Zarnigorbegim ⚜️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Консультациялар пуллик, мурожаат учун @help_ZO
Пафоссиз юрист, жиддий мавзулар содда тилда гапириладиган Зарнигор Омониллаеванинг муаллифлик канали. Каналда ҳуқуқий, маърифий ва ижтимоий мавзуларда постлар, шахсий кузатувлар берилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сенинг тўйдаги қариндошларинг…

…деган вайн олдик. Бугун кичик даврада каналимнинг ўқувчилари йиғилдик ва танишдик. Худо хоҳласа яна учрашувлар уюштирамиз ва каналда ҳам олдиндан эълон берамиз. Бу сафар учрашувни ман ташкил қилмадим. Фаоллар ўзлари ташкил қилди, ман меҳмондек бориб, яхшилар билан танишиб келдим.

Жуда мароқли суҳбат ва ташкилий меҳнат учун келганларга катта раҳмат. Эсдалик сифатида эса битта вайн эытиборингизга ҳавола 😄

@zarnigor1

218 0 4 12 38

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кунлардан бир кун Москвадаги таксида йўловчи аёл ҳайдовчидан ўзбекмисан, деб сўради. Лекин ҳайдовчи чечен эканини айтди. Аёл ҳайдовчига жавобан “обожаю”, яъни жуда яхши кўраман, демоқда.

Ҳайдовчи ўзбек бўлганида ҳам, манимча, ҳурмат қилишини билдирган бўлар эди. Яхши аёлга ўхшатдим 😅

@zarnigor1


Путиннинг кечаги мурожаати сизда қандай таассурот уйғотди? Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?
So‘rovnoma
  •   ҳаммаси жиддийлашди, деб ўйлайман, кучли хавотир ёки ваҳима бор
  •   ҳаммаси жиддий, лекин сиёсат даражасида, оддий одамларга алоқаси йўқ, деб ўйлайман ва хавотир йўқ
  •   мурожжатни кўрдим, лекин жиддий эканига ишонмайман, эътибор қилмадим
  •   сиёсатга қизиқаман, лекин гап нима ҳақида кетаётганини тушунмаяпман, ниманидир ўтказиб юбордим шекил
  •   сиёсатга қизиқмайман, нима ҳақида гап кетаётганини туушнмадим, ишим ҳам йўқ
  •   нима бўлаяпти ўзи, тушунтириб беринглар :)
466 ta ovoz


Илдизи мустаҳкам дарахтни ҳеч қандай шамол ва бўрон йиқита олмайди. Мўминлар ҳам ўз “илдизларини” англаса ва мустаҳкамласа, ҳар қандай “шамол” ва “бўронларга” бардош бера олади.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1


Discussion Club dan repost
🇮🇱 Скриньте всех публичных персонажей, которые горячо поддерживают это государство. Извиняться со слезами (хоть и фейковыми) должны будут на камеру

https://t.me/bbbreaking/194461


Ёзишларича, Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланибди

Ютуб, Гугл классрум ва онлайн ўйинлардан бошқа барча тармоқлар, ҳаттоки твиттер ҳам болаларга тақиқланган. Агар 16 ёшгача бўлган болалар тармоқларда саҳифа оча олса тармоқ эгалари бўлган компаниялар жаримага тортилади. Яъни жавобгарлик тармоқларнинг эгалари бўлган компанияларга юклатилган.

Жуда қизиқ прецедент. Агар тақиқ муваффақиятли бўлса, яъни кўзланган мақсадларга етишга ёрдам берса унда бу чора бошқа жойларда ҳам қўлланишига шубҳа йўқ. Тақиқ болаларнинг ментал саломатлиги, депрессия ва бошқа руҳий касалликларга учрамаслиги, ўқиш ва бошқа ривожланиш стандартларидан қолиб кетмаслиги каби мақсадларда қўлланилмоқда экан.

Ман ҳам боламга ҳали тармоқда рўйхатдан ўтиб, фойдаланишига рухсат берганим йўқ. Қачон рухсат беришим ҳам номаълум. Шунинг учун тақиқни ҳозирча мавжуд бўлган ягона самарали ва тезкор йўл, деб ўйлайман. Болаларнинг ментал саломатлигини асрашнинг бошқа йўллари ўйлаб топилгунча ижтимоий тармоқлар болалар учун тақиқда бўлиб тургани яхши, манимча

Сиз қандай фикрдасиз?

@zarnigor1

2k 0 10 40 44

Урбанист, блогер Илья Варламов* (Россияда хорижий агент деб топилган) ҳаттоки Тошкентга кўчмоқда.

Биз эса ҳали ҳам Россиядамиз 😅 Бу қандай бедодлик бўлди? Бориб-бориб, юртимни мигрантлар босди, сиғмай қолдим, деб баҳона қиламиз шекилли 😂 Ҳазил, албатта, ҳазил.

Машҳур одамлар кўчсин, яшасин. Туристлар сони, шаҳарнинг ва мамлакатнинг жозибадорлиги, таниқлилиги шу билан ошаверади.

@zarnigor1


Баъзида ҳар хил жойларга кетиб қолгим келади. Айланишга эмас, йўқ. Зериксам ўзимни банд қилишни ўрганиб олганимга анча бўлган. Ёрдам бергим, ҳар хил «добрый» воқеаларга гувоҳ бўлгим келганидан.

Масалан, ҳозир Бишкекка бир-икки кунга бориб келгим келаяпти. Нега? Чунки ўзбекистонлик аёл Россияда фарзандли бўлиб, ҳужжатсиз узоқ яшаб юрган. Турмуш ўртоғи бошқа давлат фуқароси. Аёл запрет бўлганидан кейин болани олиб қолган. Лекин маълум вақт ўтиб, уйлангач, боласи янги “она” билан чиқиша олмай, қочиб кетишни бошлади.

Буни эшитган ўзбекистонлик она бир йилга яқин вақт давомида манга хат ёзади. Аввал “запрет” очиш масаласида гаплашар эдик. Энди у аёл Ўзбекистонда ишлаб, топгани етмай, Бишкекка ишлашга кетибди. Боласининг ҳолидан хабар топиб, бир жойда ўтира олмай қолган. Боласини Бишкекка олиб келишда ёрдам излаяпти.

Айтишича, Бишкекда клининг соҳасида ишга кирган. Иш берувчиси яшаш жойи билан таъминлаган. Боласини олиб келиб яшай олади. Ҳозир янги ишга киргани учун буюртмаси кўп эмас, лекин тез орада маоши кўтарилишига ишонади. Яъни боласини боқа олишига шубҳа қилмаяпти.

Аммо фарзанди шу совуқда бир неча марта уйдан қочиб кетганини эшитгани учун пул топишини кутмай, тез орада боласини Бишкекка, ёнига олиб келишни хоҳлаяпти.

Шундай ҳолатда ёрдам бериш хоҳиши туғилган фақат ман бўлмасам керак? Одам излаб ўтирасизми, мана ман, фалон куни олиб бориб қўлингизга топшираман болангизни, ташланг ҳужжатларни, дегим келаяпти-да, шарт Бишкекка бориб келгим келаяпти 😅

#юристбитиклари
@zarnigor1


Россияда ишчи етишмаётган топ-20 та касблар эълон қилинди. Қизиғи, эълон қилинган 20 та касбларнинг 14тасида 80% муҳожирлар ишлайди.

Расмдаги топ-20 касбларнинг қайсиларида муҳожирлар ишлашини топа оласизми?)

@zarnigor1

4.3k 0 23 38 31

Россияда импорт қурилиш материаллари 2025 йили 10-15% га қимматлаши кутилаяпти.

Орамизда қурувчилар кўп. Шу муносабат билан қуруқ қурилиш қоришмаларини (сухие строительные смеси) Россияда сотиб олаётганда нималарга эътибор беришингизни бўлишсангиз.

😊Қурувчи сифатида буюртмачи материаллар харидини сизга ишониб топширадими ёки ўзи олиб берадими?

😊Агар сизга ишониб топширса, қаердан материал оласиз ва танловингиз нималарга асосланган бўлади? Масалан, нарх, доставка, бонус, совғалар, сифат ва ҳ.к?

@zarnigor1


Баьзида полициячиларнинг протоколда хато қилишлари ҳам муҳожирлар фойдасига ишлайди. Москвадан бошқа шаҳарларда протоколдаги хатолар, таржимон ва бошқа ҳуқуқларнинг бузилиши “выдворение” қарорини бекор қилиш учун яхши асос бўлади.

Нега Москвадан ташқари? Чунки Москва шаҳар ва Москва области судларида мани тажрибамда таржимон, протоколдаги хатолар асосида бирор марта «выдворение» қарорини бекор қилиб бўлмади. Такроран айтай — мани тажрибамда ечиб бўлмади ҳозирча. Бошқалар учун ҳеч нарса дея олмайман.

@zarnigor1


Германиядаги MPU ёки "аҳмоқлар тести" ҳақида

MPU – Германияда тиббий-психологик экспертиза (Medizinisch-Psychologische Untersuchung) номи бўлиб, бу экспертизанинг асосий мақсади ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ёки қайтариш масаласини ҳал қилишда инсоннинг адекватлигини ўрганиш экан.

Тест ҳайдовчининг психологик жиҳатдан қанчалик адекват (руҳий ўзида) эканлигини, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш учун етарли даражада ақли соғлом ва жойидалигини аниқлаш учун қўлланилар экан.

Қизиғи, бу тестдан ўтишга оддий қоидабузарликни такроран, яъни икки марта содир этган ҳайдовчилар ҳам юборилади. Масалан, икки марта тезликни оширган ёки нотўғри жойга парковка қилган ҳайдовчилар.

Немис ҳукумати агар инсон бир хил хатони икки марта такрорласа, унинг адекватлиги ҳақида объектив шубҳалар пайдо бўлади ва MPU тестидан ўтиш вақти келган, деб ҳисоблар экан.

Айтилганидек, бу тестни немисларнинг ўзи эса халқ тилида "аҳмоқлар тести" (Idiotentest) деб аташар экан. Лекин тестнинг халқдаги номи аҳмоқлар тести холос, аслида у тестдан ўтиш осон эмас, дейилмоқда. Қолаверса, статистика ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Тест топширувчиларнинг ярмидан кўпи биринчи уринишда бу "аҳмоқлар" тестидан ўта олмас экан.

@zarnigor1

10.6k 0 70 15 130

Бу дунёда бахтдан олийроқ нарса бор — саодат. Инсон кўнглини одамларга эмас, нарсаларга эмас, Аллоҳга боғласа бахтданда устун саодатга эришади.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1


⏸ Ютуб ишлаяпти🔥

Ҳеч қандай впнсиз, ҳамма операторларнинг мобил интернетидан кириб, бемалол ютуб кўрса бўлаяпти

@zarnigor1

7k 0 3 69 36

Дубайда ўткан йили 30 мингдан ортиқ ишламайдиган техника йиғилиб, тузатилиб, дунё бўйлаб муҳтож талабаларга тарқатилган экан. Бу ташаббус шунчалик яхши қабул қилинибди-ки, иккинчи йили, яъни бу йил ҳам Дубай аҳли 50 мингта шундай девайсларни йиғиб, дунё бўйлаб муҳтож талабаларга тарқатмоқчи экан.

Одатда ишламайдиган техникалар ташлаб юборилади. Уни ўрнига йиғиб, тузатиб, шу девайсга муҳтожлиги бор одамга бериш, албатта фойдалироқ. Зўр ташаббус экан. Агар биз томонларда ҳам ушбу ташаббус қўлланса, яхши иш бўлар эди. Одатда маҳаллий ишлаб чиқарувчи барча техникаларни йиғиб, тузатиб, тарқатиши ва шуни экосистема тарзида ишга тушириши самарали бўлади.

@zarnigor1


Қиш келиб, айлана олмай, зерикиб ўтирган бўлсангиз, Ўзбекистон юлдузлари иштирокида 19 ноябрь куни соат 19:00да бошланадиган концертга боришни тавсия қиламан.

Концерт Москва шаҳрида “Кремлёвский дворец” деган концерт залида бўлиб ўтади. Шундоқ Қизил майдон яқинида.

Билетлар ҳам қиммат эмас, 200 рублдан 600 рублгача. Балкон ва амфитерда жойлар боракан. Расмдаги юлдузлар иштирокидагм концерт халқларни бирлаштириш ва яқинлаштириш учун Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ташкил қилинаяпти экан. Шунинг учун билетлар қиммат эмас, билишимча.

Билет олиш учун расмий сайт: https://kremlinpalace.org/buy-tks/603850

Линк бўйича ўтиб, жойни танлаб, харид қиласиз.

@zarnigor1

3.3k 0 38 132 37

Уйдан ўтириб ишлаш мейнстримга айланган. Қандайдир касблар реклама қилинса, онлайн уйдан туриб ишласа бўлади, деб айтилмоқда. Уйдан туриб ишлаш қандайдир супер-пупер осон нарсадек тақдим этилади. Аслида эса умуман ундай эмас. Уйдан ўтириб ишлашни орзу қилмаслигингиз ва оддий қабул қилишингиз учун бир нечта аниқликларни киритиб кетсам.

🔺Уйдан ишлаш қатъий интизом талаб қилади. Ҳамма ҳам уйдан ишлай оладиган даражада интизомли эмас. Чунки интизом бўлмаса, на ишингиз, на уйдалигингиздан унум бўлмайди. Аниқ вақтда компьютерга ўтириб, ҳеч нарсага чалғимай, аниқ ишларни қилишингиз керак. Уйдаман-ку, деб бир нарсани кечга сурсангиз, бошқа нарсага уланиб кетади ва шу тариқа ҳамма 8 соат ишласа, сиз 20 соат чала-чулпа ишлаган бўлиб қоласиз.

🔺 Ҳеч нарсага чалғимай ишлаш керак. Уйда эса чалғитувчи факторлар жуда кўп. Уйда ўтирган одам иш устида бўлса ҳам уйдаги воқеалардан ташқари қололмайди. Светни ўчир, очиқ эшикни ёп, ёпиқ эшикни оч, идиш-товоқларни йиғиштириб қўй, дегандек майда-чуйда ишлар оз-оздан жами ҳисобланса жуда кўп вақтни "еб" қўяди.Бола-чақа бўлса эса бу чалғишингиз эҳтимоли 2-3-4-5-& карра ошади😅

🔺Фикрни жамлаш қийин. Уйда ўтириб ишлаган одам диққатини жамлаши осон эмас. Атрофдаги шовқин-сурон, бошқаларнинг гап-сўзи, савол ва мурожаати фикрингизни жамлашга кўп ҳалақит беради.

🔺 Уйдан ўтириб ишлаганингиз учун уй ишларини ҳам ташлаб қўя олмайсиз. Шунинг учун уй ишларини "орада" қилишга ҳаракат қиласиз. Лекин оралиқда қилинган ишлар оралиқ ишлар бўлади. Шунинг учун сифатсиз ёки юзакироқ. Обдон йиғиштирилган уй билан генерально тозаланган уйни фарқи бор. Манти билан тезда пиширилган макарон паловни фарқи бор. Болалар ёки ота-онангиз иш устида бирор нарса деб келса, ҳозир ишимни қилиб олай дейсиз. Улар ҳам кутиб туради. Яъни асли уйда бўлсангиз ҳам унчалик уйда эмассизда. Тушунган бўлсангиз керак.

🔺 Ишингизни жиддий қабул қилишмайди. Уйдагилар уйда ўтирибсан-ку, дейди. Иш бўйича сизга мурожаат қилаётганлар эса "орқа фонда болалар/телевизор/сув овози ва ҳ.к." деб, жиддий қарамайди. Энг аламлиси шу 😂

Яна давом эттирсам кўп пунктларни қўшишим мумкин. Кайфият, шароитдан бошлаб, уйдаги маросимлар ва бошқаларгача. Аслида уйдан ўтириб ишлаш унчалик ёмон ғоя эмас. Плюс тарафлари ҳам кўп. Масалан, бир жойга боғлиқ бўлмаслик, уй ва уйдагиларнинг қаровсиз қолмаслиги, харажатларнинг экономияси, масалан, йўлкира қилишга ҳожат бўлмайди, кўп кийим олмайсиз ва ҳ.к. Лекин-аммо-бироқ, орзу қиладиганчалик мукаммал нарса ҳам эмасда. Ўзига яраша минуслари, яъни камчиликлари ҳам бор. Негадир шу камчиликлар ҳақида одамлар унутиб қўяди.

Хуллас, офис ва ишхонада ишлаш унчалик ёмон ғоя эмас. Бекорга ишхоналар ўйлаб топилмаган бўлса керак. Уйдан ишлашни 👍🏼 орзу, офисдан ишлашни эса омадсизлик 👎🏼 деб қабул қилмаслик керак. Ҳар вақт шароитга қараб, қайси бири қулай ва самарали бўлса, шуни танлаш керак.

@zarnigor1


Почтамга электрэнергиясини эконом қилиш бўйича тавсиялар келибди. Жуда ҳам қизиқ туюлгани учун сизлар билан бўлишмоқчиман.

1. Электроэнергиядан таъминот оладиган ускуналарни кутиш режимида қолдирманг. Ўчиринг ёки розеткадан чиқаринг. Бу энергия истеъмолини сезиларли даражада камайтиради.

2. Чироқлар ва плафонларни тоза сақланг — кир ва чанг энергия самарадорлигини 10-30% га пасайтиради.

3. "Зарядка" қурилмаларини розеткадан суғуриб қўйишни унутманг — улар розеткада турганида ҳам электр энергиясини истеъмол қилади.

4. Электр плитадан фойдалансангиз, унда конфорка (иситиш жойи) айланмасига мос ёки бироз каттароқ бўлган идишдан фойдаланинг.

5. Кир ювиш машинасига кўрсатилган меъёрда кир юкланг ва тўғри ювиш дастурини танланг.

6. Қуруқ кийимларни дазмолламанг. Қуруқ кийимни дазмоллаш кўпроқ вақт ва, натижада, кўпроқ электр энергиясини талаб қилади.

7. Чойнак тагида қоладиган "накипь" кирни ўз вақтида тозалаб туринг — кир сабабли сув чойнакда секинроқ исийди.

8. Чанг ютигичнинг чанг халтасини тозалаб туринг — халта тўлган бўлса чанг ютгич энергия истеъмолини оширади.

9. Деразаларни тоза сақланг. Тоза деразалар билан сунъий ёритиш, яъни чироқлардан камроқ фойдаланасиз.

10. Кондиционердан эшик ва деразаларни ёпиб, фойдаланинг.

Деразаларни тозаланг, кун ёруғида "свет"дан кам фойдаланасиз, дейилган тавсияни ўқиётиб, кулгим келдим, тўғриси 😅

@zarnigor1


Москвадаги Соборная масжидида (Проспект мирадаги масжид) Мусулмон кинолар ҳафталиги бўлаяпти экан. Хоҳловчилар бўлса жадвалдаги вақт билан масжиднинг конференция залига бориши мумкин.

Тадбир бепул.

@zarnigor1


Тепадаги юмалоқчада госуслуги орқали топширилган уведомлениени базадаги рақамини олишни ва уведомление файлини юклашни кўрсатиб бердим. Ҳақиқий мастер-класс 🤓

@zarnigor1

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.