❗️
"Толибон" "Ислом империяси"ни қурмоқчи."Толибон" тарғиботчилари тайёрлаган юқоридаги видеороликда 2070-йилга келиб Марказий Осиё, Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Яқин Шарқнинг мусулмон давлатлари, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Африканинг баъзи давлатлари, ҳаттоки Россиянинг баъзи ҳудудларини ўз таркибига олган "Ислом империяси"ни қурмоқчи экани тасвирланган.
Шунингдек, журналист Билол Сарварий Х саҳифасида ёзишича, Ҳожи Нажиб номи билан танилган, Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган Мавлавий Раҳматуллоҳ минглаб жангчиларни Яқин Шарқ мамлакатларига, жумладан Яман, Сурия, Ливан ва Фаластинга юборишни мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. Улар бир қатор террорчи гуруҳларга кўмак кўрсатиши назарда тутилган.
"Толибон"нинг хавфсизликка кафолат бериши ҳақидаги ваъдалар саробдан иборат эканлигини аста-секин вақт кўрсатмоқда. Хавфсизлик масаласида фақат ўз кучимиз ва қудратимизга ишонишимиз керак, саводсиз ва каллакесар "толиб"ларга эмас.
Манба:
Suhrob Bo‘ronov🚨Тезкор хабарлар бу ерда!👇🏻https://t.me/+ek_L9hnHwjAzZjdi