Беморлар ҳам эътибор бериши керак бўлган энг катта жиҳат.
Уйқунинг энг мўътадили ҳамда тан ва руҳга энг фойдалиси бир суткада саккиз соат бўлганидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйқу ва истироҳатдаги одати шарифаларини ва бу борада ворид бўлган ҳадиси шарифларни диққат билан ўрганиб чиққан олимлар У зотнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тун ва кундаги яъни суткадаги уйқулари саккиз соатни ташкил этганини айтадилар.
Албатта, кимдир олти соат уйқуга тўяди, кимгадир беш соат етиши мумкин. Аммо, қадимдан барча табиблар, мусулмон табиблар ва бошқа диндаги табиблар, бугунги кундаги медицина ҳам энг фойдали уйқу умумий саккиз соатни ташкил этишини таъкидлаб келадилар.
Лекин, мазкур саккиз соатлик уйқуни бир дафъада ухлаш шарт эмас, балки, сутка ичида шунча миқдорда бўлса ҳам бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуфтонни ўқигач, суҳбат қуришни ёқтирмас эдилар, яъни хуфтон ўқилгач дарҳол истироҳат қилишни хуш кўрардилар. Лекин, хуфтон намозини вақти кириши билан эмас, бироз кечиктириб ўқир эдилар.
Шунингдек, кундузлари қайлула ҳам қилардилар. Машҳур ҳанбалий олим Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) "зоду-л-маъод"да шундай дейди:
"У кишининг (пайғамбаримизнинг) уйқулари уйқуларнинг энг мўътадили (энг тўғриси) эди ва у (яъни бундай уйқу) уйқунинг энг фойдалиси ҳамдир. Табиблар айтадиларки, бундай уйқу тун ва куннинг учдан бири яъни саккиз соат(лик уйқу)дир".
Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) шариат олими бўлиши билан бирга замонасининг дунёвий фанларидан ҳам хабардор, ҳамда табобат олими ҳам эди.
Ушбу матндан ҳам англашиладики, тун ва кун яъни бир сутканинг 24 соатлиги мусулмонлар учун қадимдан маълум бўлган.
Зотан, қадимда мусулмонлар астрономия, математика, физика, тригонометрия каби қатор фанларда пешқадам бўлганлар. Собит ибн Қурра, Ибнуш Шатир, Ибн Юнус каби олимлар айнан вақтни ўлчаш ва уни кўрсатиш гномоника соҳасида ҳам катта янгилик ва ихтиролар қилганлар.
Уйқу масаласига қадимда баъзи олимлар, баъзи диндорлар салбий ёндашиб, уни вақтни ўғирлайдиган, зарарли нарса сифатида қараб ўз саломатликларига катта зарар етказиб қўйганлар. Давомий уйқусизлик, уйқудан етарли насибасини олмаслик уларнинг жисмларини емириб, турли хасталикларга дучор қилган ва жуда ёш ҳолатда бу дунёдан кўз юмишган.
Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) кечаю кундуз илм ва таҳқиқ билан шуғулланиб, жуда кам ухлаб, кам таомланишлари натижасида қирқ ёшда бу дунёни тарк этганлар.
Бунга ўхшаш ҳолатлар кўп бўлган қадимда. Чунки, ҳамма ҳам дунёвий билимлардан ва табобатдан етарлича хабари бўлмаган. Бу жиҳатдан улар маъзурдирлар.
Аммо, бугунги кунда уйқунинг меъёрдагиси зарарли эмас, аксинча танамизнинг зарурий эҳтиёжи ҳамда умр узайишига сабаб бўладиган ўта фойдали ҳодиса эканлиги барчага маълум. Шундай экан, риёзат қиламан дея уйқуни ўта камайтириб, ўз жисмимизга зарар етказиб қўйишимиз нотўғри бўлади.
Дарвоқе, уйқу аслида Аллоҳ таолонинг оятларидан, мўъжизаларидандир. Аллоҳ таоло уйқуни роҳат қилиб қўйди, чарчаб толиққан баданнинг ўз қувватини қайта тиклаб олишига сабабчи қилди, ҳамда унинг бошқа фойдали жиҳатлари ҳам бор.
Масалан, уйғоқлик вақтда ўзлаштирилган билимлар уйқуда хотирамизнинг махсус жойларига жойлаштирилиб, мустаҳкамланади. Наса олимлари уйқудаги инсоннинг миясини суратга олиб, мия уйқуда ҳам ишлаб туришини аниқлаганлар.
Ундан ташқари, тунги уйқу вақтида организмда мелатонин, соматотропин каби гормонлар ишлаб чиқарилиб, улар танани таъмирлаб чиқади. Уйқунинг ўзи билан ҳам айрим касалликлар йўқолади ва организм иммунитет тизими яхшиланади.
Эътибор беринг-а, Аллоҳ таоло уйқумиз ҳақида нима деган:
яъни "кечаси ва кундузидаги уйқуларингиз Унинг (Аллоҳнинг) оятларидандир" Рум сураси: 23-оят.
Аллоҳ таоло уйқуни Ўзининг оят аломатларидан эканлигини айтяпти. Бу тафаккурга чорлайдиган, улуғ сўздир. Зеро, уйқу оддий нарса бўлганда эди Аллоҳ таоло уни Ўзининг оят-аломатларидан деб зикр қилмаган бўларди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг оддийси йўқ.