўлиши мумкин. Ҳамма жойда. Барча бошқарувда.
#tanqid #fikr
Ⓜanbaa: @ochiq_tanqid