#Туризм
📊 Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этди?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 81,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 % га ошган.
✅ Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон — 62 347 нафар;
Қозоғистон — 9 537 нафар;
Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
Россия — 1 424 нафар;
Туркманистон — 727 нафар;
Туркия — 29 нафар;
Афғонистон — 23 нафар;
Украина — 16 нафар;
Озарбайжон — 12 нафар;
АҚШ — 12 нафар;
Бошқа давлатлар — 60 нафар.
👉
@zakovatinfo📲
www.zakovat.uz