Ижобий натижалар билан бирга, Президент таъкидлаганидек, айрим вилоят, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлар
ишни тўғри ташкил қилмагани учун маҳсулот ва экспорт ҳажмида катта ўзгариш сезилмаяпти. Ери бошқалардан карра-карра кўп бўлган
Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида ўсиш уларнинг имконияти ва шароитига мутлақо мос эмаслиги қайд этилди.
Бухоро ва
Сирдарё вилоятларининг экспорти ўтган йилги кўрсаткичга етмаяпти.Шунингдек,
64 та туманда экспорт ўтган йилга нисбатан
камайган бўлса, шундан
17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган. Ҳокимлар бугун дунёдаги оғир вазиятни ҳисобга олиб,
ҳар куни изланиб, янги-янги имкониятлар топиб, ишга солиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Facebook|Instagram|X