Yurist Muzaffar 🛡


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Qonunni Huquqshunoslardan oʻrganing !!!
Qonunchilikga va Huquqga oid barcha kerakli malumotlar kanali.
Savollar uchun:
☎️Tel: +998-97-030-41-01
Shaxsiy: @yurist_muzaffar1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг хизмат вазифаси пайтида олинган фото-видеоларини уларни «обрўсизлантирадиган» тарзда бузиб тарқатишга жавобгарлик белгиланди. Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади.

Шу билан бирга, фуқароларнинг «орган ходимлари»ни фото, видеога олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 20.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1033-сон

@yurist_muzaffar


YURISTKADR dan repost
Фаоллар ва юристлар.

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фаолларининг суд-ҳуқуқ ва бошқа юридик мавзуларда билдираётган фикрларига нисбатан, юридик соҳада илмий даражага эга мутахассислар томонидан турли кўринишда раддиялар берилаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Бир қарашда бу воқеаларни компаниябозликка ўхшатишингиз мумкин. Лекин профессионал юристлар ҳуқуқий воқеликлар борасида томошабин бўлиб ўтирмасдан, сахнага чиқаётгани фақат яхши томонга. Ахир соғлом мунозараларнинг натижаси ижобий бўлади-да.

Масалан, жамоатчилик фаоли Абдурахмон Ташановнинг Олий суд ҳақидаги танқидий фикрларига Тошкент давлат юридик университети доценти, ҳамкасбимиз Раззоқ Алтиевнинг берган раддияси аслида жуда оғриқли масалани кун тартибига қайтарди.

Яъни, бу ерда Ташанов кўтарган масаланинг ўзаги ўтган йил бошидан жорий қилинган янги суд ислоҳоти ва янги тафтиш инстанциясининг салбий томонларини кўрсатишга қаратилган эди.

Ҳамкасбимиз Раззоқ Алтиев фаолнинг муносабатидаги айрим фикрларга процессуал нормаларга асосланиб эътироз билдирган. Бироқ, Раззоқ Алтиев янги суд ислоҳотини яхши томонларини тушунтиришга ҳаракат қилган бўлсада, афсуски, амалда бу ислоҳот ўзини оқламаслигини кўпчилигимиз биламиз. Бу ҳақида биз ҳам кўплаб постлар қўйиб келдик ва бу тизимни шартли равишда “қарға қарғанинг кўзини чўқимайдиган тизим” деб атадик. Токи, жойларда минтақавий тафтиш инстанциялари ташкил этилмагунча, бу янги тизим ўзини оқлаши дургумон. Бугун адвокатларнинг аксариятида ҳам шу фикр.

Ташанов ўз фикрларини процессуал қолипларга солган ҳолда билдирмаган бўлсада (ахир у юрист эмаску), унинг суд тизими ҳақидаги танқидий фикрларида жон бор. Масалан, фуқаролар Олий судга берган мурожаатларига ўз вақтида жавоб ололмаётгани ҳақида бизга ҳам кўп шикоят қилади. Албатта, бу ерда фуқароларнинг шунчаки мурожаати эмас, процессуал қоидаларга мувофиқ тафтиш тартибида киритган шикоятлари ҳақида гап кетяпти.

Яъни, бундай муаммолар бор ва бу муаммоларни қай шаклда кўрсатиш эмас, уларни оддий одамлар тушунадиган тилда, борича кўрсатиш муҳим.

Умуман олганда, суд ва бошқа ҳуқуқ сохалари бугун ҳар қачонгиданда эътиборга, таҳлилий-танқидий муносабатларга муҳтож.

Шунинг учун, фаоллар бу сохада асосли ва холис фикрлар билдиришдан чўчимаслиги керак. Аксинча, профессонал юристларнинг танқидлари ва раддиялари уларни ўз устиларида кўпроқ ишлаб, янада сифатли контентлар қилишига замин яратиши лозим.

👉@yuristkadr


ЯНГИ ҚОНУН

Эндиликда фарзандини ноқонуний равишда диний таълим олишига имкон берган ота-оналар жавобгарликка тортилади

20.02.2025 йил кунги ЎРҚ-1035-сон Қонун қабул қилинди ва мазкур қонун билан айрим қонун хужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди


Қонун билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги, улар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉 @yurist_muzaffar


⚠️#BIZNING_XIZMATLARIMIZ

Yurist Muzaffar sizga barcha turdagi yuridik xizmatlarni taklif qiladi.
☎️ +998-97-030-41-01

#1. Oilaviy masalalar yuzasidan
#2. Jinoiy va Ma’muriy masalalar
#3. Fuqarolik masalalar
#4. Mehnat huquqi nizolari
#5. Biznes va tadbirkorlik masalalari
#6. Yuridik consultatsiya maslahat

#OILAVIY_NIZOLAR_BOʻYICHA
1. Nikohni bekor qilish.
2. Aliment undirish
3. Aliment qarzdorlikdan ozod qilish va miqdorini kamaytirish
4. Mol-mulkni boʻlish (er-xotin)
5. Ota-ona uchun aliment undirish
6. Ota-onalik huquqidan mahrum qilish, cheklash, tiklash
7. Otalikni belgilash va aliment undirish
8. Otalikga etiroz bildirish
9. Bolani olish, bolani koʻrish kuni belgilash
10. Merosni boʻlish, merosga noloyiq deb topish

#UY_JOY_NIZOLARI_BOʻYICHA
1. Ijara shartnomasi tuzish
2. Uy-joyga majburiy tartibda kiritish
3. Uy-joydan majburiy tartibda chiqarish
4. Propiskadan (roʻyxatdan) chiqarish
5. Noqonuniy qurilgan uy-joyga mulk huquqini belgilash
6. Uy-joydan foydalanish tartibini belgilash.

#MEHNAT_NIZOLARI
1. Mehnat shartnomasi tuzish
2. Ishga tiklash va Manaviy zarar undirish
3. Ish haqini, Moddiy zararni, Kompensatsiyani undirish
4. Ishdan boʻshatishni noqonuniy deb topish.

#BOSHQA_FUQAROLIK_NIZOLARI
1. Manaviy zarar undirish
2. Muomilaga layoqatsiz deb topish
3. Oldi-sotdi shartnomasi tuzish va bekor qilish
4. Sogʻlikga yetkazilgan zararni undirish
5. Shartnoma tuzish va bekor qilish
6. Avtomashinaga va mol-mulkga yetkazilgan zararni undirish

#MAMURIY_JAVOBGARLIK
1. Haqorat va Tuhmat boʻyicha
2. Shaxsga doir malumotlarni tarqatganlik boʻyicha
3. Yengil tan jarohati boʻyicha
4. Ma’muriy Jarimalarni bekor qilish
5. Davlat tashkilotlari ustidan shikoyat qilish

#JINOIY_JAVOBGARLIK
1. Firibgarlik yuzasidan
2. Oʻgʻirlik yuzasidan
3. Urish, janjal, tan jarohati yuzasidan
4. Qarz boʻyicha jinoiy javobgarlik

#BOSHQA_TURDAGI_XIZMATLAR
1. Qarzdorlikni tekshirish
2. Chet elga chiqish huquqini bor yoʻqligini tekshirish
3. Subsidiyalar va imtiyozlar uchun ariza kiritib berish
4. Ijro ishi bor yoʻqligini koʻrish
5. Kredit tarixini tekshirish
6. Barcha turdagi malumotlarni olib berish
7. Aliment qarzrorlikni tekshirish
8. My Gov Uz sayti orqali xizmat koʻrsatish.
9. Huquqiy Yuridik maslahat consultatsiya
10. Yuridik trening va masterclas oʻtish

#ADVOKATLIK_XIZMATI va qolgan barcha 100-turdagi Yuridik xizmatlarimiz mavjud. Respublika boʻylab xizmat koʻrsatamiz.

Arizalar, da’vo arizalar, shikoyatlar, shartnomalar, bitim-kelishuvlar barcha hujjatlarni tayyorlab beramiz.

Murojaat uchun 👇
☎️ +998-97-030-41-01
Telegram @yurist_muzaffar1


Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноатининг илғор ишланмалари билан танишди ҳамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Қуролли Кучларимиз томонидан 20 дан зиёд мамлакат билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 400 дан ортиқ қўшма машғулотларда юқори кўрсаткичларга эришилганлиги айтиб ўтилди.

Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театри хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, робот, ракета, дрон ва уларга қарши воситалар кенг қўлланмоқда. Шундан келиб чиқиб, қўшинларда дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

👉@suhrob_buranov


Oʻzim ham har har zamon hech kim yoq joyda drift qilib turaman😂😎

Lekin shu yangi modda qoʻshilganidan juda xursand boʻlib. Drift sabab ham ancha YTH sodir boʻladi.

Siz nima deb oʻylaysiz toʻgʻri qarormi bu modda ✍️ camentlashaylik


📣Энди автомашинада дрифт қилган ҳайдовчиларга жуда ёмон бўлади.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “йўл безорилиги” деган янги 128-10-модда киритилди.

Бу моддага асосан энди ҳаракат давомида автомашинаси билан йўл безорилиги қилган шахслар, яъни бошқа транспорт воситалари ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилган, ёки ҳаракатланиш бурчагини ва тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сирпантирган (дрифт) қилган ҳайдовчилар:

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилинади ва қўшимчасига БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилади.

👉@yurist_muzaffar


Сунъий интеллектга асосланган “Odil” чат-боти ишга туширилди

Aдлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари бўйича “Odil” чат-боти яратилди. Телеграм мессенжерига интеграциялашган ва сунъий интеллектга асосланган чат-бот фуқароларга давлат хизматлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни осонлаштириш учун яратилган.

Унинг ишга туширилиши “1148” ишонч телефони операторлари юкини сезиларли даражада камайтириш ва фойдаланувчилар сўровларига реал вақт режимида тезкор жавоб бериш имконини яратади.

❗️Маълумот учун, “1148” ишонч телефони орқали 2024 йилда фуқароларнинг 135 мингга яқин қўнғироғи қабул қилинган. Шундан қарийб 128 мингта мурожаат ёки 95%и юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.


Чат-ботнинг қандай имкониятлари бор?
▪️Давлат хизматларидан фойдаланиш тартиблари, талаблар ва жараёнлар ҳақида батафсил маълумотни тақдим этади.
▪️Керакли ҳужжатлар ва аризаларни топишга ёрдамлашади.
▪️Қайси масала бўйича қаерга мурожаат қилишни тушунтиради.

Келажакда чат-ботнинг функционал имкониятлари ва фаолият доирасини кенгайтириш кўзда тутилган.

Чат-ботнинг афзалликлари:
✔️ Осон ва қулай — ҳужжатларни варақлаб чиқиш шарт эмас, барча зарур маълумотлар бир жойда.
✔️ Тезкор ва самарали — бот сизга керакли маслаҳат ва жавобларни бир зумда тақдим этади.
✔️ Доимий такомиллашиш — сунъий интеллект фойдаланувчилар таклиф ва фикрлари асосида ривожланиб боради.

💡Сизнинг фикрингиз муҳим!
Чат-ботнинг янада самарали ишлаши учун сизнинг фикр ва таклифларингиз жуда муҳим. Aгар хато ёки камчиликларни учратсангиз, уларни бартараф этишда ёрдам беринг!

Ҳозироқ синаб кўринг - @Odil_chat_bot


.Кимда ким ҚУРОН укиб билса аммо ҚУРОН КИТОБИ олишга имконияти булмаса ва САҲАРЛИК ЁКИ ИФТОРЛИКГА ОЗИҚ-ОВҚАТИ БЎЛМАСА ёки шароити йўқ оилаларни билса бехижолат бизга мурожаат қилинглар.
                     +(998) 94.248-90-00
                     +(998) 94.127-96-90
                     +(998) 94.321-00-54
                     +(998) 99.577-09-83
                     +(998) 99.701-09-83
                     +(998) 93.457-50-20
                     +(998) 94.020-25-22
Рамазон ойида озиқ-овқатлар еки КУРОН КИТОБИ етказиб берилади.
Илтимос шуни тарқатиб юборинглар
Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри берилади" деганлар


Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

🔹Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;

🔹Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;

🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

📌Асос: (ЎРҚ-1033-сон, 20.02.2025 й.)

@yurist_muzaffar


❗️ОДДИЙ ФУҚАРОЛАР ХАМ ДАВЛАТ ИШЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК ЭТИШЛАРИ МУМКИН

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига асосан,

➖ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга.

✅ Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади.

@yurist_muzaffar


❗️Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарор устидан шикоят бериш муддати қисқартирилган

📄 25.12.2023 йил кунги ЎРҚ-884-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир нечта ўзгаришлар киритилган.

❗️Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган.

➖ Апелляция барча материаллар келиб тушгандан бошлаб 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

❗️Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция эса 1 сутка ичида кўрилади.


@yurist_muzaffar


⚡️✅ Kerakli ISHONCH RAQAMLARI:

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi – 1000;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi – (71) 215-73-08

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Oliy Sudi – 1090; (71) 239-02-74

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi – 1007;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi – 1102;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi – 1008;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi – 1003;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi – (71) 203-00-50;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi – (71) 238 50 50;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi – (71) 202 09 09;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi – 1006, 55-520-08-08 (198, 199, 200, 201);

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi – (71) 203 01 41;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligi – (71) 210-11-04;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi – (71) 239-24-52;

☎️ O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosi – 1107.

❗️Ushbu ma’lumotni saqlab qo‘ying, juda ko‘p kerak bo‘ladi.

👉 @yurist_muzaffar


⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди


Қарорга кўра, 2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:

➖ Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.

@yurist_muzaffar


Эндиликда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади

Бу бўйича Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@yurist_muzaffar


❗️ФУҚАРОЛАР ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ ҲУҚУҚИГА ЭГА

📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра,

➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

👉 @yurist_muzaffar


⁉️Мактабларда смартфонларни тақиқлаш руҳий саломатликни яхшилайдими?

📌The Economist нашрига кўра — Франция ҳукумати 2018 йилдан буён бошланғич ва ўрта мактабларда смартфондан фойдаланиш тақиқ қўйган. Чунки бу болаларнинг диққатини жамлашга, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини камайтиришга ва онлайн безориликни камайтиришга ёрдам беради деб ҳисоблашади. Нидерландия ҳам 2024 йил январидан бошлаб худди шундай тақиқни жорий қилди. Шу йилнинг охирида Венгрия ҳам худди шундай тақиқни қўллаган. Британияда ҳам Парламент худди шундай чораларни кўриб чиқмоқда. Улар олдида турган асосий савол мактабларда смартфонларни тақиқлаш руҳий саломатлик учун қандай фойда беради?

☝️2021 йилда Америка бош жарроҳларидан бири 2009-2019 йиллар оралиғида америкалик ўрта мактаб ўқувчилари орасида тадқиқот ўтказади ва унга кўра ушбу ўқувчилар орасида умидсизлик ҳисси 40 фоизга, ўз жонига қасд қилишни жиддий ўйлайдиганлар сони 36 фоизга ошганини аниқлайди. Бунинг энг ёмони шундаки, ўсмирлик даврида пайдо бўладиган руҳий саломатлик муаммоларининг 48 фоизи (масалан, депрессия ва руҳий безовталик) одамларни бутун умри давомида азоблайди.

🔰Ушбу тенденцияларни смартфонларнинг кўпайиши билан боғлаш мумкиндир, аммо, сабабий алоқани ўрнатиш қийин. Муаммонинг бир қисми шундаки, смартфонлар жуда кўп функцияни ўз ичига олади (кроссворд ечиш, янгиликларни ўқиш). Болалар ҳам ҳар хил. Яъни смартфондан фойдаланиш ҳар бир болада турлича ва бу ҳар қандай тадқиқотда ҳисобга олиниши керак.

🔰Кембриж университетида Эми Орбен бошчилигидаги тадқиқотда 10 ёшдан 21 ёшгача бўлган 17 409 киши ўз ҳаётларидан қанчалик мамнун эканликлари ва ижтимоий тармоқлардан қанчалик фойдаланишлари сўралган ва 2022 йилда “Nature Communications” журналида эълон қилинган мақолада тадқиқотнинг натижаси шуни кўрсатадики, бир йил давомида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кўпайтирган қизлар ўз турмуш ҳаётидан сезиларли даражада қониқмаган.

☝️Лекин мактабларда телефонларни тақиқлаш орқали бунинг қанчалик ўзгариши номаълум. Доктор Орбеннинг сўзларига кўра, телефон фойдаланувчиларнинг батафсил маълумотларини аниқлашнинг имкони йўқ. Чунки, тадқиқотчи умумий экран вақти каби ўлчовларга таянишга мажбур. Айнан бола нима мақсадда телефондан фойдаланаётгани номаълум. Натижада таълим доирасида телефондан фойдаланаётган бола ҳам, ижтимоий тармоқларда бўлган болалар билан бир хил таҳлилий маълумот беради.

@yurist_muzaffar


Ўзбекистонда 1-майдан қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули тўланади

Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари (2,25 миллион сўм) миқдоридаги бир марталик нафақа пули «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

👉 @yurist_muzaffar


Президент ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлашга 400 миллион доллар ажратди
 
Ёшлар билан ўтган мулоқот пайти Шавкат Мирзиёев 3 та ҳужжатга имзо чеккани айтиб ўтилганди. Ҳар бир ҳужжат ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилишига қулай шароит яратиш бўйича, чора тадбирлар, шунга мос яхшигина суммаларни ўз ичига олади. Хусусан:
 
Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Бу жамғарма ҳисобидан тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит, стартапчиларга 2 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади.
 
Олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилиб, бунинг учун масъул Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.
 
Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди. Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.
 
Ёшларга имконият яратиш жуда тўғри йўл. Ёшлар ҳам имкониятдан фойдаланиши керак.

👉@yurist_muzaffar


❗️МУЛКИМГА ЗАРАР ЕТКАЗДИ..

⚡️САВОЛ;
Менинг мулкимга бошқа бир шахс томонидан атайлаб зарар етказилди. Энди ўша шахсга қонун бўйича қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61 прим 2-моддасига кўра,

➖ ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (3 750 000 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉 Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (11 250 000 сўм)гача бўлган миқдор,

👉 Кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз баравари (37 500 000 сўм) гача бўлган миқдор тушунилади.

👉 @yurist_muzaffar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.