#Тезкор
Клиник тасдиқланмаган даволаш амалиётларини чеклаш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади
Янги қабул қилинган “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати” Консепциясида тиббиёт масаласига алоҳида эътибор берилган.
Консепцияга кўра, тиббиёт илмий тадқиқотлар, далилларга таянилиши керак. Шу сабабли:
1) Клиник ва илмий тасдиқланмаган муолажалар, илмий асосланмаган қарашлар асосида қарор қабул қилишга йўлга қўймаслик учун чоралар кўрилади;
2) Ноилмий расм-русумларга асосланган муолажа амалиётлари илмий даволаш усулларига ўринбосар эмаслиги аҳолига тушунтириб борилади;
3) Аҳоли орасида тиббий муолажа ва даволашни рад этувчи, инсон ҳаётини хавф остида қолдирувчи қарашлар ва янглиш тасаввурларни бартараф этиш учун тушунтиришлар олиб борилади;
4) Клиник тасдиқланмаган даволаш амалиётлари чекланади;
5) Ҳар қандай илмий асосланган тиббий ёрдам ва муолажа инсон ҳаёти учун зарур экани тарғиб қилинади;
6) Инсон саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббий аралашув зарур бўлган ҳолларда фуқароларни тиббий ёрдам кўрсатилишини рад этишга чақиришга йўл қўймаслик бўйича ҳуқуқий чоралар кўрилади;
7) Эмлаш, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантациясидан, қон қуйиш ва бошқа тиббий ёрдамни рад этган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилади.
👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!