Файласуф ва бадавий ҳақида ҳикоя
Жалолиддин Румий (Аллоҳ у зотни раҳмат қилсин!) маснавийда ҳикоя қилишича, бир бадавий араб туясининг бир тарафига бир қоп буғдой, иккинчи тарафига бир қоп қум ортиб, ўзи эса уларнинг ўртасига ўтирган ҳолда саҳрода кетар экан, йўлда уст-боши паришон ҳолдаги бир инсонга йўлиқади.
Бироз суҳбатдан сўнг ҳалиги одам қопларда нима борлигини сўрайди. Уларнинг бирида буғдой, наригисида эса қум бор, дейди бадавий.
Нотаниш йўловчи яна сўрайди: "нега нариги қопни қумга тўлдирдинг?". Бадавий жавоб беради: "қумли қоп буғдойли қопни мувозанатга келтириши учун шундай қилдим".
Шунда нотаниш йўловчи "бунинг ўрнига бироз ақлингни ишлатиб, буғдойнинг ярмини нариги қопга солсанг яхшироқ бўлмасмиди? Ҳам қоплар енгиллашар, ҳам туянгга камроқ юк бўларди?", деди.
Бадавий бу сўздан ҳайратланиб, қаршисидаги одам донишманд инсон эканлигини англади ва "эй ақл ва ҳукр фикр соҳиби бўлган ҳаким зот, бундай инжа тушунча ва ўткир назар соҳиби бўлганинг ҳолда ялангоёқ, ялангбош ва жулдур кийимда яёв юриб, машаққат чекишингнинг боиси недир?.. Сен бу ақл, бу фикр билан оддий одам бўлишинг мумкин эмас, аниқки, табдили қиёфат қилган бир подшоҳ ёки вазирсан", деди.
Униси ҳам, буниси ҳам эмасман, оддий бир инсонман, уст-бошимга боқсангчи, деди йўловчи.
У ҳолда сарватманд бириси бўлишинг керак, айтчи қанча ер-сувинг, қанча сурувинг, чорва ҳайвонинг бор (?), сўради бадавий.
Файласуф бош чайқади: "на униси бор менда, на буниси".
Демак, сен бир савдогарсан, айтчи, дўконингда қандай моллар сотасан, карвонинг қаерларга қатнайди(?), дея ҳайрат билан суриштиришда давом этди бадавий.
Афсуски, ҳеч қандай дўконим ҳам, маконим ҳам, карвоним ҳам йўқ, деди файласуф...
Ҳа, тушундим, сен олтинларингдан, хазиналарингдан гапир ундай бўлса. Ахир, оддий мисларни олтинга айлантирадиган кимё илми сен кабиларда бўлади. Бунча ақл ва илмнинг бир самараси бўлиши керак-ку, деди.
Шунда файласуф "эй араб қавмининг ифтихори, менда ҳеч нарса йўқ, бору йўғим, кечки таомимга ҳам етмайдиган бир йўқсилман. Ялангоёқ, ялангбош ҳолатда бир луқма таом бераман деган одамнинг кетидан эргашиб кетавераман. Тўғри, умримни дунёнинг ҳақиқати, табиат қонунларини ўрганишга сарфладим, фалсафаю мантиқни ва ҳар турли ҳикматни ўқидим. Аммо бу қадар илму ҳикматдан фақат паришонхотирлик, хаёлпарастлик ва бош оғриғига эга бўлдим, холос", деди.
Шунда бадавийнинг ундан ҳафсаласи пир бўлди ва ғазаб билан "мендан узоқлаш", деди. - Токи, сенинг хайрсизлигинг менга ҳам юқиб қолмасин. Зеро, менинг қоплардан бирига қум тўлдириб қилган аҳмоқлигим сенинг ақллилигингдан яхшироқ. Чунки, менинг билимсизлигим сенинг фойдасиз, фазилатсиз билимингдан афзал.
Қиссадан ҳисса:
Бу ҳикоянинг рисоласи шундай: илм инсонга фойда бериши керак, Аллоҳга олиб бориши керак. Ҳар турли фалсафани ўрганиб, Аллоҳнинг сўзлари ва ваҳйига эътиборсизлик қилган ва олган илми Аллоҳдан узоқлаштирган, яратувчи ҳақида турли-хил шубҳа-гумонларга туширган, ҳатто даҳрийлик саҳросида саросар кездирган "ҳикмат" ҳикмат эмас, залолат, адашишдир. Зеро, илм инсонни дунё ва охират саодатига олиб борувчи василадир. Бордию ундай бўлмаса демак унга нисбатан ёндашувда хатолик бор. Оламнинг моҳиятини ўрганишни қасд қилган файласуфнинг ҳамма нарсани ўрганиб, мазкур оламнинг яратувчисисидан узоқлашиши асл мантиқ ва фалсафага зиддир. Шунинг учун ҳам Румий айтади: "табиат ва хаёлдан туғилган ҳикмат (фалсафий тушунчалар) Аллоҳ нурининг файзидан бенасиб бир ҳикматдир. Зеро, дунё фалсафаси гумон ва шубҳани зиёда қилади. Дин ҳикмати (ваҳийга суянувчи ҳикмат ва тасаввуфий фалсафа) эса инсонни самоларга юксалтиради".
Чунки, ваҳийга суянувчи ҳикмат қусурсиздир ва у инсонни ўзи ва Раббини англашга чақиради, қалбини кибр, риё, ужуб каби иллатлардан поклаб, ахлоқини сайқаллайди. Ваҳийга таянмаган ва фақат ўз ақлини устун қўйиб, ичида мавжуд бўлган оламни гўё унинг устида тургандек ўрганаётган инсон эса кибри ва тизгинсизлиги, ваҳий нуридан фойдаланмаслиги туфайли қоронғуликларда адашиб, улоқиши ва пировард натижада умрини сарфлаган ҳолда қўлга киритган илму ҳикмати уни асл ҳақиқатга, борлиқнинг ягона ҳақиқатига олиб