#Тезкор
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
“Ўзгидромет” 20—23-апрел кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Жиззах вилояти ФВБ
Мазкур огоҳлантириш амал қиладиган ҳудудлар:
Қашқадарё вилояти — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
Сурхондарё вилояти — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
Самарқанд вилояти — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманлари;Навоий вилояти — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
Жиззах вилояти — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
Тошкент вилояти — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;
Наманган вилояти — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
Фарғона вилояти — Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудуди;
Андижон вилояти — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
⭕️ @Qoshrabot (расмий янгиликлар) каналига уланиш👇
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy
https://t.me/+56xOjt6ku_I1NjYy