#кун_тарихи
Бугун - 2025 йилнинг 10 марти, душанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Бутунжаҳон буйрак (World Kidney Day) куни ёдга олинади.
Халқаро парик (International Wig Day) куни нишонланади.
Озарбайжонда миллий театр куни тантана қилинади.
1503 (вафоти 1564) йил – Муқаддас Рим империяси императори Фердинанд I мураккаб сиёсат ва бошқарув оламига келган.
1535 йил – испан денгизчиси Томас де Берланга Эквадордан 974 км ғарбда Галапагос оролларини кашф этган.
1628 (вафоти 1694) йил – итальян биологи, шифокори, ўсимлик ва ҳайвонларнинг микроскопик анатомияси асосчиларидан бири Марселло Мальпиги фоний оламга келган.
1710 йил – рус тилида “География ё Ернинг қисқача таърифи” номли дастлабки босма китоб нашрдан чиққан.
1801 йил – Британияда аҳолини рўйхатга олиш бошланган.
1861 (таваллуди 1814) йил – шоир, ёзувчи, рассом, миллий адабий тил асосчиси Тарас Шевченко қазо қилган.
1862 йил – AҚШда илк бора қоғоз пуллар чиқарилган.
1905 йил – Лондонда “Chelsi” футбол клуби ташкил топган.
1908 (вафоти 1979) йил – КВ – 1 ҳамда ИС танклари конструктори Жозеф Котин амалда жанг-жадал майдонига келган.
1910 (вафоти 1979) йил – туркшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Виктор Решетов дунёга келган
1927 (вафоти 2005) йил – машҳур шарқшунос, манбашунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Исматулла Абдуллаев Наманган шаҳрида таваллуд топган.
1932 йил – театршунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, санъатшунослик доктори, “Эл-юрт ҳурмати ордени” соҳиби Муҳсин Қодиров Шаҳрисабзда дунёга келган.
1933 (вафоти 2014) йил – тилшунос-туркийшунос олим, Ўзбекистон ФА академиги, филология фанлари доктори Эргаш Исмоилович Фозилов Янгийўл шаҳрида туғилган.
1936 (вафоти 2022) йил – ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси, тилимизга ўгирилган 100дан зиёд бадиий фильмларга овоз берган Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова Самарқандда чинакам ижод оламига келган.
1936 йил – FIFAнинг 8- президенти Йозеф Блаттер миллионлар ўйини – футболни янада тараққий эттириш учун келган.
1938 йил – машҳур зоолог олим, Ўзбекистон ФА академиги Жалолиддин Азимов Андижон илм-фан дунёсига келган.
1954 йил – хонанда, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон ва Татаристон халқ артисти Тамара Дўсумова дунёга келган.
1957 (ўлдирилган 2011) йил – Саудия шайхи, “1- рақамли террорчи” сифатида баҳоланган Усама бин Ладен туғилган.
1960 йил – Kaнадада ҳиндулар сайлов ҳуқуқини олган.
1982 йил – ноёб астрономик ҳодиса содир бўлган – 9 сайёра Қуёшнинг бир томонида бир чизиққа тизилган.
1990 йил – Москвада Литва истиқлолини қўллаб-қувватлашга бағишланган кўпмингсонли митинг ўтказилган.
1992 йил – ЎзР ФА Ўғитлар институти ташкил этилган.
1997 йил – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов “Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур тузиш тўғрисида”ги беҳад муҳим фармойишга имзо чеккан.
2006 йил – “Mars Reconnaissance Orbiter” сайёралараро автоматик станцияси Марс планетасига етиб борган.
2015 (таваллуди 1953) йил – оламга машҳур шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф дорулбақога риҳлат қилган.
2022 йил – Миниатюра санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган.
2023 йил – ЮНИСЕФ Ўзбекистонда ўтказган тадқиқотларга кўра, 18 – 19 ёшли ўсмир қизларнинг 37 фоизи эркак киши аёлини гап қайтарганлиги, овқат тагига олиб кетганлиги, кўчага сўроқсиз чиққанлиги учун калтаклашини нормал ҳолат деб билар экан.
2023 йил – Legatum Prosperity Index рейтингида Ўзбекистон экологияси энг ёмон дунёдаги 6 давлат қаторига киритилган.
2024 (таваллуди 1942) йил – Наманганнинг сонет жанрида ҳам ижод қилган таниқли шоири, таржимони, ирригатори Муҳаммад Мирзо дорулбақога риҳлат қилган
➡️📰"SHARQ TONGI"ning tarmoqdagi rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram | Youtube | Facebook