YURTIMIZDA | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌎 Янгиликлар канали!
Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Сурхондарёда юк машинасида 13,5 тонналик супургилар орасида 612 килограммлик «гашиш» гиёҳвандлик моддаси яшириб олиб ўтилаётгани аниқланди.

@YURTIMIZDA


Бўй ўстиришнинг табиий усули

📌 Бўй ўсишида аъзои-танага ижобий таъсир кўрсатадиган омил бу - жийда мевасидир.

📌 Бунинг учун 500 грамм жийда меваси 4 литр қайноқ сувда  20 дақиқа қайнатилади. Сўнгра 3 ош қошиқдан 3 маҳал 2 ой мобайнида ичилади.


🚀 Бу постни фарзандининг бўйида муаммоси бор танишларингизга юбориб қўйишни унутманг!

@YURTIMIZDA


❗️Президент Фармони билан:

2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади.

Бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.


#Диққат

❄️Бугун кундуз куни учун асосий қор ёғиши кутилаётган ҳудудлар...

@YURTIMIZDA


Картадан картага пул ўтказмоқчи бўлсангиз шахсни тасдиқлаш мажбурий бўлади

7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда барча банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида идентификациядан ўтмаган мижозлар картадан картага пул ўтказа олмайди!

Қандай қилиб идентификациядан ўтиш мумкин?
1️⃣ Мобил иловангизни очинг
2️⃣ «Идентификациядан ўтиш» тугмасини босинг
3️⃣ Паспорт маълумотларингизни киритинг
4️⃣ Юзни сканер қилинг (Face ID)

@YURTIMIZDA


#Тезкор

❗️АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади 

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.

@YURTIMIZDA


​❗️Беморликни чақирувчи сўзлар

Немис психотерапевти( келиб чиқиши Эронлик бўлган) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

1. Барчаси менинг бўйнимда — остеохондроз;
2. Барчаси жонимга тегди — ўсмалар;
3. Юрагимга қаттиқ олдим — юрак инфаркти;
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди — мигрень;
5. Қонимни ичди — қон касалликлари;
6. Сабр косам тўлди —гипертония;
7. Эшитгим келмайди, ўчир — гаранглик;
8. Асабимни синама — депрессия;
9. Ҳаётимда қувонч йўқ — жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик — яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим — урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.


Доимо саломат бўлишда ўзимизга, сўзлаётган сўзларимизга эхтиёткор бўлайлик. Зеро, дунёларни, инсон организмини сўзлар бошқаради!

@YURTIMIZDA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин доимо кулиб юринг!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


@YURTIMIZDA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Овқатланиб бўлгач нима қилиш мумкин эмас.

@YURTIMIZDA


Қирғизистонликлар энди русча фамилиялардан воз кечиши мумкин

Қирғизистон Жогорку Кенешида бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар миллий анъаналар ва тарихий меросни акс эттирувчи фамилияларнинг янги имло вариантларини жорий этишни учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, ҳужжат фуқароларнинг охири русча бўлмаган фамилияларни танлаш имкониятига эга бўлиши учун ишлаб чиқилган. Айтиш жоизки, фамилия ва ота исмининг амалдаги имлоси сақланиб қолади. -ов, -ев, -вич, -вна қўшимчалари қолади, улар фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартирилиши мумкин.

@YURTIMIZDA


Президент Администрацияси штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилади, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлади—Шавкат Мирзиёев, 07.02.2025 йил.

@YURTIMIZDA


Ҳафта охирида яна ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

@YURTIMIZDA


⚡️💊Сирдарё прокурорининг катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори билан ушланди

ДХХ маълумотига кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси текширилганда унинг машинасида 50 дона “Зардекс” дори воситаси топилган.

Шундан сўнг, унга ушбу дориларни сотган Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи 1997 йилда туғилган шахс Тошкентда қўлга олинган. Ундан 300 дона “Зардекс” ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

@YURTIMIZDA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏠 Хитой қишлоқларида 20 минг долларга капсула уйлари қурилмоқда

Майдони бор-йўғи 28 кв.м., лекин безак футуристик ва ақлли уй технологиялари мавжуд.

@YURTIMIZDA


Миллий либос – миллий меросимиз

Миллий либослар халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маданияти ва урф-одатларининг яққол тимсоли ҳисобланади. Ҳар бир гул, нақш ва мато халқимизнинг бой анъаналарини ифодалайди.
Келажак авлод учун миллий либосларимизни асрайлик ва қадрлайлик!

@YURTIMIZDA


#Диққат

Тезликни оширманг!

Турли тезликда ҳаракат қилган автомобиль уриб юборган инсоннинг омон қолиш имкониятлари

@YURTIMIZDA


‼️Диққат:

Фирибгарлар 20 миллион сўм солиқ қайтаришни ваъда қилиб, сохта Soliq иловасини тарқатмоқда.
Солиқ қўмитаси ҳеч қандай янги илова ёки қайтариш акцияси йўқлигини маълум қилади. Сохта иловани ўрнатиб, маълумотларингизни киритганингиздан сўнг, пулларингиз ўғирланиши мумкин.
Эҳтиёткор бўлинг ва фирибгарларга ишонманг!

@YURTIMIZDA


🚗 Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш қанча туради? 💰

Агар барча имтиҳонларни биринчи уринишда топширган ҳолда ҳисобласак, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш нархи қуйидагича:

Тиббий маълумотнома (0.83 шакл) – 300 минг сўм
Автомактабда ўқиш – 7 миллион сўм
Имтиҳон топшириш – 2 миллион сўм
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш – 330 минг сўм

🔹 Жами: 9,6 миллион сўм

@YURTIMIZDA


❗️ Энди "Самарқанд нони" расман географик кўрсаткич мақомини олди

4 февраль куни Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатидан ўтказди.

Бу нимани англатади? Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг муайян ҳудудга хос эканини тасдиқловчи мақом. Яъни, "Самарқанд нони" фақат Самарқандга хос нон сифатида тан олинди.

@YURTIMIZDA


📌 1 майдан импорт электромобиллар учун утилизация йиғими кескин оширилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ йиғим қуйидаги миқдорда белгиланмоқда

🔸ишлаб чиқарилганига 3 йил бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (бунгача 30 баравар);

🔸ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (бунгача 90 баравар) миқдорида.

Амалдаги қийматларда 90 баравар БҲМ = 33 млн 750 минг сўм,
210 баравар БҲМ = 78 млн 750 минг сўм.

@YURTIMIZDA

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.